SIM карталардаги олтинни ажратиб олиш мумкинми?
Бизнинг янги технологияларга бўлган қизиқишимиз оқибатида ҳозирда бутун дунё бўйлаб 45 миллион тоннадан ортиқ электрон чиқинди йиғилиб қолган. Тасаввур қилишингиз учун рақам келтирамиз - бу чиқиндилар 4,500 дона Эйфел минорасининг оғирлигига тенг. Ишлаб чиқарувчилар йил сайин ўз мижозларини эски қурилмалардан турли йўллар
билан воз кечишга мажбурлаб, фақат янгиларини олишга ундаётган бир пайтда дунё электрон чиқиндилари тоғи фақат ўсиб боришини тахмин қилиш мумкин.
Айни пайтда мазкур чиқиндиларнинг атиги 20 фоизигина қайта ишланмоқда. Телефонлар, телевизорлар ва бошқа электрон қурилмаларда ўтазувчи сифатида муҳим саналадиган қимматбаҳо металлар ҳам чиқиндилар ичида қолиб кетмоқда. Бироқ яқинда SIM карталарнинг метал тишлари устига қопланган олтинни самарали усулда ажратиб олувчи технология яратилди. Бу технология ултратовушдан фойдаланиб, олтин қопламани деярли сўнгги қисмигача ажратиб олади.
Ажратиб олишдан олдин SIM карталарнинг метал қисми юзасига махсус арзон модда сурилади. Шундан сўнг SIM карталар сувга солиниб, сув бўйлаб юқори частотадаги ултратовуш юборилади. Ултратовуш таъсири натижасида сувда микроскопик пуфакчалар пайдо бўлади, босим ва ҳарорат ортади. Ниҳоят ултратовуш таъсирида юқори тебранишга учраётган SIM карталар метал қисми юзасига қопланган олтин заррачалари сувга тўкилиб тушади. Кейинроқ сув остида чўкиб тушган олтинни йиғиб олиш мумкин бўлади.
2016 йил маълумотларига кўра, дунё бўйлаб электрон жиҳозларда ишлатилган $20 миллиард қийматдаги олтин шунчаки чиқиндилар ичида ётибди. Кумуш, мис, платиний ваа палладий каби бошқа қимматбаҳо металлар ҳам электрон қурилмалар билан биргаликда чиқиндихонага ташлаб юборилмоқда. Тадқиқотчилар ушбу янги ва самарали усул билан тезкор ҳамда арзон равишда қимматбаҳо металларни эски электрон қурилмалардан ажратиб олиш борасида умид қилмоқдалар.
Ҳозирги ҳисоб-китобларга кўра, электрон қурилмалардан фойдаланиш шу тарзда давом этаверса, 2021 йилга бориб, дунё бўйлаб 52,2 миллион тонна миқдоридаги e-чиқинди йиғилиб қолади. Сўнгги маълумотлар электрон чиқиндиларнинг энг кўпи Хитойда йиғилиб қолганини кўрсатмоқда. Ушбу мамлакат салкам 8 миллион тоннага яқин электрон қурилмани чиқиндига ташлаб юборган......Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 💞 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий