КЎЗ НУРИНИ АСРАЙЛИК.
Софоклнинг
“Шоҳ Эдип” асарини кўпчилик
ўқиган бўлса керак ушбу асардаги воқеалар ривожи хар бир одамнинг юрагини лахзага солмасдан
қолмайди. Айниқса, асар якунида шох ўз кўзларини ўйиб олганида ачинарли манзара кўз олдимизда
гавдаланади. Хеч нарсадан хабари бўлмаган эдип ўз онасига уйланади, хақиқат аён бўлганда эса у ўзини олий жазо
–кўз нуридан махрум қилишга маҳкум этади.
Дархақиқат, дунё ёруғлигини кўриб турган
инсон учун бу ёруғликни бошқа кўра олмасликдан ёмони йўқ. Улар энг бахтсиз
одамларга айланиб қолишади. Демак шундай экан бахтсизлар сарасига қўшилмаслик
учун кўз нурини асрайлик.
Кириш:
Бирор
бир журнал ёки китобни ўқишдан аввал биринчи навбатда нима қиласиз? Агар
ёшингиз бир жойга етиб қолган бўлса, шубхасиз кўзойнак тақиб оласиз. У
сизда бўлмаса, яқин орада унга эга
бўлишга тайёр туринг. 65 ёшга
киргада уларни сотиб олишингизга
тўғри келади. Бу ёшга келиб қарайиб ҳар бир инсоннинг кўзлари қариш муаммоси
билан тўқнашади.
Сочларга оқ тушиши, терининг ўз таранглигини
йўқотиб, осилиб қолиши каби кўзлар хам йилдан-йилга турли ўзгаришларга дуч келади. Уларнинг
аксарияти ёшга боғлиқ оддий жароён
бўлишига қарамай, шу билан бир қаторда умуман бошқа омиллар хам сабаб бўлиши
мумкин. Бундай нотабиий ўзгаришлар кўз нурига таъсир кўрсатувчи жиддий
муаммоларнинг ривожига асос бўлиши мумкин. Ёш ўтган сари мушаклар сустлашиб,
тери майинлашади: бу юқори қовоқнинг осилиб қолиши ёки кўз ости терисининг
эластиклик хусусиятининг йўқолишига сабаб бўлади. Қош ва киприклар тўкила
бошлайди. Кўзнинг сиртида химоя пардасини ташкил этувчи суюқлик ишлаб
чиқарилиши камаяди.
Тўғри, кўпчилик одамлар кўз касалликларига
дуч келмайдилар уларга келажакда фақатгина ўқиш учун кўзойнак ва янада кучли
ёруғлик керак бўлади халос. Бироқ бу кўз
шифокори кўригидан ўтиш мажбуриятидан халос этади дегани эмас, албатта. Бугунги кунда кенг тарқалган кўз
касалликлари глаукома ва катаракта хисобланади. Илгари бу касалликларни
даволашнинг иложи бўлмаган, бироқ тиббиёт эришган ютуқлар шифокорларга хатто бу
касалликлар билан курашиш имкониятини хам яратиб бермоқда.
1)
Катаракта-кўз касаллиги бўлиб,
унда кўз гавхарининг хиралашиши ва кўз кўриш қобилиятининг пасайиши кузатилади.
Дунёда катаракта касаллигига аҳолининг 3 %, асосан қарилар учрайди. Бугун катаракта
Катаракта:
Агар кўзни фатоаппарат деб тасаввур қилсак, демак гўз гавҳари абъектив вазифасини ўтайди. Қачонки гавҳар
яхши ишласа, биз атрофдаги нарсаларни яққол кўра оламиз. Бироқ гавҳар хиралашиб
қолса кўриш қобилияти ёмонлашади. Айнан шу холат катаракта дейилади.
Катаракта ҳақида сўз
юритилганда, одамлар одатда кўзнинг юза қисмида ўсаётган ва кўз нурининг
ёмонлашувига олиб келадиган парда кўз олдиларида акс этади. Бироқ катаракта
кўзнинг юзида эмас, балки ички қисмида пайдо бўлади. Умуман олганди, катаракта
қарилик белгиси, оддий жараён хисобланади. Бу касаллик кўз касалликлари орасида кўп учрайдиган тури бўлиб, 40 ва ундан ортиқ
ёшга кирган одамларда кўриш қобилиятининг пасайишининг сабабларидан
хисобланади. Ёшга боғлиқ катарактадан ташқари, гавҳарнинг бирор шикаст
етганлиги натижасида хиралашиши ҳам кузатилади. Масалан: маълум турдаги
нурланишлар, баъзи дориларни қабул қилиш диабет, миотония каби умумий
касалликлар, глаукома ва узоқни кўра олмаслик каби кўз касалликлар ва бошқалар.
40 ёшга келиб пресбиопия (яқинни кўра олмаслик) ривожланиб, бирор
нарсани ўқиш учун “+” кўрсаткичли кўзойнакдан фоцдаланилади. Агар кўзойнакнинг
кучи 3Д (яъни +3) дан ошмаса, бу кўз
нурининг ёш билан боғлиқ ўзгариши
хисобланади, хеч қандай хавф туғдирмайди. Узоқни эса илгаригидек
яққол кўра олади.
Гавҳарнинг хиралашиши
катарактадан далолат берар экан, одамда уни кўзнинг узоқ ва яқин масофани кўра
олмаслигида ва кўз ойнакнинг умуман фойда бермаётганлигида аниқлаш мумкин
бўлади. Ўз вақтида олдини олмаслик хиралашиш даражасининг ўсиши ва кўзнинг
ёрқин ёруғликдан бошқа хеч нарсани кўра олмаслиги даражасигача олиб келиши
мумкин.
Кўз нурининг 30 % га пасайиши
кузатилган катарактанинг илк босқичларида кансерватив даволаш усули, яъни
таркибида маҳсус витаминлар мавжуд бўлган томчилаб ишлатиладиган суюқ дориларни
томизишдан фойдаланилади. Бироқ бу
муолажа кўзнинг кўриш қобилиятини тикламайди, касалликнинг ривожланиш жараёнини
секинлаштиради халос. Кўз нури 30 % дан пасайиб борганидагина жаррохлик усули
қўлланилади.
Катарактани белгилари:
·
1 ёки иккала кўзингизда парда хосил бўлиши ёки терлаган шиша ортидан
кўраётгандек белгилар билан кузатилади.
·
Узоқнинг кўра олмаслик даражасининг ошиши ёки пайдо бўлиши (агар
катаракта аввалам бор гавҳарнинг
маркази-ядросида пайдо бўлиш билан боғлиқ бўлса).
·
Гавҳарнинг хиралашишига олиб келиши мумкин бўлган турли омилларнинг
мавжулиги.
·
Кўз гавҳарининг хиралашуви кўз шифокори тамонидан маҳсус аппарат орқали текширилгандан сўнг аниқланади.
Катарактани даволаш усуллари:
Катарактани даволашининг турли усуллари мавжуд бўлиб, кўз томчилари
билан даволаш ва жаррохлик йўли шулар жумласидандир. Барча жаррохлик
амалларининг мақсади 1 та-хиралашган гавҳарнинг олиб ташланиши ва ўрнига сунъий
гавҳар қўйишдир.
Консерватив даволаш усули (кўз томчилари
томизиш) эса одатда касаллик ривожланиши тўхтатиб қўйиши мумкин, лекин бутунлай
даволай олмайди. Шунинг учун консерватив даволаш катаракта ривожланишининг
бошланғич даврида қўлланилинади. Баъзан жаррохлик амалини қўллаб бўлмайдиган
холатлар ҳам бўлади. Шунда лазер даволашнинг асосий усулига айланади. Катаракта
узоқ давом этувчи касаллик
хисобланганлиги учун томчилар билан даволаш усули давомий қўлланилиши керак. Катарактани даволаш учун турли даволаш турли хилдаги кўз томчилари мавжуд, бироқ
айнан сизга керак бўлганини фақатгина мутахасис-офтаьмолог (кўз шифокори)
кўригидан сўнг тавсия этиши мумкин.
Даволаш жараёнидаги катта танаффуслар
катарактанинг етилишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда бугунги кунда замонавий
усулларидан бири ҳисобланган-ультратовуш факоэмульсифакациядан фойдаланилади.
Унда сунъий гавҳар ҳеч қандай чораларсиз кичик кесиш орқали қўйилади.
Америкалик шифокор Дональд Т. Аткинсон 11 йил
давомида катарактага учраган 450 нақар
беморни кузатди. Унинг текширувлари натуропат-шифокорларнинг фикрини
тасдиқлади, яъни уларнинг айтишича,
катарактанинг риволаниши гавҳарнинг сувсизланиши билан боғлиқ. Гап
шундаки, кўз гавҳарида эмас. Уни кўз шоҳ пардаси ва гавҳар орасида жойлашган
камера суюқлиги таркибидаги озуқавий
моддалар билан таъминлаб туради. Шу сабабли, сувсизланиш жараёнида гавҳар
керакли озуқани ололмайди.
Аткинсон катарактаси бор одамларнинг овқатланиш тартибини ўрганиб
чиққанида, уларнинг аксарияти янги узулган мева-сабзавотлардан кам истеъмол
қилинганлари, консерваланган маҳсулотлар ва оқ нонни кўп еганларига эътибор қаратди. Оқибатда, улар табиий маҳсулотлар
таркибида мавжуд витамиларни деярли
истеъмол қилмаганлар. Витаминларсиз эса, аллақачон фан билан исботланганидек
нафақат катаракта, балки турли
касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Кўз нури учун витамин С айниқса фойдали. У эркин радикалларнинг шикаст
етказиш харакатини олдини олади. Қари одамларга бу витамин жуда зарур. Улар
ёшларига нисбатан бу витаминни анча кўп истеъмол қилиши керак. кўз
саломатлигида витамин ретинол (лотин тилидан retina-тўр парда, судралиб
юрувчилар тўр пардасида топилгани сабабли шу номга сазовор бўлган), рибофлавин,
яъни витамин В2 хам жуда мухумдир .
Катарактанинг юзага келишида қуйидаги
моддалар етишмовчилиги ҳам сабаб бўлади:
витамин С таъсирини оширувчи кальций, аминокислоталарнинг
манбаи-протеинлар сир эмаски, кўп қари одамлар гўшт ва оқсилларни деярли
истеъмол қилмайдилар, бироқ айнан шу маҳсулотлар таркибида керакли
аминокислаталарнинг комплекси мавжуд.
Аткинсон катарактанинг бошланғич босқичида бўлган беморларига мана
шу озуқавий моддаларини ўзида мужассам этган парҳезни тутиши тавсия қилган эди.
Натижада, пархезга амал қилган беморларда
катарактанинг кучайиши тўхтайди ва баъзиларда ҳатто кўз гавҳарининг
тиниқлашиши ҳам кузатилади.
Туғма
катаракта:
Бу касаллик чақалоқда туғилиши билан
аниқланади умуман олганда бу она
қорнидаги эмбрион (муртакка) таъсир этувчи патологик жараёнлар асоратдир.
Қизилча каби касаллик бунга мисол бўла олади. Эмбрионологик ривожланиш даврида
катаракта фақатгина гавҳарнинг ядросида жойлашиб, вақт ўтиши билан ривожланиши
ва баъзи холатларда бутун гавҳарни қамраб олиши хам мумкин.
Агар
янги туғилган чақалоқнинг кўзи
катаракта туфайли ёмон кўриши аниқланса, бунда хеч қандай фожеа
йўқ. Замонавий жаррохлик воситалари ёрдамида болага ва унинг кўз нурини
тиклашга нисбатан яхшироқ ёрдам бериш мумкин.
Болани ўз вақтида мутахасис қўлига топшириш
жуда муҳим. Чунки амални иложи борич тезроқ (бола 1 ёшга
тўлганига қадар) ўтказиш даркор. Бу тўр парда ва кичкина беморнинг кўр бўлиши, касалланган кўзнинг етарли
даражада фаол эмаслиги натижасида кўриш нервлар марказлари дегенерациялашуви
хавфини олдини олишда қўл келади.
Бироқ агар хиралашув кенг қамровлива деярли
бутун гавҳарни қоплаётган бўлса, зудлик
билан жарроҳлик амалини ўтказиш зарур.
Май ойи кўз учун хавфли!
Ёз яқинлашиши билан одамлар жуда ҳам эхтиёт
бўлишга харакат қилишади: хаддан зиёд қуёшда юриш тери саратонига учраш
эхтимолни оширади, бундай пайтда ультрабинафша нурларидан химояланиш керак
бўлади, бироқ бу нурларнинг зарари терга нисбатан кўзларимизга тезроқ таъсир
ўтказиши мумкин. Ультрабинафша нурларининг давомий таъсири катарактанинг келиб чиқишига у эса ўз навбатида кўз нурларини бутунлай
йўқолишига сабаб бўлади. Шуни айтиб ўтиш
жоизки, тери саратони юзага келиши учун анча вақт талаб этилса, кўзларга зарар етказишда эса ультрабинафша нурларининг оз миқдори
етарли. Америкалик офтальмологлар хавфнинг ошиб бораётганлигини инбатга олиб,
май ойини “ультрабинафша хавфсизлиги” деб эълон қилишди.
Қуёшдан химояловчи кўзойнак харид қилишдан
аввал, унинг ультрабинафша нурларидан химоя қилиш қилмаслигини аниқланг.
UV-фильтр (ульрабинафша нурларига қарши) бўлмаган кўзойнак ёхуд линзалар зарар
етказиши мумкин. Бу айниқса, тўқ рангдаги линзаларга тегишли, чунки улар
ёруғлик нурини тўхтатади, қорачиқни кенгайтиради ва бу билан ультрабинафшанинг
кучли хужумига имконият яратади.
2)
Глаукома-сурункали кўз касаллиги
бўлиб, унда кўз ички босимнинг кўтарилиши кузатилади. Олимлар глаукома нима
сабабдан келиб чиқишини ханузгача аниқлай олмадилар. Кўз ичи босими
кўтарилганда, кўрув нерви қон томирлари сиқилади ва бу кўриш қобилиятининг
йўқолишига олиб келади. Глаукома ривожланишини тўхтатиш учун кўз шифокори аввал
кўз ичи қон босини камайтиришга харакат қилади. Бу дорилар, лазер ёки жаррохлик
йўли билан амалга оширилади. Глаукома қанчалик вақтли аниқланса, касаллик
ривожланишини шунчалик тез тўхтатиш
мумкин бўлади.
Глаукома:
Глаукома-бу сурункали кўз касаллиги бўлиб, унда кўз ичи босиминг
кўтарилиши ва кўриш нервларининг зараланиши кузатилади. Глаукома қоронғида
секин кириб келган ўғри каби кўз нурини тўсатдан ўғирлаб кетиши мумкин.катаракта
сингари глаукома хам баъзан оғриқсиз ва бошланғич босқичида хеч қандай
белгиларсиз кечади. Глаукомани текшириш Миллий марказида белгиланишича, дунё бўйлаб
50 млн.га яқин одамлар бу касаллик
оқибатида кўриш қобилиятининг сусайиши ва кўз нурининг бутунлай йўқолишидан
азият чекмоқдалар (2006-йил маълумоти). Афсуски, глаукома кенг тарқалган
касалликдир. У кўр бўлишнинг асосий сабабчиси бўлиб, 40 ёшдан ошган аҳолининг 2 % га ўз таъсирини ўтказади. Йилдан-йилга эса бу
кўрсаткич аста секин ошиб бормоқда. Бироқ бу нуқсон ёшларда (ўсмирлар
глаукомаси) ва хатто янги туғилган чақолақларда (туғма глаукома) хам кузатилиши
мумкин:
Глаукомадан хеч ким
химояланмаган, бироқ баъзи одамларда унга чалиниш эхтимоли бошқаларга нисбатан
анча юқори. Кўзларни текшириш Балтимор
бўлими кўзлар Миллий институти хамкорлигида олиб борилган текширувлар
натижаси шуни кўрсатдики 70 ёшга борганда 50 нафар оврпаликларнинг 1 тасида
глаукома учрайди. Афроамерикаликларда
вазият бунданди жиддийроқ: 70 ёшда
8 нафардан 1 тасида бу касаллик аниқланади. Умуман олганда, глаукомага чалиниш эхтимоли қуйидаги холларда ошади.
·
40 ёшдан ошган одамлар;
·
Келиб чиқиши Афроамерикалик бўлса;
·
Оилада бу касалликкка чалинганлар бўлса;
·
Илгари кўзга жиддий шикаст етган бўлса;
Диабет ва бошқа баъзи эндокрин касалликлар,
яқин ёки узоқни кўролмаслик ва анемияси бўлган инсонларда глаукома турларидан
бирининг юзага келиш эхтимоли ортади. Ёш билан боғлиқ бошқа физиологик
жараёнлар каби глаукома хам нима сабабдан айнан қари ёшдаги одамларда учраши
сабаби ханузгача аниқланмади.
Бугунги кун офтальмологиясида глаукома
оқибатида кўр бўлишнинг олдини олишнинг ягона йўли мавжуд ўз вақтида аниқлаб
тўғри даволашдир.
Глаукома шакллари:
Очиқ бурчакли глаукома энг кенг тарқалган
шакл бўлиб, касалликнинг жуда ҳам хавфли кўриниши ҳисобланади. Унда белгилар
аниқ намоён бўлмайди.
Ёпиқ бурчакли глаукома-хуруж қилиб турувчи
шакл сифатида намоён бўлади. Ўткир хуружлар ўзига хос белгиларга эга:кўз ичи босимининг кўтарилиши, кўзда кучли оғриқнинг пайдо бўлиши, бош оғриғи, кўнгил айниш,
қусиш, оғриб турган кўз кўриш қобилиятининг тўсатдан пасайиши.
Глаукома туғма
шаклда ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда
янги туғилган чақалоқда кўз ичи
босимининг кўтарилиши аниқланади, шу билан бирга кўз шох пардаси, ҳаттоки кўз шох пардаси, ҳаттоки кўз олмачасининг катталашгани кузатилади.
Иккиламчи глаукома- бошқа кўз касалликлари
асоратида вужудга келади. Бу ҳолатда кўз
кўриш қобилиятининг пасайиши, кўз кўриши майдони чегарасининг қисқариши,
кўриш нервининг қуриши юзага келади.
Глаукоманинг белгилари:
Глаукома учун
қуйдагилар характерлидир:
1. кўз ичибосмининг кўтарилиши,
2. кўриш майдонининг торайиши;
3. кўриш нервининг қуриши;
4. ёруғлик манбаи атрофида рангли доираларнинг
пайдо бўлиши;
5. такрорий
қаттиқ бош оғриқлар, кўзда ёт организмнинг сезиш, кўзнинг ёшланиши, кўз
нурининг хиралашиши.
Даволаш усуллари:
Глаукомага чалинган беморларнинг доимий ва
давомий даволанишга мухтождирлар (албатта шифокор назорати остида).
Одатда даволаш
дориларни қўллашдан бошланади: кўз ички босимини тушурувчи кўз томчилари, кўриш
нерви ва тўр парда озиқланишини яхшилайдиган дори воситалари
Глаукомани
даволаш қанчалик вақтли бошланса, шунчалик ижобий натижалар
беради. Афсуски, глаукома оқибатида йўқоладиган кўз нури қайта тикланмайди
(шунинг учун энг яхши ечим – глаукомани кўз нурини йўқотишдан аввал аниқлаб
даволашдир). Шунга қарамай глаукома ривожланишини назорат қилиш мумкин, йўқса у янада кўпроқ зарар
етказиши мумкин.
Эслатма:
- 40 ёшдан одам йилда 1 марта
офтаьмолог кўригидан ўтиши ва кўз ички босимини ўлчатиб туриши шарт.
- глаукома ташхиси қўйилган
беморлар эса хар 6 ойда консерватив усулда даволаниб, буюрилган муолажани
ўз вақтида бажариши керак.
- агар даволаш жараёнида кўз ички босими
нормал холга келган бўлсада, унинг яна кўтарилмаслигига кафолат бермайди.
Шу сабабли глаукомаси бор беморнинг
офтальмолог назоратида бўлиб, кўзларини хар 2-3 ойда бир текширтириб
туришлари керак.
Очиқ бурчакли глаукома:
У аёл ва эркакларда бараварига кўп
учрайди. У шу даражада айёрона
ривожланадики, бемор хеч қандай безовталик сезмаган холда 1 кўзининг нуринидан
айрилади. У буни сезган пайтда, иккинчи кўзининг хам кўр бўлиб, қолиш хавфи
ошади.
Касалликнинг илк белгиси сифатида кўз нурининг аста-секинлик билан ёмонлашиб
боришини айтиб ўтиш мумкин. Хамма нарса кўз олдингизда сузиб бораётгандек
бўлади. Бемор унда якинни кўра олмаслик касаллиги пайдо бўляпти деб ўйлайди,
аммо кўз ойнак билан хам кўриш қобилияти хам яхшилан майди. У матнни яхши кўра
олиши мумкин, бироқ агар бирор нарсани тушириб қўйса, уни қийинчилик билан
топади. Унга сабаб-кўриш майдони доирисининг торайишидир. Бу даврга келиб, шиқокор
мутахасис текширув жараёнида глаукоманинг
одатий белгилари юзага келади.
Ёпиқ
бурчакли глаукома:
Асосан 50 дан 70 ёшгача бўлган аёлларда
учрайди. Бундай пайтда касаллик наслдан наслга
қолувчи тасаввур пайдо бўлади.
Хуружлар кўп холларда кечқурун ва эрталаб тўсатдан бошланади. Бемор пешона
қисмида қаттиқ бош оғриғи, кўз соққаси ва тишларидаги оғриқ, кўзларда оғриқли
санчишлардан ўйғониб кетади. Беморнинг тасаввурида худди кўзи (пуфакка ўхшаб)
ёрилиб кетаётгандек бўлади. Бундан сўнг
кўнгил айниши ва қусиш белгилари юзага келади, беморнинг ранги оқаради,
қўл-оёқларининг учлари музлайди.
Сурункали
глаукома оқибатида кўр бўлиб,
қолган кўз ташқи кўришдан нормал холатда бўлиши мумкин, фақатгина кўзнинг ичи
текширилгандан сўнггина кўр бўлиб, қолгани маълум бўлади.
Кўп холларда кўз нури йўқолишидан аввал дегетатив
ўзгаришлар юзага келади. Кўз шиллиқ
пардаси майинлашиб нозиклашади ва юза қисмида қон томирларининг кесишувчи
оқимлари пайдо бўлади. Кўз шоҳ пардаси ўзининг сезувчанлигини йўқотади
ва эпителий (қопловчи тўқима) ўлиши натижасида
юзага келадиган пуфакчалар билан қоплайди. Кўз қорачиғи нотекс кенгайган
ва ёруғликка беэтибор бўлиб, гавҳар яшил тусга киради. Кўз чоққасига қон босими
шу даражада таъсир этадики, унинг таркиби ички қисмидан ўзгариб боради. Бундай
пайтда кўз томирларининг ёрилиши учун енгил жарохатнинг ўзи етарли бўлади.
Болаларда глаукома:
Болаликда юзага келган глаукома касалликнинг алохида шакли
хисобланади. Бу кўз олди қисми бурчагининг туғма нухсони асорати хисобланади.
Бу сохада камера суюқлигининг емирилиши хосил бўлади. Агар кўз шох пардаси
бурчаклари кўз ривожланиши жараёнидаги
ўзгаришлар оқибатида қайта тикланади ёки бурчак шакли ўзгарса, унда
камера суюқлигининг хажми ошади.
Натижада, кўз олмачасидаги босим беихтиёр кўтарилади.
Боланинг кўзи катталарнинг
кўзига қараганда анча эластик бўлади. Шунинг учун босимнинг кўтарилиши кўз олмачаси хажмининг
катталашишига олиб келади. Кўз шох пардаси катта ялтироқ, бироқ унинг четлари
нотекс. Аксарият холларда йиллар ўтиши билан вазият ёмонлашади. Кўз нурининг
бутунлай йўқолиши эхтимоли кучаяди. Турли жараёнлар натижасида кўзнинг шох
пардаси ва гавҳар хиралашади, склера (кўзнинг
оқи) ингичкалашади, қишғиш кулранг тусга киради, унинг юза қисми йўғон
томирлар билан қопланган. Кўз кўр бўлиб, оғриқлар хам пайдо бўлиши мумкин.
Бироқ агар ўз вақтида даволанса
жаррохлик амали ёрдамида камера суюқлигининг нормал харакатини таъминлаш
мумкин.
Глаукома ривожланишида асаб тизимининг роли:
Глаукома одатда иккала кўзга ҳам
таъсир кўрсатади (бироқ бир пайтда
эмас). Касаллик узоқ давом этади ва бир
неча йилларни ўз ичига олади.
Глаукома-кўз касаллиги бўлиб, унинг ривожланишида асаб тизими катта
рўль ўйнайди. Асаб марказида рўй берга бузилишлар касалликнинг бошланишга туртки
берувчи механизм хисобланади ва кўз ички
босимининг кўтарилиши толиқиш, жисмоний зўриқиш ва стрессларга сабаб бўлади. Глаукомани
даволаш организмга хам маҳаллий, хам
умумий таъсир ўтказишдан бошланади. Аввало гипертония бўлса, артериял босимини
тушириш керак. касалликни даволашда
ошқозон-ичак йўли фаолиятини тўғрилаш жуда мухимдир. Айниқса,
қабзиятнинг олдини олиш зарурдир.
Хаяжон, толиқиш ва зўриқишни йўқ қилиш, суюқлик истеъмолини кунига 1,5 литргача
чегараланг мухум.
Қоронғу жойларда ўтириш зарарли
бўлиб, қоннинг бошга қуйилишини олдини олиш даркор. Бемор 1 суткада 8 соатдан кам ухламаслиги
керак. даво усуллари маҳаллий, дориларни қабул қилиш ёки жаррохликдан иборат. Глаукомага
чалинган бемор дориларни эхтиёткорлик билан қабул қилиши керак. шунинг учун бошқа мутахасислар
(офтальмолог бўлмаган) кўригида бўлганда глаукомага чалинганлигингиз ҳақида
шифокорни огоҳлантиринг.
Глаукомаси бор беморга атрапин
ва таркиби у мавдуд бўлган дорилар таъқиқланади.
Глаукома хуруж қилганда хавфли
вазият юзага келади:
Яъни кўз олмачасида ички босимнинг кўтарилиши
кўзатилади. Агар 1 кеча кундуз давомида унинг олдини олинмаса кўр бўлиб, қолиши
мумкин. Шунинг учун шифокорга мурожаат
этиш маъқулроқ бўлади. Бироқ хуруж тўсатдан пайдо бўлмайди. Пархезнинг бузилиши,
қаттиқ стресс, қоронғу хонада кўп ўтириш омиллар кўп сабаб бўлади. Агар сиз
ўзингизда бу белгиларни борлигини сезсангиз, дарров кўзингизга миотиклар (кўз
ички босимини туширувчи ва кўз қорачиғини қисқартирувчи)ни томизинг. Аниқ
дозаларни шифокор белгилаши мумкин.
Баъзан дорилар қабул қилганда
хуруж рўй бериши мумкин. Унинг бошланишидан далолат берувчи илк белгилари
кўздаги қаттиқ оғриқлар бўлиб, у шу захотиёқ бутун бошга тарқалади. Гохида эса
оғриқ елка ва куракка ҳам беради. Кейин кўнгил айниши ва қусиш бошланади,
холсизланиш сезилади. Кўзни очиб бўлмайди, агар қовоғингизни бармоқ ёрдамида
кутарсангиз ҳам, хеч нарса кўринмайди
(бу нисбий кўрлик). Бундай ташқари кўз олмачаси тошга ўхшаб қаттиқ бўлиб
қолади. Бундай пайтда зудлик билан тез ёрдамни чақиринг.
Шифокор келганича қуйидаги
амалларни қўлланг:
Глаукома хуруж қилганда, оғриқ жуда хам қаттиқ бўлганлги сабабли
оғриқни қолдирувчи дори қабул қилинг. Сўнг оёғингизни иссиқ сувда ушлаб туринг. Шунингдек, оёқ товонига хантал сепилган
қоғозлар қўйиш мумкин (15-20 дақиқа).
Сийдик ҳайдовчи ёки бирор бир
сурги воситаларини қабул қилиш керак.
шундан кейин қулай холатда ўтиринг ёки чўзилинг. Бошингиз остига баланд ёстиқни
қўйинг.
Глаукомага чалинган беморларнинг хаётини енгиллаштириш учун маслаҳатлар:
·
Аввалам бор суюқлик ичишни
суткасига 1-1,5 л .гача чегараланг (суюқли
овқатлар ҳам хисобга олинади).
·
Чанқаб қолмаслик учун туз истеъмол
қилишни камайтиринг. Дастурхондаги
таомларга туз қўшинг, лекин сабзавотларни (қайнатиган ва хом) тузсиз танаввул қилинг.
·
Чой ва қахва-фақат аччиқ бўлмасин. Мевали ва ўтли чойлар дамланса, мақсадга мувофиқ бўлади.
·
Овқатланиш тартибига сутли ва
табиий маҳсулотларни киритинг. Тузланган, дудланган ва
консерваланган маҳсулотларни истисни қилинг.
·
Ароқ истеъмол қилиш таъқиқланади:
у кўзнинг томир системасига ёмон таъсир
этиши мумкин.
·
Тамакидан воз кечинг! Тамаки
таркибидаги моддалар томирларинг
тортишишига олиб келади.
·
Телевизион кўрсатувларни яхши
ёруғлик бор жойда кунига 2 соатдан ортиқ
кўрмаслик керак. Хар 30-40 дақиқада
кўзларингизга дам беринг: ойна олдига келиб, узоққа, осмонга қаранг.
·
Қуйидаги тавсия кўришда зўриқиш
талаб этиладиган барча ишда қўл келади:
ўқиш, ёзиш, тикиш, компютерда ишлаш... бирор бир иш қилганди хеч қачон
бошингизни жида хам пастга эгманг.
·
Хеч қачон бўйин томирини сиқувчи
ва мия қон айланишини бузувчи таранг ёқалаб, бўйинбоғ ва шарифлар тақманг.
·
Тоза хавода иложи борича кўпроқ
бўлишга харакат қилинг. Айниқса ухлашдан
олдин сайр қилиш жуда фойдали. Ундан сўнг илиқ ванна қабул қилиш янада фойдалироқ
бўлади.
·
40 ёшга кирганиздан сўнг йилида 1
маротаба кўз соққаси қон босимини ўлчатиб туринг, айниқса, оила аъзоларингиз орасида глаукомага учраганлар бўлса. Глаукомада кўз
нурини сақлаб қолиш учун даволашни ўз вақтида амалга ошириш даркор. Агар
қариндошларингизнинг бирортасида глаукома бўлса, сизда хам унинг пайдо бўлиш эхтимоли ошади.
Катарактани табобат усулида даволаш:
·
Сабзи шарбатидан 3 қисм, петрушка
шарбатидан 1 қисм олиб, кунига 3 маҳал
овқат олдин ярим ст.дан ичилади.
·
Сабзи, карафс, петрушка ва салат
шарбатларидан 4:1:1:1 нисбатда олиб, кунига 3 маҳ овқатдан олдин ярим ст.дан
ичилади.
·
Совунўт ўсимлигининг
қуритилмаганини эзиб, янги ширасига тенг миқдорда асал қўшилади ва кўзга 2-3 томчидан кунига 2-3 маҳал томизилса ё ки
суртилса, гавҳарнинг хиралашувига энг яхши шифо бўлади.
·
Шолғомни пишириб нохорда 1 дона
ёки хомлигича ёйилса, кўз хасталиклари кетади. Кўз равшанлашади.
·
Картошканинг қоронғида кўкарган
куртакларини қуритиб 1 ош қошиғига 1 стакан ароқ қуйилади. Кунига 3-4 маҳал 1
чой қошиқдан ичилади. Катаракта ва кўз хиралашувида шифо бўлади.
·
Кийикўтини қуритиб, туйиб элаб,
тенг миқдорда шакар арлаштириб ейилса кўз нурини оширади.
·
Ширин ва аччиқ анор сувини тенг
миқдорда олиб, озроқ мусаллас қўшиб, қуёшга 1 хафта қўйилади. Кейин оз-оздан
ичилса кундузи кўрмай қолишдан фойда қилади.
·
Доривор валериана илдизи устига
100 мл 75 % ли спирт қуйиб, 10 кун қўйилади кейин уйқу олдидан фақат бурун
орқали валериана буғи хидланади.
·
Тирноқгул гулидан 2 чой қошиғи
устига 2 стакан қайноқ сув қуйиб, тиндириб қўйилади. Кунига 4 маҳ ярим
стакандан ичилади. Шу дамлама билан кўз ювилади.
·
Қалампирмунчоқ толқони 12 кун 3 маҳ
кўзга сурмадай тортилса кўз пардасига фойда қилади. Уни кўз пардасига
суртиш, ярим чой қошиқдан ейиш наф
беради.
·
Наъматак мевасини майдалаб 1 ош қошиғи устига 2 стакан қайноқ
сув қуйилади. 10 дақиқа паст оловда қайнатилгач, 2-3 соат тиндириб қўйилади.
Кунига 3-4 маҳ ярим ст.дан истеъмол қилинади.
·
Наъматак ва черника мевасидан 100 г дан олиб,
аралаштирилади. Ундан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 ст қайноқ
сув қуйилади ва эрталаб сузиб олинади. Кунига 4 маҳ овқатдан ярим олдин 150 г .дан ичилса шабкўрликка
шифо бўлади.
·
Қора смародина (қорағат) нинг
мевасидан (баргидан ҳам бўлади) 3-4
г олинади. Устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 10 -20
дақиқа дамлаб қўйилади. Кейин кунига 2-3 маҳ чой каби чрим ёки 1 стакандан ичилади.
·
Оқ пиёз сувидан кунига 3 маҳ 5 кун
кўз гавҳари хиралашуви чап кўрлик, шилпиқликда кўзга томизилса фойда қилади.
·
Қончўп ўтининг
янги шарбатидан ва қайнатилган сувидан тенг миқдода олинади. Унга
пахтани тўйинтириб, ётиш олдидин
катарактали кўзга қўйилади. 10-15 кундан сўнг кўриш қуввати ошади.
·
Пиёз шарбатини асал билан
аралаштириб кўзга суртилса, кўз олди қоронғулашувидан қутилади.
·
1 чой асал 1 ст сувда 3-5 дақиқа қайнатилади.
Кунига 3-5 маҳал кўз ювилади.
·
Аччиқ бодом ёғидан кўзга суртилса,
кўриш қуввати ошади.
·
Газанда ўтининг қайнатмаси асал ва
арпабодиёнга қўшиб қовоққа суртилса кўзга яхши шифо бўлади.
·
Лимонўти шарбатига асал қўшиб,
қарилик катарактасида кўзга суртилса уни тозалайди.
·
Кабутар боласининг эти, пати ва
қони кўзга суртилса, шабкўрлик касаллигида даводир.
·
Эчки жигари селини мурчга
аралаштириб еган киши шабкўрлик касаллигидан халос бўлади.
·
Эчки ўти кўзга ва қовоққа
суртилса, шифодир.
·
Ўрдак гўштидан қовуриб, 10 кун 1
маҳ пархез билан истеъмол қилинса кўз нурини кўпайтиради.
·
Каклик гўшти суви ва ўти кўзга 1
хафта кунига 3 маҳ.дан томизилса шабкўрликка даво бўлади.
·
Мол ёки қўй жигарининг
қайнатилгани ёки қовурилганини кўпроқ истеъмол қилиш шабкўрликда даво бўлади.
·
Кўпроқ А дармондориси бор
маҳсулотлар (памидор, қаймоқ, тухум, исмалоқ, тариқ , салат)ни истеъмол қилиш шабкўрликка даводир.
·
Лой хўракдан 10-15 тасини олдин
совуқ, кейин қайноқ сувда ювиб, сувни шимадиган филтир қоғозга териб қўйилади.
Тирик қолганларини шишачага солиб, устига шакар ва туз сепилади. Идиш оғзини
қаттиқ ёпиб, кечаси қоронғу ва салқин жойга қўйилади. Суюқлик жуда тиниқ бўлиши
учун филтирланади. Совиткичда сақлаш керак. Кунига 1 томчидан оғриган кўзга томизилади. Бу кучли таъсир
қиладиган восита бўлиб, эхтиёткорлик билан ишлатилади. Чунки айрим кишиларга
тўғри келмаслиги мумкин. Даволаниш муддати 5-10 кун. Шу даврда саримсоқ ҳам истеъмол қилиш керак.
·
Кўз гавҳари хиралашуви ҳамда
шабкўрликни халқ табиблари қуйидагича даволашган. Сирли идишда мол ёки қўй
жигари яхшилаб қайнатилади. Кейин бемор бошига катта рўмол ёпиб, шу идиш устига энгашади. Бу кўзига ва юзига тегиши керак. Кўпинча 1 марта буғга тутиш етарли бўлади. Айрим
холларда 2-3 марта буғга тутилса бемор шабкўрликдан тузалади. Айни пайтда у хафта жигар истеъмол қилиш
керак.
Глаукомани табобат усулида
даволаш усуллари:
·
Мумиёдан 0,2 г олиб, 1 ст сувда
эритилади. Кейин кунига 2-3 маҳ оч ҳолда
тушлик ва уйқудан олдин 10 кун ичилади, 5 кунлик танаффус билан даволаниш
3-5 марта ўтказилади.
·
Шартоли баргини куйдириб, сурма
билан янчилса, ва кўзга кунига 3 маҳал 15 кун суртилса кўз босимини кетказади.
·
Арпабодиён сурмага қўшиб суртилса кўз босимини й ўқотади.
·
Укропнинг янги узилган новдаларидан 1 нечтасини эрталаб, тушликда ва
кечқурун истеъмол қилиш керак.
·
Зайтун ёғи қовоққа суртилса кўз
оғриғи парданинг эт олиши ва кўзда қон босими ошиши касалликларида шифо бўлади.
Эски кўз хиралашувига фойда қилади.
·
Кўз касалида шўр аччиқ нарсалар
ейилмайди. Акс холда қон босими кўтарилади.
·
Кўз босими ошишида пиёзнинг хамма турларини
истеъмол қилиш фойдали.
·
Кўз босими ортишининг олдини олиш
учун кечқурун уйқу олдидин асални сув билан тенг миқдорда аралаштириб қовоққа
суртилади.
·
Черникадан кунига 2 маҳ истеъмол
қилинса, кўз босимини ошишининг олдини олади. Кўз қуришини яхшилайди.
·
В 6 дармондориси кунига 50 г .дан 75 мг.ча истеъмол
қилинса кўз босими ошиши меъёрида бўлади.
·
Кўзда қон босими ошса, кўк чой
шамасини олиб, илиқ холда кўзлар кун ора
ювилса, босим аста-секин мўътадиллиашади.
·
Маккажўхори попигининг
қуритилганидан 15 г
олиб, устига 1 стакан қайнақ сув қуйилади ва 40 дақиқа дамлаб қўилади. Сузиб
олгач кунига 3-4 маҳал 1-3 ош қошиқдан ичилади.
Фойдаланган адабиётлар:
1.Баҳриддинова Фазилат
Арифовна, ”кўз нурини асрайлик”
2.А.Н.Саттаров” дард кўп-давоси
ундан кўп”
3.Н.Ўлжабоева “ халқ табобати
хазинасидан жавохирлар”
Мурожат учун телфонларимиз +998-90-987-9-987
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
Саттаров Абдуқодир
Нурмуҳаммад ўғли
Парманқулова Юлдузхон-марказ
аъзоси,
кўз
жаррохи