ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 10 января 2015 г.

ТУМОВ ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ.



                                             ТУМОВ ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ.



Тумов- тиббий тилда ринит  дейлади.
Бурун шиллиқ пардасининг ўткир ёки сурункали яллиғланишига айтилади. Тумов юқори нафос йўллари касалликлари орасида энг кўп учрайди. Совқотиш турли вирус-микроблар таъсирида организмнинг уларга қаршилик кўрсатиш кучининг пасайиши сабабли юзага келади. Тумов мустақил касаллик ёки бирор-бир юқумли касаллик белгиси бўлиши мумкин.( бу грипп эмас. грипп тўғрисида кейинги мақолада гаплашамиз.муаллиф)
  
    Бурун бўшлиғи хид билишдан ташқари, организм ва ташқи мухит ўртасида  ўзига хос  химоя  дарвозаси вазифасини бажаради. Нафас азоларининг  ички девори шиллиқ парда билан  қопланган бўлади. Шиллиқ парда тинимсиз равишда дарвозадан кирган  мехмонларни кутади, уларнинг микроб, замбуруғ, оддий чанг заррачаси ёки машина ёқилғиси эканлигини аниқлаб имкон қадар зарасизлантиради. Мисол учун: хаво таркибидаги чанг заррачалари бурун бўшлиғига киргач, у ердаги шиллиқ моддага қоришиб кетади. Бу модда ичида бир қатор химоячиларимиз яшайди. Улар лизоцим ва лейкоцит деб номланиб  кўзга кўринмас майда ғубор ичидаги  вирус-микрабларни дарров пайқаб, уларни нобуд қилади. Аммо организмнинг химоя қалқони (имунитет) холсизланган бўлса иш чатоқ.. Энди тумовга “хуш келибсиз”, дейишдан бошқа чорангиз қолмайди. Кетма-кет аксириб бурун оқишидан қийналяпсизми? Унда ўткир тумов (ринит)га чалинибсиз. Тумовнинг  бошланишига совқотиш (айниқса бош ва оёқдан совуқ ўтиши)нинг ўзи етарли бўлади. Агар нафас орқали вирус ва бактериялар организмга кирган бўлса янада оғирлашади.
Мустақил  ёки юқумли касалликлар (масалан грипп, дифтерия, қизамиқ ва б.) белгиси бўлиши мумкин. Тумовдан бурун ёки томоқ шиллиқ пардаси шишиб, ачашади ва қуруқлашади, 3-4 кундан кейин бурундан кўп миқдорда суюқ тиниқ шилимшиқ келади. Беморнинг умумий ахволи айтарли ўзгармайди, харорати одатда меъёр даражасида ёки бироз  кўтарилган  (37-37,5 градус), боши оғир, иш қобилияти пасайган бўлади. Бурундан нафас олиш қийинлашади, баъзан кўз шиллиқ пардаси яллиғланганли туфайли ёш оқади, хид билиш пасаяди. Тумов хусусан, эмадиган болаларда оғир кечади. Уларнинг бурун йўллари жуда тор бўлиб, бурун шиллиқ қавтининг озгина бўлсада шиши бурундан нафас олишни қийнлаштиради. Натижада жиддий    ўзгаришлар: ажанглик, уйқу бузилиши,кичик гўдакларни эммай қўйиши,жудда озиб кетиш ва бошқа холатлар кузатилади.Баъзан яллиғланиш бурун халқум эшитув найи шиллиқ пардасига хатто хиқиллоқ бронх ва ўпкага хам ўтиб кетади.Шунинг учун тумовнинг зўрайиб кетишига йўл қўймаслик керак. Касаллик аломатлари пайдо бўлиши билан мутахасис шифакорга муролжат этиш лозим. Асал ёки малина муроббоси солинган иссиқ чой ичиш,  лозимдир.

Белгилари қандай?

пятница, 9 января 2015 г.

Бойишнинг ўзига хос йўли


Бойишнинг ўзига хос йўли



Оила бюджетини режалаштириш учун нима қилиш керак?
Аввало, нима учун оила бюджетини режалаштиришга қарор қилганингизни билиб олинг. Буни шунчаки режалаштириш кераклиги ёки кимдир айтгани учун қилманг. Режалаштириш аниқ бўлсин, масалан, «топганингизга нисбатан озроқ сарфлаш» ёки «чиқимларни ўн фоизга камайтириш» каби.
Шу харажат ҳозир зарурми?
«Уйни таъмирлаш учун бу йил фалон пул тўплашим керак». Аксарият одамлар шахсий маблағни тўғри бош­қариш деганда ўта тежамкорликни тушунишади. Бу катта хато. Гап шундаки, кўпчилик топган пулининг йигирма фоизини ўйламасдан беҳуда сарфлайди. Масалан, салқинлатувчи ичимликларни кўп ичишади, тез-тез кафеларда овқатланишади. Aслида арзонроққа тушиши мумкин бўлган хизмат ва молларга ортиқча пул сарфлашади. Улардан воз кечиш асло турмуш сифатини пасайтирмайди.
Аввал ўзингизга, кейин бошқаларга
Одамлар қўлига пул тушиши билан уни сарфлашни бошлашади, сўнгра ортиб қолган пулни жамғармоқчи бўлишади. Аммо «муҳим» нарсалар чиқиб қолиб, қолган пул ҳам сарф­ланади. Бу нотўғри. Яхшиси, қўлингизга пул тушдими, унинг маълум бир қисмини олиб қўйинг, қолган пулни эса режа билан сарфланг. Ҳар доим ва ҳар қандай даромад қўлингизга тушиши билан унинг маълум бир қисмини ажратинг ҳамда бу пулни ҳар қандай ҳолатда ҳам сарфламанг. Бу пулни сиз ўзингиз учун тўлаяпсиз!

вторник, 6 января 2015 г.

Буйракни ишдан чиқарувчи 15 одат


Буйракни ишдан чиқарувчи 15 одат



Буйракнинг 20 фоизи ишласа ҳам, меъёрий ҳаёт кечириш мумкинлигини биласизми? Айнан шунинг учун ҳам ишдан чиқа бошлаган буйрак анча пайтгача ўз ҳолидан шикоят қилмайди. Баъзи одатларимиз буйракка талофат етказиши мумкин. Бироқ буйрак сизга ўз муаммосини айтганида, даволашга кеч бўлган бўлади.
Буйрагимиз жуда ажойиб орган. У гормонлар ишлаб чиқаради, қонни фильтрлайди, минералларни қабул қилади, пешоб ишлаб чиқаради ва соғлом кислотали ишқорли балансни ушлаб туради.
Буйрак ҳақида қайғуриш соғлиғимиз ҳақида ташвиш чекишимизни англатади. Агар буйрагингиз соғлом бўлиб, сизга узоқ вақт хизмат қилишини истасангиз, қуйидаги рўйхатдан жой олган одатлардан воз кечинг.
1. Шакар сақловчи газли ичимликларга ўчлик
Япониянинг Осака университети ходимлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, кунига икки ёки ундан кўп марта газли ичимлик ичиш буйрак касалликлари ривожланишига олиб келади. Тадқиқотда 12 минг нафар инсон иштирок этган. Газли сув кўп истеъмол қилган иштирокчиларнинг пешобида оқсил ошиб кетган. Бу буйрак зарарланганининг биринчи белгисидир.

понедельник, 5 января 2015 г.

картошка



                       КАРТОШКАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


   Картошка-итузумлар оиласига  кирувчи  кўп йиллик  ўтсимон ўсимлик бўлиб, бўйи 80 см гача бориши мумкин. Тарвақайлаб ўсувчи поясининг ер остки  қисмида туганаклар картошкалар хосил бўлади. Илдизи  попик  илдиз кўринишида. Тупида 2-5 поядаги  барглари,  жуфт  патсимон  бўлинган. Ранги  сарғиш  яшилдан  тўқ яшилгача бўлиши мумкин. Гуллари  2-3 тадан, баъзан  четдан чангланади. Меваси 2  чаноқли, кўп  уруғли,  серсув резавор.  Картошканинг туганаклари  бир неча граммгача  катталикда  бўлиши мумкин. Ҳозирда  маданий равишда  ўстирилаётган картошкалар  ёввойи ҳолда  ўсмайди.
    Картошка  1565-йилда  Жанубий Америкадан Испанияга  келтириб  экила бошлади.  Ўрта Осиёга эса  19 асрнинг  охирида  келтирилган.

Картошка тарихидан.
  Хозир картошканинг ер юзида 2600 хили мавжуддир. Картошка қадим замонлардан  Амеркалик Индесларнинг асосий озиғи хисобланган. 1565 йили Испанлар картошка  ўсимлигини  Европага олиб келганлар.  Бироқ унга захарли мева сифатида қараб, унга ахамият бермаганлар. Чунки унинг гулини ва юқори поясида пайдо бўлган  меваларини истеъмол қилган кишилар кўпинча захарланган. Францияда бу ўсимлик  тарғиботчиси  химик П.Пермантье бўлган. У Париж атрофидаги  ташландиқ ерга картошка  экиб, хосилини олган. Испаниядан бу ўсимлик  Италия,  Бельгия, Германия,  Голландияга борган ва Франция ва Ангилияга келтирилган. Картошканинг Россияга  келтирилишига Петр1 сабаб бўлган. У  Голландияга борган  вақтида  у ердан бир қоп картошка юбориб уни экишга буюрган. Шундан сўнг бу ўсимлик аста-секин Россиянинг бошқа худудларида экила бошланган.

воскресенье, 4 января 2015 г.

буйрак касалликларини


БУЙРАК КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ДАВОЛАШ УСУЛЛАРИ.


     Буйраклар организмни тозалашда алохида роль ўйнайди. Улар асосан организмни оқсил қолдиқларидан, органик бирикмалардан 3 – 6 см ловиясимон шаклда организмни бел қисмида қорин пардадан ташқарида жойлашган. Хар суткада 150 л қонни ўзидан ўтказади, қонни филтирлаш ва қайта суриши асосан буйрак эпитилиялари функциясига боғлиқ. Буйрак эпитилиялари витамин А га боғлик. Витамин А ни эса организм учун энг маъқул варианти қизил сабзида. Сабзини қайнатиб ёки қовуриб пиширилганда  Витамин А миқдори озайиб кетади.  Витамин А  янги кавланган сабзининг янги сиқиб олинган ширасида кўп бўлади. Яъни янги тайёрланган ширада электронлар иони фазовий жихатидан меъёрида . Узоқ сақланган ёки пиширилган сабзида ионларни фазовий структураси бузила бошдаган бўлади. Инсон организми учун хусусан буйраклар эпитилияси функциялари учун, шунингдек, ичаклар эпидемияси учун Витамин А нинг ахамияти нихоятда бекиёсдир. Буйраклар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
1.      Организмда азотли бирикмаларнинг маромини белгилаш, ошиқчасини чиқариш.
2.       Организмда натрий моддасини барқарорлигини таъминлаш, ошиқчасини чиқариш.
3.      Организмдаги хужайралардан ташқаридаги сув миқдорини меъёрлаш, ошиқчасини чиқариш.
4.      Қонда ионлар миқдорини белгилаш, ошиқчасини чиқариш.
5.      Организмдаги, шу жумладан, қондаги ишқорий кислота мухитининг мувозанатини таъминлаш.