ИХЛОС ВА ШИЖОАТ
Китобингизни ўқидим
Устоз Абдулла Қаҳҳорнинг “Адабиёт – ҳунар, уни касбга айлантириб олганларнинг олмага тушган қуртдан фарқи йўқ” деганида гап кўп экан.
Ғашингиз келмасин, бугунги суҳбатимиз карахтланиб ётган адабий танқид тепасида ғоз туриб, “қалайсан энди” дея қошини кераётган талантсиз, бефаросат ва беюз чоршанбилару бинафшахонимлар ҳақида ҳам, уларнинг алжирашларини “адабий асар” дея оммага тақдим этиш камида уятли иш эканини