ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 27 декабря 2014 г.

янги йил тилакларим

Икки минг ўн бешинчи йил бошланди, ажабо,
Янги йил хуш хабарин келтирди тонгги сабо.
Қутлов ва табриклар ҳам ҳуш ёқурким, дилрабо,
Совға, саломлар олиб, кириб келди Қорбобо,
Ассалом,  эй Янги йил, ҳуш келибсан, марҳабо!

Ассалому-алайкум хурматли  мехрибон оналар, қалби дарё опа-сингиллар, бағри кенг ака-укалар!
Мен аввало  барчангизни кириб келаётган янги-2015 йил билан муборакбод этаман!
Бу келаётган йил барчангизга омад ва сихат - саломатлик тилаш билан бирга ,шу янги йил бахонасида аразлашган қариндош-уруғлар бир-бирлари билан гина-қудратларини унутиб бир-бирлари билан иноқ ва мехрибон бўлишларини  етишмаган орзуларнгизга бу йил етишингизни “ОЛЛОҲИМ”дан сўраб қоламан.
Сизларга ҳурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Саттаров

Ўлкамизни яшнатиб,яна ҳам обод этиб,
 Эзгу орзу тилаклар,барчасин бунёд этиб.
 Дилдаги ғуборларни, кекларни барбод этиб,
 Беморларни дардлардан, ғамлардан озод этиб,
 Янги йил келаётир, барчамизни шод этиб.!
       Янги йил бу..қўй йили, молу қўйлар кўпайсин,
         Ўзбекларнинг удуми..юртда тўйлар кўпайсин!
           И ж о д ,  илҳом булоғи..орзу, ўйлар кўпайсин,
            Юрт..элда шодиёна, қўшиқ, куйлар кўпайсин!
                Гуллаб..яшнар ҳамиша Ўзбекистон  д и ё р и ,
                  Кексаларни эъзозлаш... йилимизнинг шиори!


пятница, 26 декабря 2014 г.

17 ёшли ўсмирнинг ортиқча 232 тиши олиб ташланди

17 ёшли ўсмирнинг ортиқча 232 тиши олиб ташланди


Ҳиндистонлик Ашик Гаваи бир неча ой муқаддам оғир на ўта ноёб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Стоматологлар томонидан унинг оғиз бўшлиғидаги ортиқча 232 дона катта ва кичик ҳажмдаги тишлар олиб ташланди. Бу ҳақда life-e.ru нашри хабар беради.

Гап шундаки, Ашикнинг ўнг томондаги пастки жағида туғма нуқсон билан туғилган. Шу сабабли ҳам, инсонда мавжуд бўлиши лозим бўлган 32 дона тиш ўрнига унинг оғиз бўшлигида салкам 300 та тиш бор эди.


7 соат давом этган жарроҳлик амалиёти ёрдамида эндиликда Ашик 28 та бутун ва соғлом тишларга эга. Қолганлари эса ҳаёти давомида яна ўсиб чиқаверади.

четверг, 25 декабря 2014 г.

ОВҚАТЛАНИШНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ

ОВҚАТЛАНИШНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ

       Бир хакимдан эшитдим-ки, ўликдан,
      Сўрса ўлмоқ учун сабаб не хар чоқ
      Ундан тўққиз ўлик жавоб берарди,
      Ўлим сабабидир кўп овқат емоқ

      Одам  ўзининг бутун хаёти давомида 70 ёш хисобида овқатланиш учун ўрта ҳисобда 6 йил сарфлар ва 100 тонна озиқ-овқат истеъмол қилар экан. Бошқача айтганда, одам оғирлигини 80 кг хисобласак, унда одам ўз оғирлигидан 250 хисса кўп овқат истъемол қилади.


      Овқатланиш бу организмнинг хаёт фаслиятини таъминлаш, саломатлик ва иш қобилиятини сақлаб туриш учун зарур озиқ моддаларни ўзлаштириш жараёни. Киши режим билан овқатланса, касалликларга камроқ чалиниб уларни осон енгади. Турли овқатланиш барвақт қариб қолишнинг олдини олишда мухим ахамиятга эга. Меъда-ичак, юрак-томир касалликлари ва бошқа касалликларда алохида тузиладиган рацион хамда овқатланиш даъво шартларидан хисобланади.

среда, 24 декабря 2014 г.

Қуллар нимага

Қуллар нимага калтирайди


Кўпчилик қўллар титраши билан яхши таниш бўлсангиз керак. Чунки ҳозирги вақтда ушбу касаллик нафақат қариялар орасида, балки ёшлар орасида ҳам "оммалашиб" бормоқда.
Тремор ёки қўллар титраши кўп учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Шундай ҳолатда мантиқли бир савол туғилади. Тремор асаб тизими билан боғлиқ эмасми?! Кўпчилик неврологик касалликларда, масалан, Паркинсон касаллигида қўллар титраши характерли белгидир. Шунингдек, тремор энцефалопатиялар ва гормонал ўзгаришлар натижасида ҳам келиб чиқади.
Треморлар келиб чиқишига кўра қуйидаги турларга бўлинади: асабий тремор, жисмоний тремор, алкоголли тремор.
Баъзан қаттиқ асабийлашганда, совқотганда қўллар титраши кузатилади. Бундай ҳолатлар оддий ҳаётда кўп учрайди: оғир халталарни кўтариш, турли жисмоний оғир ишларни бажариш, оғриқ синдромлари ҳам қўллар треморини чақириши мумкин. Баъзан қаҳва ишқибозларида қаҳвани ҳаддан зиёд қабул қилиш натижасида безовталик, охир оқибат буларнинг бари треморга сабаб бўлади. Ушбу тремор вақтинчалик бўлиб, зўриқиш бартараф этилгач ўтиб кетади. Мунтазам равишда спиртли ичимликларни истеъмол қилувчиларнинг бармоқлари ҳам беихтиёр титрайдиган бўлади. Тил учи ҳам титрайди. Алкогол асаб тизимини лабил ҳолатга солганлиги боис уларда ушбу ҳолат кузатилади.
 



суббота, 20 декабря 2014 г.

Олманинг хоcияти пўcтидами?


Олманинг хоcияти пўcтидами?


Олма cевиб иcтеъмол қилинадиган неъматлардан бири. Унинг таркибида темир ва C дармондориcи кўп. Баъзилар ошқозонида яраcи борлар шўр олма ейиш мумкин эмаc, деб ҳиcоблайди. Бу гап у қадар тўғри эмаc. 150 грамм тош боcадиган ўртача олмада атиги кунлик эҳтиёжнинг бир фоизидан ошмайдиган миқдордагина темир моддаcи мавжуд. Аcкорбин киcлотаcи ҳам ниcбатан кўп эмаc — 7 миллиграмм ёки кунлик эҳтиёжнинг 11 фоизи даражаcида. Таққоcлаш учун айтиш мумкинки, бу модда апелcинда бундан ўн баробар кўп. Олма меъдаcида яраcи борлар учун ҳатто фойдали. Италиялик олимлар олма аcпириннинг ошқозонга cалбий таъcирини жиловлаб, фойдали таъcирга халақит бермаcлигини аниқлашди. Шу cабабли юрак хаcталиги борлар ва доимий равишда шу препаратларни қабул қилувчи беморлар ҳапдори уcтидан олма ейиши мақcадга мувофиқ. Бўғимлари оғрийдиган кишилар ҳам шу турдаги ­дорилардан фойдаланганда олма иcтеъмол қилиб турганлари яхши.
Олманинг шифобахшлиги яна шундаки, уни иcтеъмол қилаётганда мевадаги нитратлардан cўлак безларида азот окcиди ҳоcил бўлади, бу модда cўлак билан меъдага тушаётиб, нафақат cизни ошқозон яраcидан, айни чоғда, cаратон ўcмаларидан ҳам ҳимоялайди. Олма таркибидаги катехинлар ва хлороген киcлотаcи бу фойдали модданинг ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Айни чоғда, нитратлардан зарарли моддалар ҳоcил бўлиши олдини олади.

пятница, 19 декабря 2014 г.

“Мобилник”нинг зарари тан олинди

“Мобилник”нинг зарари тан олинди


Саратон хасталигини ўрганиш бўйича халқаро агентлик ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мобил телефонлари одамларда хавфли ўсмаларни келтириб чиқаришини биринчи марта эътироф этди. Шу чоққача бу ҳақда фақат тахминлар айтиб келинган бўлса, эндиликда нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам қўл телефонларининг зарари ҳақида узил-кесил фикр билдиришди.
Электромагнит тўлқинлари ҳамиша саломатлик учун зарарли, деб ҳисоблаб келинган. Агар у тўғридан-тўғри ҳар куни қулоққа йўналтириб турилса, унинг ичкарисидаги эшитиш ҳамда кўриш аъзолари (кўз тўрпардаси) фаолиятини таъмин этадиган мураккаб асаб тўқималарига таъсир кўрсатиб боради. Баъзи одамлар гоҳо кунига соатлаб мобил телефонини қулоқларидан олишмайди. Бу организм учун ниҳоятда оғирлик қиладиган “зарарли юк”дир.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илгари мобил телефонлари зарари ҳақида расмий хулосадан тийилиб келган эди. Бироқ ўн учта мамлакат иштирокида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари эълон қилинганидан сўнг, мобил телефонларининг саломатлик учун хатарли эканини тан олишга мажбур бўлди.

четверг, 18 декабря 2014 г.

Қаришни тезлаштирадиган

Қаришни тезлаштирадиган маҳсулотлар номи эълон қилинди



АҚШдаги Юта университети Тиббиёт фанлари маркази олимлари инсоннинг кексайиш жараёнини тезлаштирадиган маҳсулотларни аниқлади. Бу ҳақда «Сегодня»га асосланиб daryo.uz хабар бермоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, газланган ичимликлар, қайта ишланган гўшт (колбаса, сосиска), қизил гўшт (стейк, гамбургер), алкоголь маҳсулотлари инсон қариши жараёнини сезиларли даражада тезлаштириши маълум бўлган.
Ушбу маҳсулотлар ДНК тўқималарини турли зарарлардан асровчи хромосомаларнинг якуний қисмларини ўзгартириш орқали инсон умри қисқаришига сабаб бўлиши айтилган.


среда, 17 декабря 2014 г.

Эркакларга қандай аёллар ёқади?

Эркакларга қандай аёллар ёқади?


Яқинда Америка олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот атир-упанинг ҳаддан ташқари кўплиги ва солярийга ортиқча берилиш аёлларни эркаклар учун жозибасиз қилиб қўйишини тасдиқлади.
Маълум бўлишича, эркаклар дид билан кийинган ҳамда ўз услубига эга аёлларни ёқтирар экан. Бунда макияж ҳаддан ташқари ёрқин ва кўзга ташланадиган бўлмаслиги лозим. Шунингдек, эркакларнинг 50% га яқини классик либосларни маъқул кўрувчи аёлларни афзал кўриши ҳам маълум бўлди. Узун қора ёки тўқ рангли кўйлак ва баланд пошнали туфли эркакларни ҳамон ўзига тортувчи либос бўлиб қолмоқда. 

Pressnews.uz манба

воскресенье, 14 декабря 2014 г.

бурун

Олимлар эркакларга катта бурун нега кераклигини аниқлади


АҚШнинг Айова университети олимлари нега эркакларга катта бурун кераклигини аниқлади.

Уларнинг фикрича, эркаклар бурнининг ўлчами кислородга бўлган каттароқ эҳтиёж билан бевосита боғлиқ. Олимлар ушбу боғлиқлик  эркаклардаги мушак массаси билан шартланганини қайд этади. У аёлларникидан анчагина кўп бўлиб, кўпроқ қувват ва кислородни талаб қилади. Бундан ташқари, тадқиқотчилар бурун ўсиши ва балоғатга етишни ҳам ўзаро боғламоқда: ўғил болаларда 11 ёшда мушак массаси ва бурун ўсиши тезлашади, қизларда эса ушбу жараён кузатилмайди

Pressnews.uz манба

суббота, 13 декабря 2014 г.

Эрталаб овқатланиш шартми?

Эрталаб овқатланиш шартми?


Эрталаб кўпинча иштаҳам бўлмайди ва нонушта қилмайман. Яқинларимнинг айтишича, бунинг саломатликка зарари бор экан. Шу тўғрими?
Шаҳноза АСЛОНОВА,  Тошкент шаҳри
— Эрталаб, албатта, нонушта қилиш шарт, — дейди олий тоифали шифокор, терапевт ­Феруза ЭРГАШЕВА. — Куннинг биринчи қисмида тановул қилинган таом кун давомида инсонга куч беради. Оч қоринга мия ҳам яхши ишламайди. Агар эрталаб ҳеч нима емай ишга, ўқишга йўл олинса, бу энг аввало, ошқозонга, мияга кучли салбий таъсир қилади. Чунки ошқозон бўш қолса, организмда кислота миқдори ошиб кетади. Ов­қатлангандан сўнг озиқа қонга сўрилиб мияга етиб боради. Танадаги ҳар бир аъзони мия бошқаради. Шу сабабли мия яхши ишлаши учун қорин оч қолмаслиги керак.
Эрталаб нима ейиш керак?

понедельник, 8 декабря 2014 г.


Ўзбекистонда 8700 нафар 100 ёшдан ошган қариялар яшайди


Аввал хабар берганимиздек,  5 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма икки йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ислом Каримов маъруза қилди. Маърузанинг тўлиқ матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Президент ўз маърузасида маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатимизда 60 ёшдан ошганлар сони 2 миллион 873 мингдан кўпроқ кишини ташкил этади. Мустақиллик йилларида халқимизнинг ўртача ёши 1990 йилдаги 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида эса 75,8 ёшга етди.
«Айни пайтда юртимизда 225 минг нафар 80 ёшдан, 44 минг нафар 90 ёшдан, 8 минг 700 нафар – шунга эътибор беринг – 100 ёшдан ошган табаррук қариялар яшамоқда. Улар орасида 3 минг 109 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 69 минг 994 нафар фронт ортида меҳнат қилган инсонлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим», — деди Каримов.


суббота, 6 декабря 2014 г.

узум шарбати

Узум шарбати хотира йўқолишидан сақлайди.


Қизил узум шарбати хотира йўқолиши жараёнини тормозлайди, деб ҳисоблашади америкалик  Цинцинати университети  олимлари.
Олимлар изланиш ўтказиб кўришди. Унда қисман хотира йўқотган кўнгиллилар иштирок этишди. 12 ҳафта мобайнида текширилувчиларнинг бир қисмига узум шарбатини ичишни буюришди, қолган қисмига эса плацебо беришди. Уч ой мобайнида тадқиқот иштирокчилари хотирани текширишга қаратилган тестдан ўтишди. Натижада, табиий шарбат истеъмол қилган гуруҳда  тестлар кўнгиллиларда аҳволи яхшиланганлигини кўрсатди.

Экспертлар бу, узум пўсти ва мағизидаги антиоксидантлар таъсири туфайли рўй беради деб ҳисоблашади.

воскресенье, 30 ноября 2014 г.

Бойишнинг ўзига хос йўли

Бойишнинг ўзига хос йўли


Оила бюджетини режалаштириш учун нима қилиш керак?
Аввало, нима учун оила бюджетини режалаштиришга қарор қилганингизни билиб олинг. Буни шунчаки режалаштириш кераклиги ёки кимдир айтгани учун қилманг. Режалаштириш аниқ бўлсин, масалан, «топганингизга нисбатан озроқ сарфлаш» ёки «чиқимларни ўн фоизга камайтириш» каби.
Шу харажат ҳозир зарурми?
«Уйни таъмирлаш учун бу йил фалон пул тўплашим керак». Аксарият одамлар шахсий маблағни тўғри бош­қариш деганда ўта тежамкорликни тушунишади. Бу катта хато. Гап шундаки, кўпчилик топган пулининг йигирма фоизини ўйламасдан беҳуда сарфлайди. Масалан, салқинлатувчи ичимликларни кўп ичишади, тез-тез кафеларда овқатланишади. Aслида арзонроққа тушиши мумкин бўлган хизмат ва молларга ортиқча пул сарфлашади. Улардан воз кечиш асло турмуш сифатини пасайтирмайди.
Аввал ўзингизга, кейин бошқаларга
Одамлар қўлига пул тушиши билан уни сарфлашни бошлашади, сўнгра ортиб қолган пулни жамғармоқчи бўлишади. Аммо «муҳим» нарсалар чиқиб қолиб, қолган пул ҳам сарф­ланади. Бу нотўғри. Яхшиси, қўлингизга пул тушдими, унинг маълум бир қисмини олиб қўйинг, қолган пулни эса режа билан сарфланг.

суббота, 29 ноября 2014 г.

МАСТОПАТИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ

МАСТОПАТИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маълумотларига кўра, кейинги йилларда сут безлари раки билан касалланиш анча кўпайиб бормоқда. Бунга сут безларининг рак олди касалликларини ўз вақтида аниқламаслик ва етарли даволамаслик сабаб бўлмоқда. Ўсма олди касалликларининг келиб чиқишида аёллар жинсий аъзоларида рўй берган ўзгаришлар ва касалликлар, уларни ўз вақтида даволатмаслик катта роль ўйнайди. Бунинг натижасида сут безлари эпителийси касалликка чалинади. Кам туғиш, сут келишининг қисқа муддатли бўлиши, кўп маротабалаб аборт қилдириш, яъни бола олдириш, аёллар жинсий аъзолари, қалқонсимон безлар, жигарнинг касалланиши бунга сабаб бўлади. Мастопатиянинг пайдо бўлишида руҳий изтироблар ҳам муҳим аҳамиятга эга.

вторник, 25 ноября 2014 г.

Мастопатия

Мастопатия

Бу касалликни ўз вақтида даволатмаслик қандай оқибатларга олиб келади?

Кўкрак бези касалликлари орасида энг кўп учрайдигани мастопатия хасталигидир. Статистик маълумотларга қараганда, бу касаллик 50-80 фоиз аёлларда учрайди ва 20-25 ёшдан 45-50 ёшгача бўлган аёлларда кузатилади.


Мастопатия ёки бошқача қилиб айтганда, кўкрак безининг фиброз-кистоз касаллиги натижасида кўкрак бези тўқимасида бир қатор ўзгаришлар юзага келади. Мастопатия касаллигини тиббий тилда кўкрак бези тўқимасининг дисгормонал гиперплазияси деб айтиш мумкин. Яъни, аёл кишининг организмида рўй берган гормонал номутаносибликлар натижасида кўкрак безида фиброз тўқиманинг ўсиши кузатилади.

Мастопатия касаллигининг келиб чиқишида асосий роль ўйнайдиган омилларга қуйидагилар киради: хасталикка наслий мойиллик, аёл организмидаги гормонал ўзгаришлар, асаб тизимининг ҳолати, атроф-муҳит, экология ва албатта овқатланиш тарзи.

Кўкрак бези тўқимасидаги ўзгаришлар аёл кишидаги мавжуд бўлган гинекологик касалликлар билан узвий боғлиқдир. Булардан узоқ вақт давом этган тухумдон ва бачадондаги яллиғланиш жараёнлари, кўп марта амалга оширилган сунъий абортлар мастопатия касаллигининг келиб чиқишига асосий сабаб бўлиши мумкин. Жинсий ҳаётнинг мунтазам тарзда бўлмаслиги ҳам баъзи ҳолларда мастопатия касаллигининг юзага келишига сабаб бўлади.

Мастопатия касаллигининг биринчи белгиси – оғриқдир. Оғриқ одатда ҳайз кўришдан бир ҳафта-ўн кун олдин бошланади. Баъзи ҳолларда қўлтиқ остига ва елка соҳасига тарқалади. Кўкрак безлари шишади, оғирлашиб, қаттиқлашиб қолади. Ҳайз келиши билан бу ҳолат ўтиб кетади. Кўкрак безидаги бу ўзгаришлар мастопатия касаллигининг бошланғич белгиларидир.

воскресенье, 23 ноября 2014 г.

жинсий хаёт

ЖИНСИЙ ХАЁТ БИЗГА НИМА УЧУН КЕРАК ?

Бўлмаса ишқ, икки жаҳон бўлмасин,
Икки жаҳон демакки жон бўлмасин
Ишқсиз ул танки, анинг жони йўк,
Хуснни нетсун кишиким они йўқ.
                             Алишер Навоий.

     Эркакларнинг жинсий қобилияти уч нарсада:
1) жинсий ёқтиришлик:
2) жинсий қўзғолишнинг пайдо бўлиши:
3) шаҳват отилиб чиқиши ва нормал ўтган жинсий алоқанинг хуш ёқиши билан тугашида намоён бўлади.
Жинсий ёқишлик
     Жинсий ёқишлик ёки жинсий алоқага интилиш бу жуда мураккаб ходиса бўлиб, шартли ва шартсиз рефлекслар жараёнида юзага келади. Яъни бунда жинсий интилишда фақат гармонларгина асосий роль ўйнаб қолмай, ички хамда ташқи шароитлар хам бевосита сабабчи бўлади. Бунда сезги органлар иши, яъни аёл кишининг қиёфаси, кийиниши, хушмуомаласи туфайли юз берган рухий кечинмалар ва

суббота, 22 ноября 2014 г.

Простата бези   ёки йигитнинг иккинчи юраги нима?

Бу кўпчиликни ташвишлантирадиган касаллик айниқса кексаликда дард устига чипқон бўлади. Замонивий тиббиётда ушбу хасталикнинг даволашнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Айни пайтда унинг халқ табобатида ўзлаштирилган турли гиёхлар воситасида хам чекинтириш мумкин .


    Юнонча prostatus сўзидан олинган бўлиб олдинда турувчи маънони англатади.
Простата бу эркак жинсий органидаги тоқ без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналлари бошланғич қисмини ўраб туради.
   Простата бези без ва мускул қисмдан иборатдир. Без қисми уруғ суйилтирадиган суюқлик секрет ажратилади. Бу суюқлик спермага қўшилиб сперматозоидларни активлаштиради. Мускул қисми эса сийдик чиқариш каналининг  сфинектэри мускул қисқич хисобланиб шахват ва сийдик чиқишини ростлаб туради. Шунинг учун шахват ва сийдик аралашиб кетмайди. Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради. Шунга кўра врач тўғри ичакка бармоғини киритиб  безнинг турли касалликларини анқлайди. Прастата безининг яллиғланиши простатит деб аталади. (Бу тўғрисида қуйироқда ўқийсиз)

пятница, 21 ноября 2014 г.

Қайта уйғонган Эбола

Қайта уйғонган Эбола


Сўнгги маълумотларга кўра, бугунга келиб Эбола безгаги вирусига чалинганлар сони 10 минг кишига етди, ундан ўлганлар эса 5 минг кишини ташкил этмоқда. Шу йил декабрь ойининг бошига келиб мазкур касалликка чалинганлар сони ҳафтасига 10 минг кишига ортиши, тўрт ойдан кейин эса бундай беморлар сони ярим миллион кишидан ортиб кетиши таҳмин қилинмоқда.
Жорий йил баҳор ойларидан бери оммавий ахборот воситалари Ғарбий Африка минтақасида тарқалаётган Эбола безгаги эпидемиясига эътибор қаратмоқдалар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро қизил хоч ва қизил яримой ҳаракати каби қатор халқаро ташкилот ва тузилмалар ҳамда бир қанча давлатлар 21-асрнинг қўрқинчли пандемиясига сабаб бўлиши эҳтимоли бор бўлган касалликка қарши курашиш устида бош қотирмоқдалар.

четверг, 20 ноября 2014 г.

Эбола иситмаси натижасида

 5 минг 177 киши ҳалок бўлди


Эбола вируси билан касалланганлар сони 14 минг 413 кишига етди. Бу ҳақда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айни вақтда, Эбола иситмаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 5 минг 177 кишига етган.


ЖСТнинг бу борадаги сўнгги ҳисобот эълон қилинган 12 ноябрдан бери ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга, касалланганлар эса 315 нафарга кўпайган

вторник, 18 ноября 2014 г.

Машҳур уйқусизлар


Машҳур уйқусизлар

Қирқ беш ёшли Конард Фондерштрасс Герма­ния­нинг Фрайберг шаҳри  клиникасига бир неча ойлардан бери ухла­маётганлигидан нолиб келга­нида, шифокорлар унинг чиндан ҳам уйқусизлик касалига дучор бўлганлигига ишонишмади. Олимлар  хулосасига кўра, ҳар қандай инсон бундай узоқ муддатда барибир бир-икки соат мизғиб олиши керак.
Беморнинг касаллигини аниқлаш учун унга 8 соатлик махсус мослама улаб, уйқусизлигини текшириб кўрмоқ­чи бўлишди.  Белгиланган муддат ичида Конард атиги бир неча минутгина пинакка кетди, қолган вақтларда эса тамоман ўзини ҳушёр тутди.

Фондерштрасснинг қисқа муд­датли уйқу­сида ҳеч қандай ўз­га­риш сезилмади, яъни ҳушёрликда кечди.  Шифокорлар тўплаган маълумотлар уларнинг мижози  тўрт-беш ойдан бери ухламаган деган хулосани келтириб чиқарди.

воскресенье, 16 ноября 2014 г.

мухаррам ойи

Муҳаррам ойи ҳижрий – қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар. Биз ҳам барчаларингизни кириб келаётган 1436 ҳижрий йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло бу йилни барчамиз учун хайр-барака йили бўлишини насиб этсин. Барчамизни ўйлаган эзгу истакларимиз ушбу йилда амалга ошсин! Омийн!


Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, Муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ойни Аллоҳнинг ойи, деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми?

суббота, 15 ноября 2014 г.

тиш


Мўъжаз дур

Садаф дурларидек тишлар оғзимизда ярақлаб турса, қандай чиройли ва яхши. Соғлом ва кўркам тиш инсон ҳуснига ҳусн қўшади. Шунинг учун инсон кексайган чоғида ҳам тишлари соппа-соғ бўлишини истаса, тишларини болалигидан эҳтиёт қилиши зарур.
Биз кундалик ҳаётимизда соғлом, оппоқ тишга эга инсонларга ҳавас билан қараймиз. Бундай тишлар бекорга садаф дурларига қиёсланмайди. Чунки садаф Аллоҳ яратган мўъжизадир.
Тишлар тушган ёки оғриган бўлса, овқат етарли чайналмайди ва натижада озиқ моддаларнинг бир қисми ўзлаштирилмайди. Бу эса кўпинча меъда-ичак касалликларига олиб келади. Баъзан ширинликларни, жуда қаттиқ нарсаларни ва тишга зарарли моддаларни (совуқ ва иссиқ ҳолда) ҳаддан зиёд истеъмол қилиш, гўшт тановул қилгач, тишлар орасида қолган қолдиқларни вақтида тозаламаслик тишнинг касалланишига ва емирилиша сабаб бўлиши исботланган.
Баъзи одамларнинг тиши сарғайиб кетади.

среда, 12 ноября 2014 г.

Семизлик психологияси

Семизлик психологияси ва унинг сабаблари

Семизлик касалига чалинганларнинг аксарияти болаликда кулгига қолиб, атрофдагиларнинг салбий муносабатини кўриб улғаяди. Бу ҳам ўзига нисбатан ишончнинг пасайиши ва ҳаёт тарзининг ёмонлашишига сабаб бўлади. Одатда, семизлик бошқа касалликлар билан (жинсий хасталик каби) бирга кечади.
Нима учундир семизлар бошқа инсонларга ҳар доим ташқи қиёфаси орқали ёқимсиз кўринадилар, характер заиф эканини ўйлайдилар. Мунтазам равишда қабул қилинмай, хоҳиш билдирилмай, диққат тортилмай, тартиб-интизом ва ҳеч бир ишга ярамай келишларига доир фикрлар орқали тинимсиз танқидга учрайдилар. Шу тариқа ўзларига нисбатан ҳурматлари ҳам пасая бошлайди.
Ҳурматнинг тушиб кетиши ортиқча вазнга боғлиқ, деб топилмоқда. Бунинг турли сабаблари мавжуд:
1. Кўпчилик киши семиз инсонларнинг қадр-қиммати паст бўлганига ва фақат озиш орқали ҳурмати, ишончи ва ўзига нисбатан рағбат туйғусини ҳис этиш мумкинлигига ишонади. Бақалоқлар озиб шаклга киргач, бахти кулгани англанилади.

вторник, 11 ноября 2014 г.

эбола вирусига чалингани

Ўтган чоршанба куни Даллас шифохонасида эболадан вафот этган беморни даволашда иштирок этган тиббиёт ходими эбола вирусига чалингани аниқланган.
“Биз иккинчи (марта Эболага чалиниш) ҳодиса ҳақиқат бўлиши мумкинлигини билардик ва бунга тайёргарлик кўраётган эдик”, – дея баёнот берган Техас соғликни сақлаш департаменти вакили Дэвид Лэйки.
Эболага чалинган тиббиёт ходимининг исми ҳозирча ошкор этилмаётир.
Бу шахс жума куни иситмаси кўтарилганидан шикоят қилиши ортидан текширув ўтказилган.
Даллас шифохонасига эболадан вафот этган Томас Данкан ўз ватани Либериядан Қўшма Штатларга келишидан олдин вирусни юқтириб олган.
У Қўшма Штатларда эболага чалинган илк шахс эди.
Асосан Либерия, Гвинея ва Сиерра-Леонеда тарқалган эбола касаллиги ҳозирга қадар 4 мингдан зиёд инсон умрига зомин бўлди.
Британия ва Америка ҳукуматлари эболанинг тарқалишини тўхтатиш учун аэропортларда йўловчиларни текшириш бўйича махсус чоралар қўлланишини эълон қилганлар.

ББС

понедельник, 10 ноября 2014 г.

зулук нима?

   МЕДИЦИНА   ЗУЛУГИ – HIRIDO  MEDICINALIS
                     
                       Зулуклар ҳолида эшитгин бироз,
                       Қуруқ-совуқ бўлар мижоз.
                      Ҳаром қонни тандан узоқ қилишда 
                     Сенга кўмакчидир аълою мумтоз.
















      Медицина зулуги: зулукнинг арабча номи “алақ”, форсчасига эса “зулу” ва “девча” аталиб турклар уни “сулук”, ҳиндлар эса “жуонк” деб атарлар. Медицина зулуги ҳалқали чувалчанглар типининг вакили бўлиб, чучук сувларда (ҳовуз, сув омбори, кўлмак сувларда) яшайдиган вақтинча эктопразит ҳисобланади. Медицина зулуги бир қатор иссиқ қонли умуртқали ҳайвонлар ва одамлардан қон сўриб, йиртқичларча  ҳаёт  кечиради.
Турлари:

 Зулук ширин сувли анҳор, кўл, тўхтаб қолган  сувлар, ҳидланган, айниган сувли  чуқурлар ҳамда яъни сув остида ўсадиган, баъзан ўсимлик сув остига ҳам ўсиб  чиқадиган (русчасига “рянка” деб номланувчи) ўсимлик кўп бўлган жойларда яшайдиган қурт бўлиб, унинг хиллари кўп. Энг яхши зулук ширин сувли анҳор ва ҳовузда ёҳуд чиримаган ва сасимаган, сув ости ўтлари  кўп сувларда етилгани бўлиб, унинг ранги оч-қора, катта-кичиклиги ўртача, боши қора ва юмалоқ, қорнининг  ости бир оз олароқ бўлади.

пятница, 7 ноября 2014 г.

Тошкентда бир кун яшаш қанчага тушади?

Тошкентда бир кун яшаш қанчага тушади?

Тошкентда нима кўп — келди-кетди кўп. Бу табиий албатта, пойтахтга кимдир хизмат сафарига, кимдир даволангани,  яна кимдир бозор-ўчар ёки таҳсил олаётган ўғил-қизидан хабар олгани, хуллас, минг бир сабаб билан отланади. Тошкентга қадам босиш билан кўндаланг турадиган асосий савол: “Қаерга жойлашсам экан?” бўлса, ажаб эмас.

Экранларимизда тез-тез намойиш этиб туриладиган “Меҳмонжонлардан айланай” сериали қаҳрамонларини ёдга олиб, қариндош-уруғ, ёру биродарларни кутилган ёки кутилмаган ташриф билан безовта қилишни истамасангиз, қуйидаги маълумотларимиз айнан сиз учун. Суриштирувни меҳмонхоналардан тортиб, кунлик ижара уйларигача олиб бордик. Амин бўлдикки, баъзи меҳмонхоналардаги нархлар ҳамма ўйлаганчалик у қадар қиммат ҳам эмас экан. Қуйида ана шундай ҳамёнбоп меҳмонхоналарнинг баъзилари билан таништиришни мақсад қилдик.

Нархлар

Маълумотларимизга кўра, неча кишилик эканлиги ва хонанинг оддий, ўртача, “люкс”лигига қараб, “Ҳосилот” меҳмонхонасида нархлар 32 мингдан 62 минггача, “Оазис Асака”да 55-95 минг, “Геликон”да 100-160 минг, “Диёрбек”да 120-240 минг сўмгача бориши мумкин.

“Мирзо”да нархлар $20-50, “Жаҳонгир”да $35-65, “Ровшан”да $40-65, “Grand Orzu”да $45-75, “Саёҳат”да  $50-100, “Виардо”да $70-130, “Рамада”да $90-130 атрофида.

четверг, 6 ноября 2014 г.

мигрень нима?

мигрень  нима?

Оғриқ кўпчилик касалликларнинг субъектив белгиси ҳисобланади. Шу билан бирга оғриқ танада икки маънода мужассамлашади: биринчидан бу тананинг мунтазамлигига таҳдит солувчи хавфдан дарак берса, иккинчидан оғриқ мустақил равишда касалликка айланиши мумкин. Шунга кўра оғриқ ўткир ва сурункали шаклларга ажратилади. Ўткир оғриқ -асосан хавф белгиси бўлиб, ҳимоя белгиси ҳисобланади. Сурункали оғриқ – касалликдир. Шартли равишда 3 ойгача бўлган оғриқ - ўткир, ундан кўп давом этувчи оғриқ эса - сурункали оғриққа бўлинади. Кўпчилик бош оғриқлари сурункали оғриқ турига киради. Бош оғриғининг охирги халқаро таснифига кўра уни 100 дан ортиқ турлари фарқланади. Бош оғриғини халқаро таснифига кўра мигрень қуйидаги турларга бўлинади: 1) Аурасиз мигрень (оддий мигрень), 2) Аурали мигрень (классик мигрень), 3) мигреньдан олдин кузатиладиган доимий синдромлар (пароксизмал бош айланишлари, ўзгарувчи гемипарезлар), 4) асороатли мигрень: мигрень стасуси, мигреньли инсульт.
Бош оғриғини халқаро таснифда мигрень хуружларини клиник ташхис мезонлари ҳам келтирилган:

среда, 5 ноября 2014 г.

«Соғлом бола йили»

Ўзбекистон «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишга 4,2 трлн сўм ва 200 млн доллар маблағ йўналтирилди

02.11.2014/ Маҳаллий
2014 йилнинг тўққиз ойида «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишга 4,2 триллион сўм ва 200 миллион доллар маблағ йўналтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўтган даврда 59,2 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 210 умумтаълим мактабини (жумладан, ихтисослаштирилган мактаблар) қуриш ва реконструкция қилиш, 159 мактабни капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни мебел, компьютер синфлари, ўқув-лаборатория ускуналари ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлаш учун қарийб 300 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. Бундан ташқари, 37 болалар мусиқа мактаби ва 89 болалар спорти объекти (жумладан, умумтаълим мактабларида 73 спорт зали) барпо этиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 218,2 миллиард сўм ўзлаштирилди


понедельник, 3 ноября 2014 г.

Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар

Кўзга шифо бўлувчи малҳамлар


Уйқусизлик, соатлаб компьютер олдида ўтириш кўзни толиқтириб, қовоқ терисида шиш пайдо бўлишига ва юзнинг сўлғин кўринишига сабаб бўлади. Бу ҳолатга эътиборсизлик эса кўз атрофини майда ажинлар қоплашига олиб келади.
Шу боисдан ҳам кўз парваришига жиддий эътибор қаратиш лозим.
Қуйида кўз парваришига оид уй шароитида ҳам фойдаланиш мумкин бўлган баъзи тавсияларни бериб ўт­моқ­чимиз.
Кўз ва қовоқ терисига сут ҳамда мойчечак, ялпиз, петрушка, укроп, бўтакўз ўсимликлари ёрдамида тайёрланган дамламалардан компресс қилиш фойда беради. Пахта бўлаги дамламада ҳўлланиб, қовоқ терисига 5-10 дақиқа қўйилади. Бу компресслар кўзлар яллиғланиб, қизарганда ҳам фойдалидир.

воскресенье, 2 ноября 2014 г.

Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти

Хурмонинг ўнта фойдали хусусияти



Ушбу ширин куз неъмати теридан тортиб ичаккача бўлган бутун организмингизни қувонтириши шубҳасиз.

Таркибидаги глюкоза ва фруктоза моддаларининг кўплиги туфайли икки-уч дона хурмо меваси қорнингизни тўйдириши мумкин.
Олмаларда мис ва рух моддалари кўп бўлса, хурмо ўз таркибидаги натрий, калий, магний, кальций, темир моддалари бўйича биринчи ўринда туради. Шунингдек, унда озиқ-овқат толалари олмага қараганда кўпроқ. Пишган хурмо мевалари ошқозон-ичак тракти, жигар фаолияти, кўриш қобилиятини яхшилайди, тери ва жинсий безлар фаолиятини тартибга солади.

1. Саратонга қарши

Хурмо қовоқ, календула, чаканда, ўрик ва бошқа сариқ-зарғалдоқ сабзавотлар ва мевалар каби ёш ўтиши билан юзага келадиган ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ўзининг ёрқин ранги туфайли хурмо меваси таркибида бета-каротин миқдори кўп бўлиб, у ҳужайра тузилмаларини шикастловчи эркин радикалларга қарши курашишга қодир жуда кучли антиоксидант ҳисобланади. У терининг кексайиш белгиларига қарши курашади. Хурмодаги бета-каротин моддаси помидор, қовоқ ва қизил булғор қалампирига қараганда жуда кўп.

2. Буйракдаги тошлардан халос этади

суббота, 1 ноября 2014 г.

Шифокорлар қасамёди


Шифокорлар қасамёди ҳали ҳам амалдами?


Агар шифокор хатога йўл қўйса, мажбуриятларига масъулиятсизлик билан ёндашса, уни Гиппократ қасамёдига зид равишда иш тутганликда айблашади. Барча хабардор бўлган, аммо унинг тўлиқ мазмуни ҳақида озчилик биладиган ўша машҳур қасамёд аслида қандай, унинг пайдо бўлиш тарихи нима билан боғлиқ? Умуман, антик давр илм-фанининг дарғаларидан бири - Гиппократ номи билан аталадиган шифокорлар қасамёди ҳозирда ҳам ўз таъсир кучига эгами?

Мозийга назар...

Маълумки, шифокор бўлишни истаган ҳар бир инсон Гиппократ қасамёдини қабул қилади. Шу боис мутахассис у ёки бу сабаб тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортса, беморлар унинг мажбуриятларини айнан шу онт орқали эслатишга уринадилар. Чунки кўпинча Гиппократ қасамёди шифокорнинг инсонларга садоқатли хизмати ва унинг инсонийлик, холислик, фидойилик ғояларига содиқлиги билан уйғун ҳолда тушунилади.

пятница, 31 октября 2014 г.

5 золотых правил похудения


Главный диетолог Минздрава назвал 5 золотых правил похудения

Есть ли связь между лишними кило и избыточным содержанием холестерина в крови? С этим вопросом журналисты обратились к главному внештатному диетологу Минздрава – Олегу Швецу.
«Мнение о том, что тучность – одна из причин повышения уровня холестерина в организме, не совсем верно, – говорит Олег Витальевич Обозревателю. – Эти два патологических состояния развиваются параллельно и могут быть независимы друг от друга. Тем не менее, очень часто ожирение и гиперхолестеринемия вместе приводят к атеросклерозу, а также имеют ряд общих причин. Потому-то у многих людей они встречаются одновременно. Но, что тоже не является редкостью, повышенный уровень холестерина бывает и у людей с нормальным весом, а у пациентов с ожирением его может не быть».

четверг, 30 октября 2014 г.

Синдром хронической усталости

Синдром хронической усталости

Общие сведения
Переутомление представляет собой непреодолимое чувство усталости и слабости. Все так или иначе испытывали такое состояние в обычной жизни после тяжёлой, напряжённой работы и при недосыпании. Обычно утомление проходит после хорошего, полноценного отдыха и сна. Если же симптомы остаются, это означает, что ваш организм хочет дать знать, что он болен.
Длительные периоды переутомления могут быть признаком серьёзного заболевания, известного как синдром хронического усталости (СХУ), в основном поражающего женщин. Приступы СХУ часто случаются после перенесённых вирусных заболеваний, но причины СХУ так до сих пор и не ясны.
Причины переутомления

вторник, 28 октября 2014 г.

кўринмас хатар

Қулоғингиз орқали кираётган кўринмас хатар


Айтишларича, одамлар секин, паст ва майин овозда гаплашишса, бир-бирларини тез тушунишаркан. Аммо, суҳбатдошлардан бири овозини кўтарса, иккинчиси норозилик билдириб, бу ҳолат асаббузарликка олиб келаркан. Шовқин дам олиш ва ишлашга ҳалақит қилади. Шифокорлар шовқин бир қанча касалликларга сабаб бўлишини таъкидлашган.
— Шовқин бир неча тартибсиз товушлар йиғиндисидир, у меъёрдан ошса, организмга қаттиқ салбий таъсир қилади, — дейди Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти профессори Ибодулла АБДУЛЛАЕВ. — Жуда юқори даражадаги шовқин жамики тирик мавжудот соғлиғига салбий таъсир этиб, қатор касалликларга олиб келиши мумкин.
Олдинлари шовқиннинг фақат эшитиш аъзоларига салбий таъсири ўрганилган бўлса, бугун унинг бошқа аъзоларга ҳам салбий таъсири кузатилмоқда. Жумладан, сезги аъзоларига, юрак қон-томир тизимига, марказий асаб тизимига, овқат ҳазм қилиш тизимига, вистибуляр аппарат ва ҳаракатлантирувчи анализаторларга салбий таъсир қилиши аниқланган.

понедельник, 27 октября 2014 г.

Зайтун: шифобахш ўсимли

Ҳорун Яҳё. Зайтун: шифобахш ўсимлик
У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бу (иш)да тафаккур қиладиган қавм учун аломат бордир. («Наҳл» сураси, 10-11-оятлар)

 


Қуръонда эътибор қаратилган озиқ-овқатлардан яна бири зайтун мевасидир. Кейинги йиллардаги тадқиқотлар зайтун меваси нафақат ёқимли таом, балки яхши соғлик манбаи ҳам эканлигини аниқлади. Зайтун мевасига қўшимча равишда, зайтун мойи ҳам муҳим озуқа манбаидир. Қуръонда зайтун дарахтининг мойига эътибор қуйидагича қаратилади:
Аллоҳ осмонлар ва Ернинг «нури»дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса), нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир. («Нур» сураси, 35-оят)

суббота, 25 октября 2014 г.

Саломатлигимиз ўз қўлимизда

Саломатлигимиз ўз қўлимизда



Йилнинг тўрт фаслида ҳам дармондориларга бой ноз-неъмат ҳамда озиқ-овақтлардан мунтазам тановул қилиб турилса, инсон  танаси  витамин танқислигига учрамайди. Бунинг учун яхши ҳазм бўладиган таомларни оз-оздан ва тез-тез ейиш соғлиққа фойдалидир.  Инсон организми учун қуйидаги витаминлар ниҳоятда зарурдир.
А - дармондориси агар инсон танасида    етишмаса, кўриш қобилияти пасайиб, айнан қоронғи пайтда яхши кўрмай    қолиш мумкин. Кўпроқ сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апелъсин истеъмол қилиш билан ушбу дармондорининг  етишмовчилигини олди олинади.
В, В1 -  дармондориси одам танасида  камайиб кетса, кўзлар кўп ёшланадиган бўлиб қолади. Камқонлик, дармонсизлик сезилиши кутилади. Ушбу дармондори тухум, қўй гўшти,

пятница, 24 октября 2014 г.

oшковок

ПРОСТАТА БЕЗИ ЯЛЛИҒЛАНГАНДА...


Газетамиз орқали уй шароитида ПРОСТАТА БЕЗИ ЯЛЛИҒЛАНИШИНИ ДАВОЛАШ ҳақида маълумот сўраган ўқувчимизга газетхонларнинг қуйидаги тавсияларини маълум қиламиз.

ОШҚОВОҚ ПИСТАСИНИНГ ДАВОСИ БИСЁР

Эркаклар саломатлигини мустаҳкамлашда ошқовоқнинг пистаси жуда фойдали ҳисобланади. Мен сизларга қуйида икки хил муолажани тавсия этаман. Ўзингизга қулайини танлаб, қўллашингиз мумкин.
1. Бир кунда 30 дона ошқовоқ пистасини истеъмол қилиб юриш лозим.
2. Ярим кг тозаланган ошқовоқ пистаси (қовурилмаган бўлиши керак, қовурилганда фойдали хусусиятлари йўқолади) гўштқиймалагичдан чиқарилади. Сўнг унга 200 г асал солиниб, яхшилаб бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади ва кичик ёнғоқдек катталикда

четверг, 23 октября 2014 г.

Эгизаклар мўъжизаси


Эгизаклар мўъжизаси


Менимча ҳар қандай киши эгизликлар туғилишини табиий ҳолат сифатида қувонч билан кутиб олади. Уларга яхши ният билан машҳур шахсларнинг номларини қўядилар. Эгизак сўзи «икки» деган маънони англатишига қарамай, иккидан ортиқ туғилган зурриёдларни ҳам эгизак деб атайдилар. Одатда улар 2, 3, 4, 5 ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкин.

1971-йил май ойида Полшанинг Гданек шаҳрида Рихерт оиласида беш эгизак туғилди. Адам, Ева, Пётр, Анчешка ва Роман деб ном қўйилган бу эгизаклар тиббиёт ходимлари назоратида соғлом вояга етган бўлса, Литванинг Шелуте шаҳридаги қишлоқ хўжалиги техникуми ходимаси Албина Чепонаснинг тўрт эгизак — бир қиз ва уч ўғлининг кичиклиги ва енгил вазни, ҳатто тажрибали микропедиаторларни ҳам ташвишга солган бўлишига қарамай, улар ҳам соғлом ўсдилар.

среда, 22 октября 2014 г.

Асалари неъматлари

Асалари неъматлари


Асалнинг одам организмининг иссиқлик даражасини ошириб, асаб қувватини кучайтириши ва барча тирик ҳужайраларга ҳаёт бағишлаши қадимдан маълум. Асал, айниқса, ақлий меҳнат соҳибларининг фикрини тиниқлаштиради, руҳини кўтаради. Кимки тушликдан сўнг асал ейишни одат қилса, ҳамиша соғлом ва узоқ яшаши қайд этилган.
Асалариларнинг фақат ширин-шакар асалигина эмас, бошқа неъматлари ҳам ҳақиқий мўъжизадир. Улардан бири асалари елими — прополис бўлиб, арилар кузда кўп миқдорда прополис тайёрлайди. Арилар прополис билан ўз уяларидаги тирқишларни беркитади, уя тагини мустаҳкамлайди, уйларига кирмоқчи бўлган зараркунандалар йўлига тўсиқ қўяди. Прополис хушбўй балзам ҳидли бўлиб, унда асал, ўсимлик экстрактлари ва асалари мўми ислари мавжуд. Прополис озиқли неъмат эмас, бироқ у энг кучли дори воситасидир. Унинг хомашёси қисман дарахтлар елимидан иборат бўлса-да, асалари уясида ариларнинг жағ суюқлиги билан қайта ишланади ҳамда мўм ва гулчанглар қўшилади. Унинг таъми аччиқроқ бўлиб, бироз куйдиради ҳам.

вторник, 21 октября 2014 г.

анжир

Ҳорун Яҳё. Анжир: мукаммаллиги яқиндагина кашф қилинган мева



Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан. («Тин» сураси, 1-оят)
«Тин» сурасининг биринчи оятида анжирнинг қайд этилиши бу мева келтирадиган фойдалар нуқтаи назаридан доноликнинг энг ёрқин тимсолидир.
Анжирнинг инсон учун фойдалари
Анжир бошқа ҳар қандай мева ёки сабзовотга нисбатан кўпроқ толага (томирга) эга. Бир дона қуритилган анжирда икки грамм (0,07 унция) тола мавжуд: бу тавсия этиладиган кунлик истеъмолнинг 20% ини ташкил этади. Сўнгги ўн беш йил ичида олиб борилган тадқиқотлар ўсимлик меваларидаги толалар ҳазм қилиш системасининг мунтазам ишлаши учун жуда муҳим эканлигини аниқлади. Маълумки, озиқ-овқатлардаги толалар ҳазм қилиш системасига ёрдам беради ҳамда улар саратон касаллигининг айрим шакллари хавфини ҳам камайтиради. Парҳезшунослар толага бой бўлган анжир ейишни кўпроқ тола истеъмол қилишнинг идеал усулидирдебҳисоблашади.

суббота, 18 октября 2014 г.

ботулизм

Ботулизм




    Ботулизм орқа мия  ҳамда  узунчоқ миянинг зарарланишига  хос симптомлар билан  таърифланадиган оғир токсин инфекцион  касалликдир. Бу касалликнинг калбаса истеямол қилган кишилар орасида биринчи марта 1817-йилда  учрагани маълум. Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси  матбуотда ёритилди ва унга ботулизм номи берилди (Воtblus – калбаса  демакдир).
   Этиологияси.
Бу касалликни  Clastridium botulinum деб  аталадиган, спора ҳосил қиладиган анаэроб  микроб қўзғатади. Бу микробнинг  А, В, С, Д, Е, Ғ турлари маълум. Юртиимизда А, В ва Е турлари учрайди. Камдан-кам С ва Ғ турлари ҳам учраб туради. Ботулизм таёқчаси кислород бўлмаган шароит тез кўпаяди (анаэроб), унинг вегетатив формалари 60 даражада 10-15 минут ичида ҳалок бўлади, споралари  эса жуда чидамли бўлиб, 5 соат давомида қайнатилганда ҳам тирик  сақланади. Бу  микробнин вегетатив формаси  маълум микроб токсинлари орасида энг заҳарли   жуда кучли  экзотоксин чиқаради. У миллилитрнинг миллиондан  бир қисми миқдорида бўлганда ҳам  1 та каламушни  ўлдиришга кифоя қилади. Ботулизм микроби  совуқ  (10 дан паст) шароитда 8 % ли ош тузи ва 55 % ли шакар эритмаси бу токсинни нейтраллаштиради.
Кисларод.
 Кисларод етарли бўлган ташқи мухит шароитида ботулизм таёқчаси спора хосил қилади ва споралар узоқ вақт тупроқда сақлана олади. Споралар сув ва ем хашак орқали хайвонлар хазм йўлига тушади. Хайвонлар ботулизм микробига чидамли бўлади, шу сабабдан улар касалланмайди. Микроблар ҳайвон  ичагида  кўпайиб, ахлати билан  бирга  ташқарига чиқарилади. Шундай қилиб, ботулизм таёқчасининг  споралари деярли ҳамма  жойдаги тупроқда  учрайди. Улар тупроқдан сувга, сабзавот, хўл мева, озиқ-овқат маҳсулотлари, ем-хашакка тушади.
Эпидемиологияси.

пятница, 17 октября 2014 г.

БОШ МИЯ ИЧКИ БОСИМИ ОШИШИ КАСАЛЛИКМИ?

БОШ МИЯ ИЧКИ БОСИМИ ОШИШИ КАСАЛЛИКМИ?

Ҳозирги пайтда невропатолог шифокор ҳузурига келган ўн бемордан иккитасида бош мия ички босими ошиши аниқланилмоқда. Бош мия ички босими ошиши  (внутричерепное давление) қандай кўринишда намоён бўлади? Бу касалликка аниқ ташхис қўйиш учун қандай таҳлиллар топшириш керак? Бугунги суҳбатимиз шу ҳақда.
Бош мия ички босими нима?

Бош мия ички босими деб, бош мия ва орқа мияда айланиб юрадиган суюқлик тушунилади. Бош мия ички босими ошиши касаллик эмас, балки бирон-бир касалликнинг белгиси ҳисобланади. Бош мия чаноғи ичидаги босим худди артериал босим сингари ҳар қандай одамда мавжуд. У турли сабабларга кўра ошиши мумкин.
Ташхис қўйиш
- Бош мия ички босимини аниқлаш учун нафақат невропатолог, балки офтальмолог шифокор кўригидан ҳам ўтиш лозим;
- Беморларга нейросонография, реоэнцефалография (РЭГ), доплерография, электроэнцефолография (ЭЭГ) каби текширув усуллари буюрилади;
Бу текширувлар бирон натижа бермаса, айрим ҳолларда компьютер томография буюрилади.

среда, 15 октября 2014 г.

оқ доғлар

 ОҚ  ДОҒЛАРНИНГ ДАВОСИ.
      Вителего–пес ёки бошқача қилиб айтганда оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум,  бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли деб ўйлаб келганлар. Пес ва  моховга  чалинганлар қисмати жуда оғир бўлган. Уларни узоқ ерларга қувғин қилганлар  хатто қадимги Миср папирусларида у ҳақда маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Инглиз олимларининг фикрига кўра қиролича Клеопатра умрининг сўнги йилларида ўша касалликдан озор чеккан. Дарвоқеа, машхур америкалик қўшиқчи Майкл Жексон хам шу касалликка дучор бўлган. Бу унинг фойдасига хал бўлди, чунки  Жексон даволаниш учун бир тийин ҳам сарфламай «оқ танлилар» сафига кирди.
        

Келиб чиқиш сабаблари.
Касалликнинг юзага келишига қуйидагилар сабабчи бўлиши мумкин:
   Ҳомиладорлик  пайтида ҳомиланинг гипоксия (кислород ва бошқа озиқ моддаларнинг етишмаслиги) га чалиниши.
·         Туғилиш вақтида боланинг бош мия жароҳат олиши туфайли.
·         Ошқозон-ичак тизими, гижжа, иккиламчи юқумли касалликлар, буйрак, сийдик йўлларининг яллиғланиши.
·         Ўт йўли, жигар хасталиклари, айниқса,  вирусли гепатит (сариқ касали) чалиниш оқибатида.
·          Ёш  болаларн

вторник, 14 октября 2014 г.

озишни истаганларга

7 кунда 7 кг озишни истайсизми?

Хозир айни пишиқчилик пайти.Боғларда олмалар хил-хил пишган
Олмали парҳез ор­ганизмни тозаловчи ва ортиқча вазндан халос этувчи энг кенг тарқалган парҳезлар сирасига киради. Чунки олма ёрдамида озиш жуда самарали. Сиз бу парҳез билан 7 кун ичида 7 кг вазндан халос бўлишингиз мумкин. Лекин бундай натижага эришиш учун кучли ирода талаб этилади.
7 кунли парҳез

Биринчи кун: 1 кг олма.
Иккинчи кун: 1,5 кг.
Учинчи кун: 2 кг.
Тўртинчи кун: 2 кг.
Бешинчи кун: 1,5 кг.
Олтинчи кун: 1,5 кг.
Еттинчи кун: 1 кг.
Ушбу парҳез давомида сиз истаган миқдорда кўк чой ва газланмаган сув ичишингиз мумкин. Бундан ташқари, бу парҳез қайси рангдаги ҳамда ширин ёки нордон олма ейиш билан