БОШ МИЯ ИЧКИ БОСИМИ ОШИШИ КАСАЛЛИКМИ?
Ҳозирги пайтда невропатолог шифокор ҳузурига келган ўн бемордан иккитасида бош мия ички босими ошиши аниқланилмоқда. Бош мия ички босими ошиши (внутричерепное давление) қандай кўринишда намоён бўлади? Бу касалликка аниқ ташхис қўйиш учун қандай таҳлиллар топшириш керак? Бугунги суҳбатимиз шу ҳақда.Бош мия ички босими нима?
Бош мия ички босими деб, бош мия ва орқа мияда айланиб юрадиган суюқлик тушунилади. Бош мия ички босими ошиши касаллик эмас, балки бирон-бир касалликнинг белгиси ҳисобланади. Бош мия чаноғи ичидаги босим худди артериал босим сингари ҳар қандай одамда мавжуд. У турли сабабларга кўра ошиши мумкин.
Ташхис қўйиш
- Бош мия ички босимини аниқлаш учун нафақат невропатолог, балки офтальмолог шифокор кўригидан ҳам ўтиш лозим;
- Беморларга нейросонография, реоэнцефалография (РЭГ), доплерография, электроэнцефолография (ЭЭГ) каби текширув усуллари буюрилади;
Бу текширувлар бирон натижа бермаса, айрим ҳолларда компьютер томография буюрилади.
Қандай даволанади?
Беморлар касалликни келтириб чиқарган асосий омилни бартараф этиш мақсадида турли шифокорлар назорати остида даволанишлари мумкин: нейрохирург, невропатолог, онколог, инфекционист, терапевт.
Асосий касаллик бартараф этилгач, бош мияда қон айланишини яхшилайдиган дори воситалари (нооцин, пирацетам), тинчлантирувчи дорилар (седоник) буюрилади.
Бош мия ички босими ошганда тинчлантирувчи дамлама тайёрлаш тартиби:
- арслонқуйруқ;
- қирқбўғин (хвощ);
- маврак;
- ялпиз;
- қизилпойча каби шифобахш гиёҳлар кукунидан бир чой қошиқ олинади. Барчаси бир идишга солинади ва устидан икки стакан қайноқ сув қуйилади. Сўнгра сув буғида 30 дақиқа ушлаб турилади. Кунига бир ош қошиқдан 3 маҳал берилади.
Қуйидаги белгиларга эътибор беринг:
- Доимий безовта уйқу, ҳолсизлик, овқатланиш вақтида ёки овқатланиб бўлгандан сўнг қайт қилиб ташлаши, товуш ва ёруғликка нисбатан неадекват реакцияси, тўсатдан чўчиб тушиш, кўзлар чақчайиши;
- қўл ва оёқлар титраши кузатилса;
- эрталаблари нохуш кайфиятда уйғонса.
Бунда беморларни кучли бош оғриқ безовта қилади. Бундан ташқари, об-ҳаво ўзгарганда ҳам безовталик кузатилади;
- бош оғриқлари чакка, пешана соҳасида кучли бўлади;
- беморларга ҳаттоки атрофдагиларнинг гапи ҳам ёқмай қолади;
- айрим ҳолларда катта ёшдаги беморларда ҳам талвасалар аниқланади.
Касалликнинг олдини олиш учун кун тартибига риоя қилинг:
- Вақтида овқатланишга, дам олишга ҳаракат қилинг;
- Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг;
- Қўни‑қўшниларнинг «ташхис» ларига кўра турли кимёвий дорилар билан «даволаниш»дан олдин мутахассис шифокорга мурожаат қилинг.
Сабаблари
шикастланишлар;
бош мия чайқалиши;
дори воситаларининг ножўя таъсирлари;
менингит;
стресслар ва асабийлашишлар;
бош миядаги ўсма касалликлари;
арахноидит ва бошқа касалликлар.
“бекажон”дан
Комментариев нет:
Отправить комментарий