ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 12 сентября 2014 г.

шамоллаш

Шамоллаш ва гастритда…
— 43 ёшдаман. Эрта баҳорда салга шамоллаб қолавераман. Елвизакли ҳавода бурним битишидан қийналаман. Коллежда ўқийдиган қизимнинг эса гастрити бор. Дорилар ичса-да, дарди ўтиб кетмаяпти. Уй шароитида қандай гиёҳлар қайнатмасидан ичсак фойда беради?
Салима Тўхтаева, Самарқанд вилояти
Элмира МУҲАММАДИЕВА, умумий амалиёт шифокори: — Иккингизга ҳам далачой (зверобой) гиёҳининг дамламасини ичиб туришни маслаҳат бераман. Чунки далачойнинг сариқ гуллари ўта шифобахш бўлиб, гастрит, шамоллаш, тумов, холецистит, грипп сингари бир қанча касалликларни даволаш хусусиятига эга. Далачойдан қуйидагича фойдаланасиз:
шамоллаганда ва бурун битганда бурунга кунига 3-5 томчи далачой ёғи томизиш керак. Далачой ёғини тайёрлаш усули: 20-30 грамм майдаланган далачой ўтининг баргига 1 стакан ўсимлик ёғи қуйиб, 3 ҳафтага қоронғу, иссиқ жойда сақланади. Вақти-вақти билан чайқаб туриш лозим. Сўнг докадан ўтказасиз. Тайёр бўлган аралашма бурунга томизилади. Ортганини музлаткичда сақланг.
Икки ош қошиқ далачой гиёҳи устига 1 стакан қайноқ сув қўшиб, бироз тиндирилади. Кейин докадан ўтказиб, 1 ош қошиқдан 3 маҳал овқатланишдан сўнг истеъмол қилинади. Ёки 4 ош қошиқ майдаланган далачойга 100 мл 70 фоизли спирт қўшиб, 1 кун сақланг. Сўнг докадан ўтказиб, 30-40 томчидан ярим стакан сув билан ичиш керак.
Гастритда: 3 ош қошиқ далачой ўтига 1 стакан қайноқ сув қўшиб, 2 соат тиндирилади. Докадан сузиб олиб, 1-2 ой мобайнида 1/3 стакандан 3 маҳал овқатланишдан олдин ичилади

четверг, 11 сентября 2014 г.

хотирани

Хотирани қандай мустаҳкамлаш  мумкин?
Хотирани мустаҳкамлашга ёрдам берадиган дори воситалари ҳақида айтиб ўтсангиз. Улар зарарлими ёки фойдалими?
Фаррух, Пискент.
Тиббиётда хотирани мустаҳкамлаш ва бош мия фаолиятини яхшилаш мақсадида махсус дорилар қўлланилади. Бу дорилар ноотроплар, деб аталади. Биринчи навбатда бу дорилар инсульт касаллиги ёки бош мия ичи жароҳатидан сўнг бош мия фаолиятини тиклаш мақсадида қўлланилади. Бундан ташқари, бу дориларни атеросклероз, ёшга оид касалликларда, нев­ротик ҳолатларда бош мия фаолиятини яхшилаш мақсадида ҳам буюрилади. Дориларни одатда шифокорлар тавсия этишади. Бироқ бош мия фаолиятини яхшиловчи витаминлар ҳам мавжуд. Уларни ўзингиз ҳам қабул қилсангиз бўлади. Агар сизда ҳамроҳ касалликлар мавжуд бўлса, витаминларни ҳам шифокор тавсияси билан қабул қилинг. Чунки айрим касалликларда витаминлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Витаминлар таркибида В гуруҳ витаминлар, цинк, фолий кислотаси, никотинамид, одамгиёҳ экстракти, А витамини бўлса, бош мия учун фойдалидир.  Шунингдек, ақлий машқлар ҳам ёрдам беради. Масалан, бош­қотирмалар ечиш, шеър ёдлаш билан шуғулланиш, пазл ясаш, хорижий тилларни ўрганиш шулар жумласидандир.

Шунингдек, кундалик тутиш ва унга ҳар кунги воқеаларни қайд қилиб бориш хотирани мустаҳкамлаш учун ажойиб машғулотдир.

среда, 10 сентября 2014 г.

Бўйин остеохондрозини машқлар билан енгамиз


Бўйин остеохондрозини машқлар билан енгамиз

 Соғломлаштирувчи гимнастика бўйин остеохондрози муолажасида муҳим ҳисобланади. Айниқса, касаллик кўп ўтириш ва кам­ҳаракат оқи­батида ке­либ чиққан бўлса, бундай гимнастиканинг самараси сезиларли.
Машқлар умуртқа, хусусан, бўйиндаги зўриқишни ва оғриқни бартараф этади, ҳаракатчанликни тиклайди.
Касалланган умуртқа поғонаси зўриқиб қолмаслиги учун гимнастикани эҳтиёткорлик билан ва оҳиста бажариш керак.
Бемор машқларни ўзича бажариши тўғри эмас, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Одатда шифокорлар тавсия этадиган айрим машқлар билан танишсак.

хусунбузарга

Ҳуснбузарлар.
Халқ табобатида ҳуснбузарлар билан курашишда малина барглари, мойчечак ва кўк чой дамламасидан фойдаланилади.

1 чой қошиқ майдаланган ялпизга 1стакан қайноқ сув қўшиб, 10-15 дақиқа тиндириб, 1 ош қошиқ бо­рат кислотали спирт, лимон шарбати, 1 чой қошиқ календула дамламаси қўшилган аралашма билан ҳар куни эрталаб ва кечқурун юздаги ҳуснбузарларни артиш самарали натижа беради.

вторник, 9 сентября 2014 г.

бачадон эрозияси

Бачадон эрозиясининг давоси

Бачадон эрозиясининг давоси
— 35 ёшдаман, яқинда бачадонимдаги эрозияни даволатдим. Лекин ҳаво совиган кунларда белим бот-бот оғрийди. Эрозиянинг ўрни ҳам симиллаб туради, баъзан ҳайз кунларим ҳам чўзилиб кетади. Шифокор «тирноқгул дамламасидан ичсангиз, фойда беради», деди. Бу ўсимликдан қандай фойдаланишим мумкин?
Зарифа Султонова, Жиззах шаҳри
Мавлуда ТОШБОЕВА, акушер-гинеколог: — Тирноқгул (ноготки лекарственные) турли яраларни тузатишда, шунингдек, аёллар жинсий аъзолари хасталикларини даволашда ишлатилади. Бачадон эрозияси мавжуд бўлганда шундай муолажани қўлланг: 2 чой қошиқ майдаланган тирноқгул устидан 1,5 стакан қайноқ сув қуйинг ва 10 дақиқа дамланг. Сўнг сузгичдан ўтказиб, илиқ ҳолда кунига 2-3 маротаба ярим стакандан ичасиз.
Агар ҳайз оғриқли кечса ёки муддати ўзгарса, тирноқгулни чой ўрнида дамлаб, бир ҳафта давомида кунига бир маҳал чорак стакандан ичиб турилади. Дамлама ҳайз муддати яқинлашаётганда ичилса, янада самарали бўлади