ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 8 августа 2014 г.

дулана

20:49
Қаттиқ ўсимликнинг юмшоқ меваси
Қаттиқ ўсимликнинг юмшоқ меваси
«Дўлана» юнон тилидан таржима қилинганда «мустаҳкам» деган маънони англатади. Мазкур ном, асосан, ўсимлик пояси кўринишига нисбатан аталган. Сабаби, дўлана ўсимлиги анча йилларгача ўз мустаҳкамлигини йўқотмайди. Айримлари эса уч юз йилгача ҳам яшаши мумкин.
Раъногулдошлар оиласига кирувчи дўлананинг икки юздан ортиқ, катта ва кичик ҳамда 
чатиштирилган турлари мавжуд.
Аслини олганда, дўлана мўътадил об-ҳавони хуш кўради. Шу боисдан ҳам уни қадимги даврларда Шимолий Америка ва Ўрта Осиё чегараларидаги 30° C ва 60° C иссиқ ҳароратларда учратиш мумкин бўлган.
ФОЙДАЛИ ЖИҲАТЛАРИ:
Дўлананинг меваси пишиб етилган вақтлари ўзида сапонин (сувда кўпикланадиган органик моддалар), флавоноид, каротин, аскорбин ва органик кислоталар, крахмал ҳамда фруктозани сақлайди.
Дўлана меваси гипертония, юрак хасталиги, атеросклерозда кенг қўлланилади.
Дўлана новдалари ўсиш жараёнида С, В ва турли бошқа гуруҳга мансуб витаминлар, эфир ёғлари, фруктоза, холин ва сорбитларни ўзида мужассамлаштиради.

четверг, 7 августа 2014 г.

бепуштликка

ТУХУМДОНЛАР ЯЛЛИҒЛАНИШИ БЕПУШТЛИККА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН!

«Ёшим 41 да. Анчадан бери жинсий аъзоларимдаги шамоллаш безовта қилади. Ҳожатга тез-тез борадиган бЎлиб қолдим. Сийганда ачишиш бор, қовуғим ҳам санчиб оғрийди. Текширтирсам, дўхтирлар ўнг тухумдонингиз қаттиқ шамоллаган дейишмоқда. Қишлоқда яшайман, қўлимни совуқ сувга жудаям кўп соламан. Деярли ҳар куни кир ювишга одатланиб қолганман. Бунинг устига зах жойларда кўп юраман. Балки шамоллашимга шу ҳолат ҳам сабаб бўлгандир. Бу касалликка қарши қандай даволанишим керак?»
Х. Тошматова, Наманган вилояти

Юқоридаги саволга жавоб топиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси Акушерлик ва гинекология кафедраси доценти Фотима Отахўжаевага мурожаат қилдик.
Фотима опа, таҳририятимизга ушбу мазмундаги саволлар билан бир неча юртдошларимиз мурожаат қилишди. Уларга текширувлар давомида тухумдонлар шамоллаши деган ташхис қўйилган. Мутахассис сифатида ўқувчиларимизга мазкур

среда, 6 августа 2014 г.

артиритни

Бехтеревани артрит билан адаштирманг

Бир неча йиллардан буён Бехтерево касаллиги билан оғрийман. Қилмаган муолажам қолмади. Бўғимлардаги оғриқдан ҳаловатим йўқ. Касалликнинг мутлоқ давоси борми?
Отабек. Наманган шаҳри
Мурожаатларингизга тиббиёт фанлари номзоди, вертебрелог Бахтиёр Жўраев жавоб беради...
Эркакларда кўпроқ учрайди

Бехтерева хасталиги тиббиётда умуртқалар каналлари ва умуртқа бўзғимларида ҳаракатнинг чекланиши ҳолатига айтилади. Кўпчиликка у анкилозируюшиц спондилоартрит номи билан яхши таниш. Хасталик умуртқа бўғимларида ўзгаришни келтириб чиқариб, оғриқ ва ҳаракат фаолиятининг сустлашиши ва жиддий асоратларда бўғим қотиб қолишига олиб келиши мумкин. Бехтерево касаллигининг бошланғич, ўрта ва оғир даражалари учрайди. Белгиси ва ҳолатига кўра шифокор назоратида аниқ ташхис қўйилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ушбу хасталик аёлларга қараганда эркакларда кўпроқ  кузатилади.
                                 ЮЗАГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ...

вторник, 5 августа 2014 г.

кон

Қонни кўпайтирувчи рецептлар
— Қоним кам, гемоглобиним пасайиб кетаверади. Шифокор «яхши овқатланинг», дейди. Майизни камқонликка даво деб эшитганман. Ундан қандай фойдаланиш керак?
Дилбар Эрматова, Тошкент вилояти
Машкура ЗОҲИДОВА, тиббиёт фанлари доктори: — Тўғри, тўйимли овқатлар истеъмол қилиш камқонликда даво бўлади. Қаймоқ, сариёғ, сут, сувда қайнатилган гўшт, буғда пиширилган овқатлар, тухум ва мева-сабзавотлар истеъмол қилиб туринг. Уйқу олдидан бир ҳовуч майизни пиёлага солиб, устидан қайноқ сув қуйинг. Эрталаб бу ивитилган майиз ейилса, қондаги гемоглобин миқдори ортади. Камқонлик туфайли силла қуриб, дармонсизланган пайтда бир стакан ёнғоқ мағзи ва қора майизни гўштқиймалагичдан ўтказиб, асал билан аралаштиринг. Овқатланишдан олдин 1-2 чой қошиқдан истеъмол қилсангиз, тезда шифо топасиз.

Г.ЖАМИЛОВА тайёрлади

понедельник, 4 августа 2014 г.

буйрак сунъий

Гемодиализ ёки сунъий буйрак


«Менинг бир қўшним бор. 17 ёшли ўғли 2-3 йилдан бери буйрак хасталигидан азият чекади. Тез-тез Тошкентга олиб боришади. Уларнинг айтишича, буйракларини ювдириб келишар экан. Бола бечора ота-онасининг олдида сўлиб бормоқда. Сўраб-суриштирсам, бу муолажа тури «Гемодиализ» деб номланар экан. Ушбу муолажа тури ҳақида, қачон қўлланилиши, асоратлари ҳақида тушунтириб ўтсангиз…»
                                                 Дилноза, Сирдарё
Маълумот ўрнида…
Гемодиализ — қоннинг буйраклар орқали эмас, балки организмдан ташқарида тозаланишидир. Бунда қон токсик моддалардан тозаланади. Гемодиализ буйракларнинг оғир касалликларида қўлланилади. Бу аппарат номи, шунингдек, «Сунъий буйрак» деб ҳам аталади.
Гемодиализ қўлланилишига кўрсатмалар:
Ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигида;  Организмнинг заҳарланиши;  Дори воситаларининг ножўя таъсири;  Буйрак касалликларида консерватив даво ёрдам бермаганда гемодиализ қўлланилади.

воскресенье, 3 августа 2014 г.

тутқаноқ

Тутқаноқ хуружлари (эпилепсия) қандай касаллик?

Ҳурматли таҳририят аъзолари!
Cинглим 18 ёшда. У тез-тез тутқаноқ ҳолатига тушиб қолади. Бу хасталик биринчи марта 2009 йил 31 декабрда хуруж қилган эди. Ҳозир эса ҳар 6 ойда кузатилмоқда. Охирги марта 17 февраль куни юз берди. Даволаса бўладими? Мутахассислар бу ҳақида нима дейди?
Отабек ДАМИНОВ,
Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани


Эпилепсия – бу руҳий касаллик эмас, ҳамда у юқумли ҳисобланмайди. “Эпилепсия” ташхиси инсонга тутқаноқ хуружининг сони иккитадан кам бўлмаган ҳолдагина қўйилади. Бундай ташхиснинг аниқ қўйилиши, организмда эпилептик тутқаноқларни келтириб чиқарувчи бошқа касалликлар аниқланмаганлигига ҳам боғлиқдир. Эпилепсия – тутқаноқ хуружлари тез-тез бўлиб турадиган ҳолатдир.
Ўн олти ёшгача бўлган мингта боладан тахминан еттитаси шу касаллик билан хасталанган. Катта ёшдаги инсонларга келсак, уларнинг икки юзтасидан биттасида шу дард кузатилади.
Кўп ҳолларда тутқаноқ хуружлари энди туғилган чақалоқларда тана ҳарорати юқори бўлганда кузатилади. Лекин бу хуружларнинг кузатилиши инсонда кейинчалик эпилепсия касаллигини келтириб чиқаради дегани эмас. Бундай касаллик ҳар қандай ёшдаги одамда бўлиши мумкин. Лекин бу хасталикка кўпроқ ўсмир ёшидаги инсонлар рўбарў бўладилар.
Эпилепсия касаллиги билан хасталанган беморларнинг етмиш беш фоизини йигирма ёшгача бўлган беморлар ташкил этади. Йигирма ёшдан ошган беморларда эса тутқаноқ хуружларининг кузатилиши асосан турли хилдаги жароҳатларга ёки инсульт(бош мия қон томирларида қон айланишининг бузулиши)га боғлиқ бўлади.