ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 12 апреля 2014 г.

акушерлик

00:43
Акушерлик тарихи
Акушерлик тарихи

Акушерлик сўзи французча Accouchment –туғруқ сўзидан олинган бўлиб, аёлнинг репродуктив функцияси хокидаги хамда нормал ёки патологик кечаётган ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврда рационал ёрдам кўрсатиш ҳақидаги фандир.
Кишилик жамияти тараққиёт йўлини кўриб чиқиб, қуйидагиларни билиш мумкин. Ибтидоий жамоа тузумида, хусусан матриархат даврида, тугаётган аёлга жамоадаги энг ёши улуғ аёл доялик қилган. Ўша замонларда аёллар ҳеч бир ёрдамсиз тугиб, боланинг кандигини уз тишлари билан узган бўлишлари хам мумкин. Бразилиянинг айрим қабилалари аҳолиси орасида яқин ўтмишда худди шундай одат бор эди. Аммо патриархат даврига келиб, тиббиётнинг айрим соҳалари тараққий этди.
Олис ўтмишда қулдорлик тузуми даврида Миср, Хитой ва Ҳиндистон каби мамлакатларда тиббиёт анчагина тараққий этди. Жамиятнинг умумий тараққиёти фонида тиббиётнинг бошқа соҳалари қатори акушерлик хам ривожланди. Тарихда илк бор оғир кечадиган тугукларнинг сабаблари муаммоси ўрганилди ва рационал тугдириш усуллари ишлаб чиқила бошланди.
Бироқ қадимки дунёнинг турли хулқларида акушерлик соҳасидаги билимлар хар хил эди ва ёрдам характери хам хар хил бўлган.
Масалан, мисрликларда, яҳудийларда ва хитойликларда акушерлик ёрдами тўлалигича доя аёллар кулида эди. Уларнинг билимлари қай даражада бўлганини куйидаги мисолдан билиш мумкин. Мисрликлар аёл ҳомиладорми ёки йўқлигини билиш учун унга буду-ду-ка деган гиёҳ ва ўғил туккан аёлнинг сийдигини ичиришган. Агар аёл уни ичиб, қайд қилса у ҳомиладор деб ҳисобланган. Тугилажак боланинг жинсини билиш учун арпа билан буғдой донларини аралаштириб ҳомиладор аёл сийдиги билан ҳўллашган ва экишган. Агар буғдой униб чиқса қиз, борди-ю арпа ўсиб чиқса ўғил тугилади, деб ҳисоблашган


латифалар


Эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот

 

Эркаклар саломатлиги кўп жиҳатларга боғлиқ. Булар фаол турмуш тарзи, спорт билан шуғулланиш, оламни позитив қабул қилиш, қулай яшаш шароити, кашандаликдан воз кечиш, спиртли ичимликларни суистеъмол қилмаслик, бахтли оилавий ҳаёт ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ушбу омиллар ичида тўғри овқатланишни алоҳида қайд этиш лозим.

Қуйида тавсифи келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида  эркаклар учун жуда зарур бўлган фойдали моддалар кўп миқдорда мавжуд. Уларга омега-3 ёғли кислоталари, рух моддаси, ликопин, магний, В гуруҳи витаминлари, фолатлар, антиоксидантлар, Е витамини ва бор моддаси киради.  

Айнан шу моддалар эркакларнинг жинсий функциясини меъёрида ушлаб туради, простата бези саратонидан ҳимоя қилади, юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини камайтиради ва, умуман, ҳар томонлама фойдали ҳисобланади. 

1.   Ёғли балиқ

Америка Юрак касалликлари Ассоциацияси балиқнинг ёғли турларини ҳафтасига камида 2 марта тановул қилишни тавсия этади. Ёғли балиқ турларига лосось, скумбрия, форель, тунец, анчоус, сардина ва сельд балиқлари киради. Бу балиқларнинг гўшти оқсил, кальций, юрак учун фойдали бўлган омега-3 ёғли кислоталарига бой бўлиб, уларда тўйинган ёғ миқдори жуда кам.

Омега-3 ёғли кислоталари турли касалликларга олиб келувчи организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради. Олиб борилган тадқиқотлар ушбу ёғли кислоталар Паркинсон ва Альцгеймер касалликларининг олдини олишда катта роль ўйнашини ҳам кўрсатди.

 

2. Ёнғоқлар (оддий ёнғоқ, ерёнғоқ, фундук)


Мутахассислар ёнғоқни эркаклар потенцияси учун энг самарали восита деб атамоқда. Ёнғоқлар таркибидаги аминокислоталар мушак тизими, суяклар, қон, юрак, тери ва сочлар шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.

3. Мол гўшт

 

Гўшт емайдиган эркакни тасаввур қилиш қийин. Лекин бу борада ҳам мол гўштини тановул қилган маъқул, дея маслаҳат беради парҳезчилар. Унинг таркибида мушаклар учун қурилиш материали ролини ўйновчи оқсил ҳамда организм ҳужайраларини кислород билан тўйинтиришга хизмат қиладиган темир моддаси бор. Гўшт, айниқса, оғир жисмоний меҳнат қилувчи ёки спорт билан шуғулланувчи кишилар учун жуда зарур.

4. Анор


Анор простата безини ҳимоя қилади: ушбу мева саратонга чалиниш эҳтимолини камайтиради. Бундан ташқари, америкалик мутахассислар анор суви “виагра” воситасига қараганда яхшироқ эканини таъкидлашмоқда.

 

5. Сули дони


20 йил давомида 21 нафар кишининг саломатлигини кузатиб борган Гарвард университети олимлари ҳар куни донли маҳсулотларни истеъмол қилган эркаклар юрак касалликларига 29 фоизга камроқ чалинишини аниқлади. Сули донида бета-глюкан номи билан маълум бўлган эрийдиган клетчатка мавжуд бўлиб, у қон таркибидаги ёғ миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Бу эса инсульт, юрак хуружлари ва ҳаёт учун хавфли бўлган тромблар ҳосил бўлишига олиб келувчи сурункали артериосклероз хасталигининг ривожланишига тўсқинлик қилади.

6. Помидорлар

Эркаклар помидор тановул қилиши кераклигининг иккита асосий сабаби бор. Биринчидан, улар ликопин деб номланувчи жуда кучли антиоксидантга бой бўлса, иккинчидан, шу моддага бой бошқа маҳсулотлардан фарқли ўлароқ, помидорларни йил давомида тановул қилиш имконияти мавжуд.

Тадқиқотчилар ликопин моддасини истеъмол қилиш ва простата бези саратони ривожланиши хавфининг пасайиши орасидаги алоқани аниқлашга муваффақ бўлди. Бунинг устига ликопин моддаси мавжуд касалликнинг тарқалишини секинлаштиришга ва унинг зарарли таъсирини камайтиришга ҳам қодир. Шунингдек, бу модда эркакларда кўп учрайдиган ошқозоности бези саратонидан ҳам ҳимоя қила олади. Саратоннинг ушбу тури кеч аниқлангани боис, жуда хавфли ҳисобланади.

7. Қўзиқоринлар

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қўзиқоринлар иммун тизимининг кучли рағбатлантирувчиси ва тартибга солувчиси ҳисобланади. Улар организмдаги заҳарли моддаларни бартараф этади. Масалан, қўзиқоринлар саратон хасталигини келтириб чиқарувчи эркин радикаллар миқдорини 50 фоизга камайтиришга қодир.

Хусусан, шампиньон қўзиқоринларида селен, мис, триптофан, калий, фосфор ҳамда В2, В3 ва В5 витаминлари жуда катта миқдорда мавжуд. В гуруҳига кирувчи витаминлар толиқишга қарши курашади, организмнинг қувватини сақлайди, холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради, қондаги қанд моддасини барқарорлаштиради, асаб ва мушак фаоллигини тартибга солади, асаб ҳужайраларининг ривожланишига ёрдам беради, кайфиятни ва юрак фаолияти учун зарур функцияларни ушлаб туради.

8. Брокколи

Брокколи карамида С витамини, бета-каротин, калий ва сульфорафан-фитоэлементи (простата бези ва йўғон ичак саратонининг олдини олади) кўп миқдорда мавжуд. Шунингдек, брокколи эркакларда кўп учрайдиган сийдик пуфаги саратони хавфини ҳам қисқартиради. Оддий ракам эса, простата безини асрайди ва иммунитетни мустаҳкамлайди. 

9. Бананлар

 

Бананлар қувватнинг ажойиб портатив манбаи ҳисобланади. Ушбу мева асаб тизими фаолиятини тартибга солишда зарур бўладиган калий моддасига бой. У юрак мушагини мустаҳкамлайди, қон босимини туширади ва шишлар билан бирга кечадиган касалликларда жуда фойдали. Калий ва магнийли парҳезлар инсульт хавфини камайтиради. Агар бананларни ёқтирмасангиз, апельсин шарбати, сут, ловияни кўпроқ истеъмол қилинг – улар ҳам калий манбаи ҳисобланади.

10. Реза мевалар

Реза мевалар фойдали хусусиятларининг сири уларнинг рангида: бинафшаранг, кўк, қизил ва ҳ.к. Реза мевалардаги 4 000 дан ортиқ компонент уларнинг антиоксидантлик хусусиятларини таъминлаб туради. Бундан ташқари, уларда С витамини жуда катта миқдорда мавжуд. Черника, қулупнай, малина, гилос, олча каби реза меваларни кундалик рационга киритиш мия фаолиятини яхшилайди ва кексаликка қарши курашади.



четверг, 10 апреля 2014 г.

болезнь Альцгеймера

Болезнь Альцгеймера

Общие сведения
Болезнь Альцгеймера - это неизлечимое дегенеративное заболевание центральной нервной системы, характеризующееся постепенной потерей умственных способностей (память, речь, логическое мышление). Риск развития болезни Альцгеймера повышается после 65 лет. Несмотря на то, что сравнительно немного людей страдает от этого заболевания, это одна из основных причин слабоумия у пожилых людей. Подобное состояние является большим ударом и тяжелой психологической нагрузкой для членов семьи пациента.
Причины развития болезни Альцгеймера
Точные причины неизвестны, но обычно болезнь Альцгеймера связывают с разрушением большого количества нервных клеток, недостаточностью веществ, необходимых для передачи нервных импульсов, наследственностью (генетическая предрасположенность), отравлением токсичными металлами, травмой головы, опухолью мозга, гипотиреозом.
Симптомы болезни Альцгеймера
На ранней стадии:
- забывчивость, неспособность вспомнить недавние события, которая постепенно прогрессирует;
- неспособность узнавать знакомые предметы;
- эмоциональные расстройства, депрессия, беспокойство;
- дезориентация;
- апатия (безразличие) к окружающим предметам, людям и событиям.
На поздней стадии:
- галлюцинации, бредовые идеи;
- неспособность узнать знакомых людей, даже близких родственников;
- проблемы с движением (хождением), которые постепенно переходят в «шаркающую походку»;
- потеря способности к самостоятельному мышлению и движению;
- в некоторых случаях судороги.
Осложнения
- сопутствующие инфекции, в т.ч. пневмония;
- недостаточность питания;
- различные травмы и несчастные случаи.

Что можете сделать вы
Постановка диагноза на ранней стадии очень важна. Следите за тем, чтобы пожилые люди в вашей семье регулярно проходили медицинское обследование. Немедленно обратитесь к врачу, если вы подозреваете, что у вас или у кого-либо в вашей семье появились симптомы болезни Альцгеймера.
Что может сделать врач
Провести обследование. Проконсультировать вас, как ухаживать за больным. Назначить соответствующее лечение или направить к невропатологу, психиатру, геронтологу и другим специалистам для дальнейшего обследования и лечения. В последнее время разработаны новые лекарственные препараты, которые могут помочь приостановить прогрессирование болезни Альцгеймера.
// Информация предоставлена справочником лекарственных средств «Видаль»


среда, 9 апреля 2014 г.

cемириш

Вазн ортиши нимага боғлиқ?


«Ойим бир неча йиллардан буён ортиқча вазн, яъни семизликдан азият чекади. Оёқ-қўлларида шиш ҳам бор. Калорияли ва кучли овқатлар кўп истеъмол қилмасалар-да, охирги беш ой ичида янада тўлишди. Иш юзасидан баъзида кам, баъзида кўпроқ ҳаракат қилади. Сизлардан илтимос, менга маслаҳат берсангиз, ортиқча вазндан халос бўлишда ойим қандай шифокорлар кўригидан ўтиши лозим?»

Дилноза Холмуродова,  Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани

Саволларга оилавий шифокор  Шоира ИСМОИЛОВА жавоб беради. 

— Вазн ортиши  аёлларимизнинг энг оғриқли нуқтаси ҳисобланади. Бироқ шундай азобга солувчи муаммоларнинг келиб чиқишига ўзимиз сабабчи бўламиз. Ортиқча вазн ортиши натижасида таянч ҳаракат тизими зарарланиши ва бўғим оғриқлари келиб чиқади. Гоҳида кучли калорияга бой овқатларни истеъмол қилишимиз, қолаверса,  касбимиз туфайли бундай овқатларни кун бўйи бир хил ҳолатда ўтирганимизча истеъмол қиламиз.
Ҳар қандай тановул қилинган егуликнинг ҳазм бўлиши учун ҳаракат қилмоқ лозим. Афсуски, кам ҳаракат ва шундай тартибли овқатланиш жараёни вазн ортиши каби асоратларни келтириб чиқаради. Шунингдек, озгина вазн ортганини сезишимиз билан ўзбошимчалик билан парҳез тутишга киришамиз. Бироқ иродамиз устунлик қилса, майлига, лекин унга бесабрлик қилиб парҳезни бузиб, бирдан ўзимизни чеклаб юрган таомларни еб қўйишимиз ҳам мумкин. Натижада эса бирдан вазн ортиш ҳолатлари кузатилади.
Хатда ёзилишича, бу аёл калорияли ва кучли овқатларни кўп истеъмол қилмас экан. Бундан маълумки, мактуб эгасининг онаси баъзида калорияли таомлардан ўзини чеклаб туради ва ўрни келганда, истеъмол қилиши ҳам  мумкин. Бу ўринда, аввало, вазн ортиши сабабини аниқлаш учун эндокринолог ва гинеколог, гастроэнтеролог шифокорларнинг маслаҳатлари зарур. Чунки гормон дорилар қабул қилиш ҳам қўшимча вазнга сабаб бўлади.
Агар кўринган мутахассислар томонидан ҳеч қандай муаммолар аниқланмаса, унда диетолог маслаҳати керак бўлади. У ҳар бир кишига алоҳида таомнома тузиб беради.
Парҳезга риоя қилиш керак, деганда очликни тушунманг. Иложи борича, ҳар овқат истеъмолидан сўнг узоқ вақт ўтирманг, шунингдек, ётмасликка ҳам ҳаракат қилинг. Албатта, биринчи навбатда, тиббий кўрикдан ўтишни ўз оилавий шифокорингиз ҳузуридан бошлаганингиз маъқул.

МЕВАЛАР ҲАМ СЕМИРТИРАДИМИ?

«Мен меваларни жуда яхши кўраман. Кунига бир кило гилос, сўнг икки-учта банан ва яна турли қуритилган меваларни ейишим мумкин.    Ойимнинг айтишича, мен жуда кўп мева еганим учун семириб кетишим мумкин экан. Шу тўғрими?»
Нозима АҲРОРОВА, Тошкент вилояти
— Мева одам организми учун жуда фойдалидир. У ичаклар фаолиятини яхшилайди, танамизни витамин ва микроэлементлар билан таъминлайди. Аммо унинг меъёри ошганда, аксинча, зарар қилиши ҳам мумкин. Масалан, кўпчилик мевалар одамни оздиради, деб ўйлашади. Лекин меваларда ҳам калориялар бўлишини унутмайлик. Бундан ташқари, мевалар иштаҳани очади ва одатда, улардан сўнг бирон-бир ёғлироқ егулик ейиш истаги пайдо бўлади. Бунга мева таркибидаги кислота сабаб бўлади. Бу кислота ошқозон шираси кўпроқ ажралишига туртки бўлиб, унинг моторикасини қўзғайди. Айнан мана шу ҳолат одамда очлик ҳиссини уйғотади.
Мевалар таркибидаги фруктоза эса глюкоза каби калорияли бўлса-да, тўқлик ҳиссини бермайди. Шунинг учун ҳаддан зиёд кўп ейилган мевалар ҳам семизликка етаклаши мумкин.
Олимларнинг текширувлари шуни кўрсатадики, таомланишда фруктоза миқдорининг кўплиги организмдаги моддалар алмашинувининг бузилиши, қандли диабет, томирлар атеросклерози ва қон босими касалликларига олиб келиши мумкин. Аммо бу билан мевалардан воз кечиш керак, демоқчи эмасман. Шунчаки ҳар нарсанинг меъёри бўлгани яхши.



вторник, 8 апреля 2014 г.

cийдик хайдовчи гиёхлар

Пешоб хайдовчи дори гиёҳлар

Пешоб хайдовчи дори гиёҳлар



    Пешоб ҳайдовчи дори гиёҳлардан асосан, пешоб чикмаганда фойдаланилади. Пешоб чиқмаган холатларда тана шишади, тери ранги сарғимтир бўлади, бош оғриғи ва қайд қилиш хам кузатилади. Чунки организмга захар тарқалади. Бундай  пайтларда қайси гиёҳ ва дорилар бизга яхши фойда бериши мумкинлиги туғрисида ЎзДЖТУ врач теропефти Азиза Раджабова дан керакли тавфсияларни олдик.
    Гиёҳлардан буйрак чойи йиғмаси қўлланилади. Таркибида ялпиз, кийик ўти, пол-пола каби ўсимлик ва илдиз йиғмаларидан иборат бўлади. Дамламани қуйдагича истемол қилинади, 1 стакан қайнаган сувга 2 чой қошиқ дамлама солинади. Буйракни тозалаш ва тиқилмаларни очиш учун қуритилган ялпиз ёрдам беради. Ярим литр қайнаган сувга икки чой қошиқ қуритилган ялпиз солинади ва ўттиз дақиқага дамлаб қўямиз сўнгра докадан ўтказиб бир кунда икки маҳал бир ой мобайнида ичиш керак. Табиий махсулотлардан тарвуз яхши фойда беради. Ўртача катталикдаги тарвузни иссик хоммомга кириб истемол қилиш керак. Тарвуз пешоб хайдаш, буйракдаги тикилмаларни очишга ёрдам беради. Қуёшда яхши пишган сарғайган бодринг уруғини истемол қилиш керак. Беҳини 2 та новдасини бир литр сувга солиб қайнатилади.
    Ярим челак сувга 7 дона исриғ шохчаси солиб 10 дақиқа қайнатилади, ванничка килиб устида ўтириш лозим. Хомладорлик даврида бу молижани қилиш мумкин эмас.
    Дорилар фуросимид таблетка бирта кунига бир махал ичилади. Унга албатта қўшиб панангин ёки калия оротад дориси икки махал ичиш керак. Агар қўшиб ичилмаса юракни ичидан калий микро эълементи сиқиб чиқаради ва юрак уришини секинлаштиради. Лазикс дориси  1 мл дан бир махал мушак орасига укол юборилади. 
    Касаллик келиб чиқиш сабаблари: совуқ қотганда, зах хонада кўп бўлганда, буйракда ялиғланиш бўлиб қофуқга ўтганда юзага келади. Қовуқ ялиғланиши цистит дейилади. Белгилари: қорин пастки қисмида оғриқ бўлиши, тез-тез езилиш, ёзилганда қорин ва белда оғриқ бўлиши ва пешобни қон аралаш келиши кузатилади. Қовиқда шиш пайдо бўлганлиги сабабли сийдик қон аралаш келади.   Бундай холларда юқоридаги дорилардан ташқари 5-нок дорисидан биртадан, икки махал ўн кун давомида ичилади. Калций гуликанат дориси 10мл венага тўқ қоринга бир махал уч кун олиш тавфсия қилинади. Пол-пола трубочка ёрдамида ичиш лозим, чунки бу гиёҳ тиш эмалини емириб сарғайтиради.