ZaytunMedTib, [09.05.18 11:48] Doktor: Sattarov A.I.
Tabiba: Sattarova G.K.
АЛЛЕРГИЯ ХАКИДАГИ ФИКРЛАРГА "АЛЛЕРГИЯ"
Турли матбуот, ахборот мақолаларида аллергик беморларга ёхуд аллергияга чалинмаслик учун берилган тавсияларни ўқиб эснам қотади. Уларни аксарида аллергик беморларга чангдан узоқ юриш, уйдан полос, гиламларни йўқотиш, ўсимликлар гуллаганда кўчага чиқмаслик,( гўёки гуллардан чиқаётган эфир хидлари дераза, эшиклардан ўта олмайди.)парранда жониворларни уйдан йўқотиш, ёстиқларни танлаб ишлатиш, мош, нўхат, ловия, қизил рангли нарсалар исътемолини мутлоқо тўхтатиш,
маска тақиб юриш (гўёки антиген докада ўта олмайди.) ва хакозо.
Демак, бу инсонлар марсда, ойда, хақиқатга яқини антарктика музликларида (у ерда чанг бўлмаса керак) яшаш керак...
Шу каби мақола ёхуд қарашлар ИНСОНЛАР, аллергик касаллик билан хасталанган беморлар учун тахдид, қўрқув, стресс эмасми??? Қани маъно, қани мантиқ? Бу даволашми, ёки келажагини зулматлигига ишорами? Қайси ўзбек хонадонида гул ва чанг йўқ? Қайси ўзбек аёли уй-ховли супуриб сидирмайди, ошхонада овқат тайёрламайди? Кир ювмайди?
Қабулимга келган аллергик хасталик билан оғриган беморларимни даволовчиларимиз тамонидан берилган таъқиқланган озиқ - овқатлар рўйхатини кўриб, рахмим келади. Бечора бемор нима есин? Иммунитетни, куч – қувватни қаердан олади? Нон ва чойданми? Шу каби ўйлар мени ушбу мақолани ёзишга чорлади. Табобат хаваскори сифатида қизил мевалар, қўй гўшти таъқиқлови мени хайрон қолдиради. Аслида табобатда инсон танасидан жуссаси катта хайвонлар (мол, туя, от, буқа) гўштлари хазми қийин, тиқилма хосил қилишга қобилятли эмасми? Аксинча жуссаси инсондан кичик (қўй, қуён, жўжа, қуш гўштлари) хазми енгил, латиф хисобланмайдими? Ранги қизил нарсаларга келсак (ёзган одамни ўзи хам нима учунлигини билмаса керак деб ўйлайман) витаминлар манбаи, таркибида темир моддаси кўп, микроэлементларга бой маҳсулотлар хисобланади. Инсон қачонгача бу маҳсулотлардан тийилиш керак? Шу билан аллергия йўқолиб қоладими?Шу билан нимага эришамиз?
Аллергия ўзи нима? Иммунитетдан қандай фарқ қилади? Аллергия ва иммунитет деярли бир хил жараён, босқичлари, патогенези... бир сўз билан, қўпол қилиб айтганда икковини битта фарқи бор, иммунитет охириги босқичида таъсир қилувчи зарарли моддани йўқотиб курашда ғолиб бўлади. Аллергияда эса организм зарарланиши, шикастланиши, мағлубияти билан тугайди.
Хеч ўйлаб кўрганмисиз нима учун аллергик хасталик билан касалландим? Нега шундай ахволга тушдим?
Хурматли инсонлар биз аллергияни даволамаяпмиз, балки ундан қочиб, хар хил таблетка ва уколлар билан уни эмас, балки ўзимизни алдаяпмиз. Натижада қабул қилаётган таблетка ва уколларимизга организм мослашиб таъсир қилмай қўйяпти, биз нима қиламиз? Албатта кучлироқ таъсир қилувчи навбатдаги дори воситасига ўтамиз. Кейинчи, кейин нима бўлади... Мен бу сўзларим билан докторларимизни камситмоқчи, ёки табобат ахлини осмонларга кўтармоқчи эмасман, балки замонавий медицина ходимларини озгина табобатга эътибор қаратишини, бу эса аллергик беморларимизни камроқ, балки умуман дори – дармонсиз, тинч ва хотиржам саломат хаётга қайтишига ёрдам булармикин деб уйлайман. Гапим ёлғон бўлмаслигини исботи учун бир мисол келтирмоқчиман. Мен буни беморларимдан эмас, шахсан ўз хаётимдан бошимдан ўтказганларни келтирмоқчиман. Тиббиёт олийгохини тугатганимдан 4 йил ўтар - ўтмас, баъзан-баъзан аксириб қолдим. Аввалига эътибор қилмадим кейинроқ аксиришга бурун кўз, қулоқ қичишиши, бора-бора эса серияли аксиришлар авж ола бошлади. Албатта шифокорман дарров ўқитилгандай антигистамин препаратлар ва хокозоларни бошлайман. Бир сутка ўтар- ўтмас, яна ўша холатлар, хаммадан ноқулайи хузуримда турган беморлар олдида аксириш эди. Уларни орасида аллергик беморлар ҳам бўларди. Энди аксиришга баъзан бронхларимни чиййилаши хам қўшила бошлаган эди. Дунё кўзимга қоронғу кўринар, нахотки мен хам астматиклар сафига қўшилаётган бўлсам... Бировларни алдаш, ишонтириш осон, чунки улар доктор эмас, хеч нарса эмас, мутлоқо яхши бўласиз деб қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириш, лекин мен докторман буни оқибатини яхши биламан, мени алдаш осон эмас. Шу кезларда халқ табобатига турмуш ўртоғим билан қизиқа бошладик.
Табибларга шогирд тушдик, кераммунитет терминига алмаштиришингиз мумкин.
Хозирги кунда аллергияни сабаби нима? деб савол берсам аксар беморларим "Экология доктор, хаво алмаштирсам яхши бўламан. Қайтсам яъна ўша ахвол" дейди. Қачондан бери аллегиясиз? десам "3-5... йилдан бери" дейди. Нима учун ундан олдин аллергия бўлмагансиз? Елка қисишади. Тўғри экологияни бузилиши ҳам касалликлар билан оғришда ахамятли, лекин биз буни 21 асрда ўзгартира олмаймиз. Лекин организмимизни ўзгартиришимиз, уни тозалашимиз, қўллаб – қувватлашимиз, унга касаллик билан курашишига имконият беришимиз мумкин. Шу ўринда бир савол туғилади қачонгача юқоридаги тавсияларни қилиш керак? Ҳар доим битта жавоб қайтараман:
Умрингни охиригача, албатта соғлиқ керак бўлса.
Хулоса ўрнида шуни айтишим мумкинки, жуда кўп касалликлар жумладан, аллергия замирида нотўғри овқатланиш, шлакланиш, камхаракатлик, мечкайлик, табобатдан бехабарлигимиз ётади.
Doktor: Sattarov A.I.

Комментариев нет:
Отправить комментарий