Ҳаммомдан қандайфойдаланиш зарур?
Ҳаммомнинг энг
муҳим хусусиятларидан бири терини ортиқча ёғлардан халос этиб, организмни
шлаклардан тозалашидир. Бир сантиметр терида 40 минг хил
касаллик тарқатувчи микроблар бор, деб тахмин қилинади. Тери яхши терлаганида
эса ундаги тешиклар кенгаяди. Бу организмдаги касаллик тарқатувчи микроблар
чиқиб кетишини таъминлайди. Хуллас, ҳаммомга ювингани кирганингизда баъзи бир
нарсаларни эсда тутсангиз, фойдадан холи бўлмайди.
Буғли ҳаммомда
узоқ қолиб кетманг. Бу юрак хасталикларини келтириб чиқариши мумкин.
Ҳаммомга
киришингизда чўмичга сув олиб, ярмини тўкиб, қолганини баланд кўтариб бир оз
туринг. Шунда танангиздаги титроқлар сусайиб, ўзингизни енгил ҳис қила
бошлайсиз, руҳиятингиз кўтарилади.
5-7 дақиқа
кутсангиз, буғ аста кўтарилади ва бу пайтда сиз ҳаммом супургисини олиб, беш
дақиқадан сўнг танангизни буғлатишни бошласангиз бўлади.