ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 31 января 2015 г.

цистит юкадими





Цистит жинсий йўл билан юқадими?


— Бир неча ой аввал цистит касаллигига чалиндим. Уй шароитида, доривор ўсимликлар билан даволаниб, тузалган эдим. Яқинда укамни уйлантирганимиз муносабати билан, бир ҳафта онамнинг уйида туриб қайтдим. Турмуш ўртоғим билан жинсий алоқада бўлганимдан кейин хасталик яна қўзғаб қолди. Бу воқеадан кейин турмуш ўртоғимдан шубҳаланиб қолдим. Айтингчи, цистит жинсий йўл билан ҳам юқадими?

Ойгул 32 ёш, Қашқадарё вилояти.

пятница, 30 января 2015 г.

олтин


Россия олтин захиралари бўйича Хитойдан ўзиб кетди

Россия олтин захираси бўйича Хитойни ортда қолдириб, дунё рейтингида 1094,7 тонна олтин (олтин-валюта резерви умумий ҳажмининг 10 фоизи) билан олтинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Gold Council (Бутунжаҳон олтин кенгаши) маълумотига таяниб, «Вести Экономика» хабар беради
Россия Марказий банки жорий йилнинг иккинчи чорагида яна 54 тонна олтин харид қилган. Бу 2009 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Айни дамда энг кўп олтин АҚШда (8133,5 тонна) бўлиб, мамлакат олтин-валюта захираларининг 72 фоизини ташкил этади.

среда, 28 января 2015 г.

Депрессиянинг сабаблари
TIB.UZ  Руҳият олами Депрессиянинг сабаблари

«Эшитишимча, депрессия нафақат кучли стресс, балки касалликлар туфайли ҳам келиб чиқиши мумкин экан. Шу ростми?»



Шуҳрат, Тошкент

– Рост. Айниқса, қандли диабет ва бошқа эндокрин хасталиклар, юрак ишемик касаллиги, юрак етишмовчилиги, саратон (ёмон сифатли ўсма), жигар циррози, ревмотоид артрит, тарқоқ склерозга чалинганларда, бош мия томирлари атеросклерози (инсультдан кейинги ҳолат)да депрессияга мойиллик кучлироқ бўлади. Аффектив ўзгаришлар, шунингдек, авитаминоз, анемия ва айрим дори препаратлари (кортикостероидлар, гипотензив ҳамда ўсмаларга қарши дорилар)ни қабул қилганда ҳам кузатилади. Бундай ҳолатларда чора битта: асосий касаллик депрессия билан қўшиб даволаниши керак.


вторник, 27 января 2015 г.

Грипп, шамоллаш, зотилжам. Уларни



Грипп, шамоллаш, зотилжам. Уларни қандай фарқлаш мумкин?




Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида, айниқса болалар орасида шамоллаш ва грипп касалликлари кўпаяди. Шамоллаш касалликлари ва грипп ўткир респиратор вирусли инекциялар гуруҳига киради. ЎРВИга нафас системаси турли қисмларини жароҳатланиши, интоксикация ва кўп ҳолларда бактериал инфекциялар қўшилиши билан кечадиган касалликлар киради. Шамоллаш ва грипп-га бефарқлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу касалликлар даволанмаса, асоратлари бартараф этилмаса оғир зотилжам, нафас сиқиши билан кечадиган обструктив бронхитлар узоқ қайталаниб бронхиал астмага ҳам олиб келиши билан хатарлидир. Айниқса, болажонларимизнинг саломатлигига кучлироқ эътибор беришимиз керак. Чунки, болалар ўртасида ўлим ҳолатларига олиб келишда нафас аъзолари касалликлари биринчи ўринда туради.

понедельник, 26 января 2015 г.

Буйракни ишдан


Буйракни ишдан чиқарувчи 15 одат



Буйракнинг 20 фоизи ишласа ҳам, меъёрий ҳаёт кечириш мумкинлигини биласизми? Айнан шунинг учун ҳам ишдан чиқа бошлаган буйрак анча пайтгача ўз ҳолидан шикоят қилмайди. Баъзи одатларимиз буйракка талофат етказиши мумкин. Бироқ буйрак сизга ўз муаммосини айтганида, даволашга кеч бўлган бўлади.
Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.
Буйрак ҳақида қайғуриш соғлиғимиз ҳақида ташвиш чекишимизни англатади. Агар буйрагингиз соғлом бўлиб, сизга узоқ вақт хизмат қилишини истасангиз, қуйидаги рўйхатдан жой олган одатлардан воз кечинг.

воскресенье, 25 января 2015 г.

Қайси мева ва сабзавотларни


Қайси мева ва сабзавотларни пўсти билан истеъмол қилиш мумкин?



Салат, смуза ёки сабзавотли рагу тайёрлаганда олдимизда бир савол туради: масаллиқларни арчиш керакми, йўқми? Энг қизиғи, кўплаб мева ва сабзавотларни пўчоғи билан тановул этса бўлади ва бу ҳатто фойдалидир. Маҳсулотлар пўчоғида каротин каби фойдали моддалар мавжуд. Шунинг учун цитруслар, олма ва бошқа меваларни пўчоғи билан чой, қайноқ ичимликларга соламиз. Қуйидаги шпаргалка эса сизга пўсти фойдали бўлган мева ва сабзавотларни ажратиб олишга ёрдам беради. 
Бақлажонлар

Баъзи таомларни тайёрлашда бақлажоннинг пусти арчилади, аслида эса бунинг умуман зарурати йўқ. Агар сиз насунин номли ҳужайра мембраналарни ҳимоя этувчи кучли антиоксидантнинг ноёблигини сақлаб қолишни истасангиз, бақлажонларни пўчоғига пичоқ теккизманг. 
Картошка

Энг қизиғи, картошкани ҳам пўстидан ажратиш зарур эмас. Тадқиқотларда В витаминлари гуруҳи ва микроэлементлардан ташкил топган озиқ моддаларнинг 20 фоизи айнан пўстлоқда ахлатга кетиши кўринди. 
Бодринг

Одатда бодрингнинг пўстлоғини тозаламасак-да, пўсти қаттиқ навларининг арчишга мажбур бўламиз. Энди бундай қилмаслик маслаҳат берилмоқда. Айнан бодринг пўстлоғида иммун тизимини стимуллаштирувчи антиоксидантлар мавжуд. 
Сабзи

Олимларнинг бу борадаги изланишларида сабзини тозалашнинг умуман ҳожати йўқлиги кўринди. Арчиш сабзавотнинг танамизга келтираётган фойдасини камайтиради. Яхшиси, уни яхшилаб ювинг, кўнглингиз тўлмаса, чўтка билан ишқалаб тозаланг. 
Пастернак

Уни оқ сабзи ҳам дейишади. Пастернак ширин эмас, озгина ўткир таъмга эга. Бироқ барибир у сабзининг аналогидир. У фолий кислота ва марганецга жуда бой. Ундай овқат тайёрлашда ҳам пўстини ўзида қолдирган яхши. 
Олма

Одатда олмани пўстидан жудо қиламиз. Бунинг сабаби у овқат ҳазм қилишда ошқозонга қаттиқлик қилиши мумкинлигидир. Тўғри арчилган олмалар меъда фаолиятини яхшилаб, тўқлик ҳиссини пайдо қилади. Шунингдек, олманинг пўстлоғи ҳам кверцитин, С витаминига ва саратондан ҳимоя қилувчи тритерпеноидларга бойдир.