ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 13 июля 2018 г.

Иссиқ ҳавода иссиқ чой ичиш, бу тўғрими?

Иссиқ ҳавода иссиқ чой ичиш, бу тўғрими?
Чой – халқимизнинг севимли ичимликларидан ҳисобланади.
Чой фақат чанқоқбосди ичимлик бўлибгина қолмасдан асабни тинчлантиради, руҳиятни тетиклаштириб, кайфиятни кўтаради. Танадаги холестерин миқдорини пасайтиради. Шунинг учун чойхўр кишиларни юрак хасталиклари безовта қилмайди.
Мутахассислар таъкидлашича, кунига 0,5 литр ва 1 литр чой ичиш меъёр ҳисоблашади. Аммо иссиқ кунларда ва организм талаб қилган вақтларда 2 литр чой ичиш зиёнга хизмат

қилмайди.

Кўпгина аёлларнинг “чой кишини қаритади ва хотирани сусайтиради”, деган “ваҳимали” фаразлари бор. Аммо бу қўрқувлар ўринсиз. Чунки чой инсонни ёшартириш хусусиятига эга. Юрак-қон томир тизими ишини яхшилаб, мия фаолиятини анализ қилиш хусусиятига ҳам эга. Шунинг учун у киши хотирасини теранлаштириб, фикрлаш доирасини яхшилайди.

Уйқуни қочирувчи ичимлик сифатида кўпчилик кофени билишади, аммо хушбўй ва ширин чойлар ҳам уйқусизликка яхши даъво. Шунинг учун кечқурун мириқиб ухлашни хоҳласангиз, ётишдан олдин асло ҳидли ва хушбўй чойларни ичманг. Унинг ўрнига кўкат ва ўсимликлардан тайёрланган дамлама истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу ичимликнинг ҳам зарарли томонлари бор. Айниқса, уни иссиқ ҳолатда истеъмол қилиш бурун-ҳалқум томирларига зиён етказиб, тилнинг атрофи яллиғланишига ва таъм сезиш қобилиятини сусайтиришга олиб келади.

Чойни асло овқат билан бирга ва ундан кейин дарҳол истеъмол қилмаслик керак. Йўқса, кишида темир моддасининг камайиб кетишига олиб келади. Шунинг учун чой тамаддидан 20-25 дақиқа кейин ичилиши керак.

Офтобда, 30-40 С0 иссиқ ҳароратда кўп юрса, бурни қонаб азият ейишини билган киши аксига олиб 70-90 градусдаги чойни ўйланмасдан ичади. Оқибатда ундан чиқаётган буғ бурундан қон келиш асоратини олиб келиши ҳақида ўйламайди.

“Чойни аччиқ қилиб дамлаб ичсам, бош оғриғим қолади”, деб ўйлаган кишилар қаттиқ янглишади. Ундан фақат тишлар зарарланиб, суякда фтор тўпланиб қолади, бу эса уларнинг мўртлашишига олиб келади. Натижада, сал ножўя ҳаракатдан ҳам киши суякларига дарз кетиши мумкин.

Таркибида кофеин миқдори бўлганлиги учун уч ёшгача болаларга тавсия этилмайди. Биринчидан унинг белгилаб қўйилган уйқу фаолиятига салбий таъсир кўрсатса, иккинчидан, бўй ўсиши ва ҳаракат тезлигига салбий таъсир этади.

Шу ўринда чой ҳақида гап борар экан, юртимиз чойхўр мамлакатлар рейтингида аҳолисининг 99,6 фоизи чойни хуш кўриши билан биринчи ўринни эгаллаганини айтиб ўтиш керак. Кейинги ўринларда эса Кени 99,2 фоиз, Озарбайжон 99,1 фоиз, Покистон 99 фоиз, Хитой 98,9 фоиз аҳолиси чойни севиб истеъмол қилади.
Дилобар Аслиддин қизи

Комментариев нет:

Отправить комментарий