ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 19 мая 2018 г.

Саломатлигимиз учун зарур бўлган витаминлар"

Саломатлигимиз учун
зарур бўлган витаминлар"
  Хаммамиз табиат қўйнида яшаймиз, мехнат киламиз, ижод билан шуғулланамиз ва насл қолдирамиз. Гўзал табиатнинг саховати шунчалар кенгки, унинг мархаматларини, инъомларини санаб саноғига етиш қийин, албатта.
  Инсон организми учун А, В, В1, В2, В6, В12, С, Д, РР, К, Н витаминлари нихоятда зарур. Уларнинг таъсири инсон организми фаолиятида жуда мухим роль ўйнайди. Агар бу витаминлардан бирортаси етишмаса, инсон организмида турли хасталикларнинг

САҲАРЛИК

САҲАРЛИК
Эрталаб уйғонганимиз ҳамоно дастлаб сув ичиб олиб, кейин саҳарликка таёргарлик кўрилса 10–15 дақиқадан сўнг еган таомимиз сув билан аралашмасдан ноқулайликлардан қутиламиз.
Саҳарликда бизни асосий ичимлигимиз сув бўлиши лозим, чой ичган тақдирдаям имкон қадар фақат кўк чой ва албатта, уни аччиқ қилиб дамламасдан ичиш лозим.
Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизни

‼️Фарзандингиз тупрок, бур еки тиш пастаси ейдими?

Ёш оналар мактаби
‼️Фарзандингиз тупрок, бур еки тиш пастаси ейдими?
Баъзида оналар тарафидан: “Болам деворларни чўқилаб кесак еб ўтиради”, каби шикоятлар эшитамиз. Ёки тиш пастасини яхши кўрувчи болалар ҳақида ҳам эшитиб турамиз.
❓Хўш, аслида боланинг тупроқ ейишга бўлган иштиёқининг сабаби нима?
❓Тиш пастаси ейишнингчи?
Бола организмида темир моддаси камлиги, овқатланиш рационининг нотўғрилиги оқибатида камқонлик келиб чиқади. Бунинг оқибатида болада тупроқ ейиш истаги пайдо

Хотини билан ҳоизлик пайтида жинсий алоқа қилган одамнинг каффорати

Хотини билан ҳоизлик пайтида жинсий алоқа қилган одамнинг каффорати
Савол:
Хотини билан ҳоизлик пайтида жинсий алоқа қилган одамнинг каффорати нима?
Жавоб:
Аллома Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради (Фатво: 3):
Бу ҳақда, Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ушбу ҳадис бор: «Хотинига ҳайз кўраётган пайтида жинсий алоқа қилган одам бир ёки ярим

пятница, 18 мая 2018 г.

ВАСИЛА ИНОЯТОВА ОЛАМДАН ЎТДИ

Оғир жудолик
ВАСИЛА ИНОЯТОВА ОЛАМДАН ЎТДИ
19.05.2018
Ўзбекистон фуқаролик жамияти оғир жудоликка учради.
“Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, йирик жамоат арбоби, таниқли ҳуқуқбон, толмас курашчи, азиз устозимиз Васила Иноятова оғир хасталикдан кейин бугун, Рамазон ойининг учинчи куни, 2018 йилнинг 19 май, шанба, Ўзбекистон вақти билан тонгги соат 04:00 да Тошкент шаҳридаги касалхонада 62 ёшида

“Рўза тутишдан мурод нима?”

“Рўза тутишдан мурод нима?” эканлиги ҳақда сўз боради. Суҳбатдошимиз пойтахтдаги “Новза” жоме масжиди имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов бўлди.
- Шу фурсатдан фойдаланиб, азиз халқимизни, мўмин-мусулмонларни раҳмат ва мағфират ойи бўлган Рамазон ойи билан чин қалбимдан табриклайман. Аллоҳ бу ойни ҳаммамизга, хонадонимизга баракали қилсин.
Рўза тутишдан мурод нима, деган саволга жавоб берадиган бўлсак, унинг жавобини рўзани фарз қилган оятдан топсак бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Эй иймон келтирганлар. Сизлардан аввалги қавмларга рўза фарз қилинганидек, сизларга ҳам Рамазоннинг рўзаси

Кийикўт


Қандай хосиятга эга кийикўт,
Кел, дўстим, айтайин буни ёдда тут.
Қуруқ-иссиқ бўлар унинг мизожи, 
Уни истеъмол қил, ғамларни унут.
Кийикўт халқ табобатида кўҳна замонлардан бери ишлатиб келинади. Ушбу гиёҳни европаликлар «зизифора», форслар «фудиони жабали», араблар «боклаътул ғозол» деб аташади.
Кийикўт лабгулдошлар оиласига кирувчи ўсимлик ҳисобланиб, бўйи тизза баробар бўлади. Тоғ ёнбағирларидаги ва тошли қумлоқларда учрайди. Барглари майда, наштарсимон, текис, бахмал тукли поялари ингичка, кулранг бўлади. Ўсимлик июнь-июль ойларида новдаларининг учида ярим шар кўринишида тўпгул ҳосил қилади. Кийикўтнинг бинафшаранг гулларига эътибор берсангиз, ажойиб, ёқимли ҳид таратишига гувоҳ бўласиз.
Кийикўт халқ табобатида томоқ оғриғига қарши, меъда фаолияти бузилишида, кўнгил айнишида, юрак санчиғи ва сиқилишида, беҳаловатликда

четверг, 17 мая 2018 г.

Ҳар ерда битган гулни ҳидламанг

Ҳар ерда битган гулни ҳидламанг
“Аллоҳ сизларни тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин жуфт-жуфт қилиб қўйди” “Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматини солиб қўйгандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир”, деб инсонларни бир-бири билан муҳаббат ила яшашлик учун меҳрибонлик қилган зотга ҳамду санолар бўлсин.
“Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин.

НЕГА ТАХЛИЛ УЧУН АЙНАН НОМСИЗ БАРМОҚДАН ҚОН ОЛИНАДИ?



НЕГА ТАХЛИЛ УЧУН АЙНАН НОМСИЗ БАРМОҚДАН ҚОН ОЛИНАДИ?
Қон тахлили учун номсиз бармоқдан қон олинишининг бир нечта сабаби бор. Биринчидан, номсиз бармоқдан иш фаолиятида кўрсаткич ва ўрта бармоқларга нисбатан камроқ фойдаланилади. Иккинчидан, номсиз бармоқнинг териси юпқароқ бўлиб, тешилганда камроқ оғриқ беради. Бу мақсадда жимжилоқдан фойдаланмасликнинг сабаби, унинг бош бармоқ сингари пай пардалари орқали кафт билан

ЖУМА ОДОБЛАРИ



ЖУМА ОДОБЛАРИ
"Жумъа" сўзи арабча бўлиб, "жамлаш" деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тариҳида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.
  Аллоҳ таоло Жумъа сурасида марҳамат қилади:
 "Эй иймон келтиргнлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва

РЎЗАДОРЛАРГА ТАКЛИФ.

РЎЗАДОРЛАРГА ТАКЛИФ.
Гуноҳкорлик либосин ечиб,
Савоб ишда қилай илғорлик.
Кетолмайман ажрдан кечиб,
Кел, қилайлик бирга ифторлик...
Бажарилиб Тангри фармони,
Бўй кўрсатсин савоб хирмони.
Тенг бўлишиб битта хурмони,
Кел, қилайлик бирга ифторлик.

среда, 16 мая 2018 г.

Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад


Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йили Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроаза қишлоғида дунёга келди. Бобоси Абдуссамад ҳам, отаси Муҳаммад Абдуссамад ҳам Қуръон ҳофизи ва тажвид билимдони сифатида танилишган эди. Акалари Маҳмуд билан Абдулҳамид ҳам ҳофиз бўлишган. Абдулбосит қори ўзи бундай эслайди: «Ўн ёшга етганимда Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб бўлган эдим. Отам улов (транспорт) вазирлигида ишлар, бобом эса олим эди. Улардан Қуръон илмларини

вторник, 15 мая 2018 г.

Аброрбек Товулдиев хотирасига

Хизмат вазифасини адо этаётганида ҳалок бўлган Аброрбек Товулдиев хотирасига бағишланади
«Халқ сўзи» газетасида ўз хизмат бурчини адо этаётган пайтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган кичик сержант Аброрбек Товулдиев хотирасига бағишланган мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.
Аброрбек Товулдиев 1979 йил 23 июлда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. 1997 йилда шу тумандаги 17-умумтаълим мактабини битиргач, ҳарбий хизматга

АЛЛЕРГИЯ ХАКИДАГИ ФИКРЛАРГА "АЛЛЕРГИЯ"

ZaytunMedTib, [09.05.18 11:48] Doktor: Sattarov A.I.
Tabiba: Sattarova G.K.
АЛЛЕРГИЯ ХАКИДАГИ ФИКРЛАРГА "АЛЛЕРГИЯ"
Турли матбуот, ахборот мақолаларида аллергик беморларга ёхуд аллергияга чалинмаслик учун берилган тавсияларни ўқиб эснам қотади. Уларни аксарида аллергик беморларга чангдан узоқ юриш, уйдан полос, гиламларни йўқотиш, ўсимликлар гуллаганда кўчага чиқмаслик,( гўёки гуллардан чиқаётган эфир хидлари дераза, эшиклардан ўта олмайди.)парранда жониворларни уйдан йўқотиш, ёстиқларни танлаб ишлатиш, мош, нўхат, ловия, қизил рангли нарсалар исътемолини мутлоқо тўхтатиш,

xurshidabonu vahobjonqizi

БОШҚА ОЛАМ

Сену мен бошқадирмиз, дил – юраклар бошқа бир олам,
Суханлар бошқадир гарчи, тилаклар бошқа бир олам.

Фано дайрида берсак бой ато этганда фурсатни,
Керакмас нозу неъмат, зар, кераклар бошқа бир олам.

Замин, қонунларинг бирла иши йўқ инжа туйғунинг,
Сабот куйин чалолмаслар – билаклар бошқа бир олам.