Бало офат
қор ёғди
Айни
баҳор чоғида,
Бало офат
қор ёғди
Фақат бало
офат мас,
Ғирт
касофат қор ёғди
Бодом
ўриклар қийғос
Гуллаб
мева тикканди.
Тамом
ўлдирди барин
Зўр
талофат қор ёғди..
Уч ой
қишда ёғмаган
Бу қор
қаёқдан келди
Ўз
вақтида ёғмасдан
Бе шарофат
қор ёғди.
Бутун
мева гулларин.
Еб ва
ғажиб ташлади
Барча
борликка тўймас,
Бир
очофат, қор ёғди..
Бахор
билан қиш асли
Бир-бирига
тескари.
Ўртада
бор ёвузлик
Чин ғилофат
қор ёғди..
Жанатмакон
ўлкамиз
Ажиб
қорга буркалди..
Бундай холи
қолмади
Хар
музуфор ,қор ёғди
Одамларда
инсаф ва
Диёнат қолмаганди
Шу Боиси ким ОЛЛОҲдан
Бу
“МУКОФАТ” ,қор ёғди
Бундай ишлар
тарихда
Бўлар
жуда камдан-кам
Афсоналарда
хам йўқ
Чин хурофат
,қор ёғди
Эй
Сухайлий ,тавба қил,
Оллох
иродаси бу
Иложин
йўқ хеч энди
Бало офат
қор ёғди
Cухайлий ,Узбекистон,30.03.2015