ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 8 октября 2014 г.

зайтун

“Ўзбекистонда илк бор зайтун дарахти ўстирилди”
Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор Дилором Ёрматова Сурхондарё вилоятида зайтун кўчатини парваришлаб илк бор ундан мева олди. Бу ҳақда бир неча матбуот нашри хабар беради.
Олима узунлиги 15 метр, 500 йилдан 3000 йилгача яшаши мумкин бўлган ушбу ўсимликка Мисрга сафари чоғи қизиқиб қолган. Айни пайтда Ўзбекистонда 1 гектарга экилган зайтундан 35 центнер ҳосил олиш кўзда тутилган.

Шунингдек, ўсимликни бошқа минтақалар, масалан, Фарғона водийсида ҳам етиштириш мумкинлиги айтилмоқда. Ўзбекистон бозорларида зайтун ёғининг бир литри 40 минг сўмдан қимматга сотилади. Ўсимликнинг Ўзбекистонда ўстириш орқали зайтун мойи баҳоси тушириш ҳам кўзда тутилган.

вторник, 7 октября 2014 г.

туз оқибати

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўп туз ейиш оқибатидан огоҳлантирди

Ташкилот мутахассислари хулосасига кўра¸ у ëки бу шаклда тузни меъëридан ортиқ истеъмол қилиш йилига 2¸5 миллион одамнинг юрак-қон томири касалликлари билан бевақт ҳаëтдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда.
Юқумли бўлмаган касалликлар билан кураш стратегиясига мувофиқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2030 йилга бориб туз ейишни 30 фоизга камайтиришни мақсад қилган.
Ташкилот мутахассислари таъкидича¸ туз ейишни камайтириш миллионлаб одам ҳаëтини сақлаб қолишга ëрдам беради.

понедельник, 6 октября 2014 г.

ахоли саломатлиги

Аҳоли саломатлиги муҳофазаси – долзарб масала

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан “Назокомиал инфекциянинг олдини олиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Л.Тўйчиев, Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи Б.Алматов, Франциянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жак-Анри Ольс ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон тиббиёт тизимида олиб борилаётган туб ислоҳотлар аҳоли саломатлигини муҳофазалаш, шифо масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда тизимли равишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли кўплаб юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазият барқарорлиги таъминланмоқда. Сўнгги йилларда полиомиелит, қизамиқ ва вирусли гепатитнинг “В” турига қарши миллий эмлаш ўтказилиб, болаларнинг 98-99,5 фоизи эмланмоқда. Натижада дифтерия, полиомиелит, қоқшол, қизамиқ ва қизилча каби юқумли касалликлар қайд этилмаётир.

воскресенье, 5 октября 2014 г.

қурбонликка

Қандай ҳайвонларни қурбонлик қилиш жоиз

Ҳайвонлардан фақат қўй, эчки, туя ва қорамол қурбонлик қилиниши мумкин. Қўтос ҳам қорамол туркумига киради. Хўроз, товуқ, курка, ғоз, ўрдак каби уй паррандалари, ёввойи ҳайвонлар қурбонлик нияти билан сўйилиши мумкин эмас.

Қурбонлик қилинадиган қўй ва эчки бир, туя беш, қорамол икки ёшдан ўтган бўлиши керак. Фақат қўй олти ойлик бўлганида бир ёшга етгандек кўринса, дуркун ва гавдали бўлса, уни ҳам қурбонликка сўйиш мумкин. Қўйдан бошқа ҳайвонлар ҳар қанча гавдали кўринса ҳам белгиланган ёшга етмагунича қурбонлик қилиниши мумкин эмас.
Қурбонликка аталган жонзот қандай талабларга жавоб бериши керак?
Бирон ҳайвонинг қурбонлик қилинишига тўсиқ бўладиган камчиликлар қуйидагилардир:

1. Ҳайвоннинг касаллиги аниқ бўлса;
2. Жуда озғин бўлса;
3. Икки ёки бир кўзи кўр бўлса;
4. Қурбонлик қилинадиган жойга бора олмайдиган чўлоқ бўлса;
5. Тишларининг кўпи тўкилган бўлса;
6. Қулоғининг ёки думининг ярмидан кўпи кесилган ёки узилган бўлса;
7. Шохларидан бири ёки иккиси таги билан кесилган бўлса;