ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 19 мая 2018 г.

Саломатлигимиз учун зарур бўлган витаминлар"

Саломатлигимиз учун
зарур бўлган витаминлар"
  Хаммамиз табиат қўйнида яшаймиз, мехнат киламиз, ижод билан шуғулланамиз ва насл қолдирамиз. Гўзал табиатнинг саховати шунчалар кенгки, унинг мархаматларини, инъомларини санаб саноғига етиш қийин, албатта.
  Инсон организми учун А, В, В1, В2, В6, В12, С, Д, РР, К, Н витаминлари нихоятда зарур. Уларнинг таъсири инсон организми фаолиятида жуда мухим роль ўйнайди. Агар бу витаминлардан бирортаси етишмаса, инсон организмида турли хасталикларнинг

келиб чикишига шароит туғилади. Бу эса инсон умрининг кискаришига олиб келади.
  А витамини. Агар инсон организмида бу витамин етишмаса, кўриш кобилияти пасаяди, жумладан қоронғу бўлганда кўра олмайдиган ёки шабкўр бўлиб колади. Бу витамин кўпрок сабзи, помидор, кўк нухот, қовун, апельсинда бўлади.
  В, В1 витаминлари организмда камайиб кетса, инсон кўзлари хадеб ёшланаверади, камконлик сезила бошлайди, киши дармонсизланади, лаблар бичилиб кетадиган бўлиб колади, лаблар устида ажинлар хам пайдо бўлади. Бу витаминлар тухум, қўй гўшти, хамиртуриш ва пишлокда бўлади.
  В6, В12 витаминларининг инсон организмида камайиши натижасида киши юраги ўйнайдиган бўлиб қолади. Бундай витаминлар карам, сабзи, қовок, сузма, балиқда бўлади.
  С витамини инсон организмида камайиб кетса, унда милкларда оғрик пайдо бўлади, буғимлар оғрий бошлайди, яралар тез битмайдиган ва киши чарчайдиган бўлиб қолади. Бундай витамин картошка, булғор калампири, ош-кўклар, лимон, апельсинда кўп микдорда учрайди.
  Д витаминининг инсон организмида камайиб кетиши окибатида уни тез-тез офтоб урадиган бўлиб колади, сочлари хам тўкила бошлайди. Бу витамин сут махсулотларида кўп микдорда бўлади.
К витамини етишмаслиги сабабли одам жигар, буйрак
ва ичак хасталикларига чалинади. Қон яхши ивимайдиган бўлиб колади. Бу витамин пиёз, ковок, кўк нухот, ловия, жигар ва тухумда кўп бўлади.
  Н витамини инсон организмида камайиб кетиши оқибатида организмнинг ёғ безлари хасталикка чалиниб, фаолияти бузилади, сочлар тез оқаради ва тез тўкилиб кетади. Бу витамин булка нон, гуруч, жухори гўжа ва жигарда кўп бўлади. Ёнғок, кунгабоқар ёғларидан хар доим фойдаланиб туриш лозим.
  РР витаминининг етишмаслиги туфайли одам ичак, жигар ва буйрак хасталигига тез йўликувчан бўлиб колади. Шунинг учун карам, пиёз, қовок, кўк нухот, ловия, кўкатлар истеъмол килиб туриш тавсия этилади.
  Шунингдек, асалари муми қон алмашинуви ва мушаклар кобилиятини оширади, тишни тозалайди, милкни мустахкамлайди. Мисрликлар петрушкани "мардлик гиёхи" деб таърифлашган. Кадимги Римда жангчиларга уруш олдидан петрушка берилган. Чунки унинг таркибида инсонга жасурлик бағишловчи апеол мавжуд экан.
  Йилнинг тўрт фаслида хам етарли микдорда витаминли неъматларни истеъмол килиш зарур. Ўз саломатлигига эътиборли бўлган инсон кундалик овқатининг асосий кисми сабзавотлардан, мевалардан ва бошка даво бўладиган махсулотлардан иборат бўлиши зарурлигини унутмайди, албатта. Яхши хазм бўладиган таомларни оз-оз ва тез-тез истеъмол килиш соғлигимиз гаровидир. Унутманг, саломатлик йўк жойда на халоват, на хотиржамлик бор
.

Комментариев нет:

Отправить комментарий