Лабдаги учуқ организмнинг огоҳлантириш белгисидир!
Статистик маълумотларга кўра, ер юзидаги 80-90 фоиз киши
герпес вирусининг ташувчиси ҳисобланади. Лабга учуқ тошиши ана шу вируснинг
қўзғалиши натижасида юз беради. Бир йилда 1-2 марта герпес, яъни учуқ безовта
қилса, у қадар ваҳимали эмас. Аммо бу ҳол сурункали давом этса, тананинг бошқа
аъзоларига тарқаса ёхуд тузалиши қийин бўлса, албатта, шифокорга мурожаат этиш
лозим. Герпес тошмаси ҳақида яна нималарни билишимиз керак? Бугун шу ҳақда
суҳбатлашамиз.
Тиббиётда герпеснинг саккиз тури таснифланади. Шулардандан
фақат биринчисигина лабга тошма чиқиши билан номоён бўлади. Вируснинг иккинчи
тури эса тана аъзоларининг шиллиқ қавати, шу жумладан, жинсий аъзоларда ҳам
юзага келиши