ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 22 января 2015 г.

Ранглар



Ранглар феълингиздан дарак беради
TIB.UZ  Руҳият олами Ранглар феълингиздан дарак беради


Сиз ёқтирган рангга қараб характерингиз ҳақида бироз бўлса-да билиб олиш мумкин. Масалан, қизил рангни дадил фикрли, қудратли ва шу билан бирга тезда асабийлашадиган одамлар ёқтиришади. Оловрангни ички ҳисси, сезгиси яхши ривожланган хаёлпарастлар, сариқ рангни дилкаш ва маданиятли, турли шароитга кўника оладиган характерга эга бўлган кишилар яхши кўрадилар.

Пушти ранг ҳиссиётга тез бериладиган, таъсирчан, эмоционал, яшил ранг эса қайсар, мақсадига эришмагунча тўхтамайдиган инсонларга ёқади. Кўк ранг эса камтар, одобли ва бажарувчан кишиларга хуш келади. Кулранг ҳамма нарсага ҳам ишонмайдиган, мулоҳазали, тўғри фикр юритадиган, ўзига юқори баҳо берадиган кишиларга, жигарранг эса кўп ҳам хаёл сурмайдиган, йўқ нарсага афсусланмайдиган ва борига кўникадиган кишиларга ёқади.

Кимки бошдан оёғигача қора кийимга бурканиб кийинса, ўзига ишонмайди ва ҳаётга умидсизлик билан қарайди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий