ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 22 января 2015 г.

Ранглар



Ранглар феълингиздан дарак беради
TIB.UZ  Руҳият олами Ранглар феълингиздан дарак беради


Сиз ёқтирган рангга қараб характерингиз ҳақида бироз бўлса-да билиб олиш мумкин. Масалан, қизил рангни дадил фикрли, қудратли ва шу билан бирга тезда асабийлашадиган одамлар ёқтиришади. Оловрангни ички ҳисси, сезгиси яхши ривожланган хаёлпарастлар, сариқ рангни дилкаш ва маданиятли, турли шароитга кўника оладиган характерга эга бўлган кишилар яхши кўрадилар.

Пушти ранг ҳиссиётга тез бериладиган, таъсирчан, эмоционал, яшил ранг эса қайсар, мақсадига эришмагунча тўхтамайдиган инсонларга ёқади. Кўк ранг эса камтар, одобли ва бажарувчан кишиларга хуш келади. Кулранг ҳамма нарсага ҳам ишонмайдиган, мулоҳазали, тўғри фикр юритадиган, ўзига юқори баҳо берадиган кишиларга, жигарранг эса кўп ҳам хаёл сурмайдиган, йўқ нарсага афсусланмайдиган ва борига кўникадиган кишиларга ёқади.

Кимки бошдан оёғигача қора кийимга бурканиб кийинса, ўзига ишонмайди ва ҳаётга умидсизлик билан қарайди.

среда, 21 января 2015 г.

Ботулизм бепарволикдан



 бошланади


Қиш. Бу фаслнинг ўзига хос зийнати, завқи бор. Шунинг баробарида ташвишлари ҳам. Шу боис, қишга алоҳида тадорик кўрамиз. Бу фаслда эътиборимизни ошириш лозим бўлган жиҳатлар ҳам борки, улар турмушимиз обод ва соғлиғимиз мустаҳкам бўлишининг омилидир. Бошланган қиш фасли ҳар биримиздан уйимизни иситиш, овқатланиш ва кўча-кўйда юришимизда огоҳликни янада оширишни тақозо этади. Келинг, эътиборсизлик оқибатида келиб чиқадиган нохуш ҳолатларнинг баъзи бирлари ҳақида тўхталиб ўтамиз. Қиш мавсумида аҳоли ўртасида тузланган, дудланган ва консерва маҳсулотларини истеъмол қилишга бўлган талаб ортиши, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиб, касалланиш ҳолатлари кузатилган. Мутахассислар овқатдан заҳарланишни – ботулизм деб аташади.

вторник, 20 января 2015 г.

камета


Диаметри деярли 1 километрга эга бўлган 2004 BL86 астероиди шу йилнинг 26 январь куни Ер сайёрасига яқинлашади ва минимал узоқликдан учиб ўтади.



 Бу вақтда космик объект ва Ер оралиғи 1,2 миллион километр масофани ташкил этади. Мазкур масофа Ер билан Ойнинг оралиқ масофасидан тахминан 3 баробар катта демакдир. Шундай қилиб, астероид хавфли синфга оид бўлса-да, бироқ Ер ўқи орбитасини кесиб ўтиши жиҳатидан Сайёрамизга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бу ҳақда sdnnet.ru сайтига таяниб, “Uzbekistan Today” хабар берган.

 Маълумот учун, 2004 BL86 астероиди 2004 йилда топилган бўлиб, унинг Ерга тушиши катта фожиали оқибатларни олиб келиши мумкин. Астероид сувга тушган тақдирда ҳам йирик цунами тўлқинларини келтириб чиқаради.

понедельник, 19 января 2015 г.

мардлик


         МАРДЛИК  
Абдулла Орипов-



Боболаринг мард бўлган,
Йиқилган полвонни ҳам
Ҳурмат қилиб, камситмай
Ердан турғазиб қўйган.
Эзгуликнинг қошида
 Эриган мисли малҳам,
Лекин, ёвузнинг кўзин
Ўйиб, қўрғошин қуйган.


Боболаринг мард бўлган,
Пойгаю кўпкарида

воскресенье, 18 января 2015 г.

Хўш, нима етишмаяпти:


витаминми ёки минерал?
  Кун мавзуси Хўш, нима етишмаяпти: витаминми ёки минерал?


Организмингизнинг қайси витамин ва минералларга эҳтиёжи баландлигини билмоқчимисиз? Марҳамат, аниқлашга ёрдамлашиш биздан, организмни тўйинтириш эса сиздан.

Сиздаги…

…кўз қизариши В гуруҳидаги витаминлар етишмаслигини билдиради.

Қачонки кўз олмасидаги майда қон томирлар яллиғланса, кўзда қизариш пайдо бўлади. Бу витамин В2 ва В6 га эҳтиёж ортганлигидан келиб чиққан бўлиши мумкин.

Мазкур витаминлар кўзда суюқлик ажралишининг тартибга солинишида қатнашади, бироқ уларнинг керагидан ортиғи томирлар функциясини бузади.