Қандай ҳайвонларни қурбонлик қилиш жоиз
Ҳайвонлардан фақат қўй, эчки, туя ва қорамол қурбонлик қилиниши мумкин. Қўтос ҳам қорамол туркумига киради. Хўроз, товуқ, курка, ғоз, ўрдак каби уй паррандалари, ёввойи ҳайвонлар қурбонлик нияти билан сўйилиши мумкин эмас.
Қурбонлик қилинадиган қўй ва эчки бир, туя беш, қорамол икки ёшдан ўтган бўлиши керак. Фақат қўй олти ойлик бўлганида бир ёшга етгандек кўринса, дуркун ва гавдали бўлса, уни ҳам қурбонликка сўйиш мумкин. Қўйдан бошқа ҳайвонлар ҳар қанча гавдали кўринса ҳам белгиланган ёшга етмагунича қурбонлик қилиниши мумкин эмас.Қурбонликка аталган жонзот қандай талабларга жавоб бериши керак?
Бирон ҳайвонинг қурбонлик қилинишига тўсиқ бўладиган камчиликлар қуйидагилардир:
1. Ҳайвоннинг касаллиги аниқ бўлса;
2. Жуда озғин бўлса;
3. Икки ёки бир кўзи кўр бўлса;
4. Қурбонлик қилинадиган жойга бора олмайдиган чўлоқ бўлса;
5. Тишларининг кўпи тўкилган бўлса;
6. Қулоғининг ёки думининг ярмидан кўпи кесилган ёки узилган бўлса;
7. Шохларидан бири ёки иккиси таги билан кесилган бўлса;
9. Ҳайвон туғилганидан думи ёки қулоғи бўлмаса;
10. Бурни кесилган бўлса;
11. Фақат ахлат еган бўлса;
12. Тилининг кўп қисми кесилган бўлса.
Биласизми?
*Қурбонлик қилиш ҳур, балоғатга ёшига етган, оқил, муқим ва закот ҳисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади.
*Ҳанафий мазҳаби бўйича мусофирга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.
*Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит кунининг тонги отиш билан киради ва учинчи ҳайит кунининг қуёши ботиши билан чиқади. Фақат қурбонликни ҳайит намозини ўқиб бўлгандан кейингина қилина бошланади.
*Агар қурбонликка аталган ҳайвон қочиб кетиб ўрнига бошқаси олинган бўлса, кейин аввалгиси ҳам топилиб қолса, иккисини ҳам сўйилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий