ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 27 октября 2015 г.

ёмғир чувалчанги


ЁМҒИР   ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS  TERRESTRIS


    Ёмғир чувалчанги-ҳалқали чувалчанглар типининг эркин яшовчи вакили ҳисобланади. Медицина институтлари ўқув программасида мазкур биологик типнинг шу вакили устида сўз юритишдан мақсад-ёмғир чувалчанги ўзининг тузилиши жиҳатидан ҳалқали чувалчангларни тўла-тўкис акс эттиради.

Тузилиши:
 Ёмғир чувалчангининг тана тузилишига келсак, у  бир-бирига  бевосита ёпишган 15-30       дона ҳалқалар йиғиндисидан иборат.
 Ёмғир чувалчангида ҳалқа шаклидаги ташқи  сегментлари ташқи сегментлардан  ташқари тананинг ички сегментлари (тери-мускул қопқоғи остида) тафавут этилади. Ёмғир чувалчангида тананинг ташқи халқалари ва ички сегментлари сон жиҳатидан бир-бирига  тенг ва монанд жойлашгандир.  Ҳар бир  ташқи халқада қатор жойлашган 4 жуфт тукча тафовут этилади. Вояга  етган ёмғир чувалчангининг  танаси  ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир.