ИЧАК ҚУРТЛАРИ – Энтеробиус (острица) – Enterobius Vermicularis
( чувалчангсимон гижжаси ). (иккинчи мақола)
Ичак чувалчангсимон гижжаси-Enterobius
(острица) ёш болаларнинг ичагида
кўплаб паразитлик қилувчи оқ рангли майда гижжадир.
Тузилиши:
Энтеробиус гижжаси ҳам, аскаридалар каби, айрим жинсли бўлиб, урғочисининг
узунлиги 1см га етади, эркаги эса
урғочисидан бирмунча кичик, унинг
танаси 2-5 мм
келади. Эркак энтеробиус танасининг охирги учи аскаридалар каби илмоқсимон эгилгандир.
Урғочи энтеробиус танасининг охирги
қисми ингичка ва учли бўлади. Ичак
чувалчангсимон гижжасининг тана тузилишига келсак, аввало гижжанинг оғиз
қисми 3 та сўрғичли лаб билан ўралган, лаблар ташқи томонидан қаттиқ
кутикула қавати билан қоплангандир. Мазкур кутикула қавати олдинга томон симметрик ҳолда
кенгайиб, алоҳида пуфакча-везикулани
ҳосил қилади.