КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙЎЛИДА
Юртбошимиз бу
йилни кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилгани барчага маълум. Бу шунчаки бир давлат қарори деб
қарамаслигимиз керак. Бу гапнинг
замирида, юртимиздаги барча ташкилот ва жамоалар фаолиятида катта ўзгаришлар қилиш нияти ётибди. Бу гапни
шунчаки давлатнинг бир қарори деб қабул қилсак
бу улуғ ниятга нисбатан бефарқларча муносабатда бўлган бўламиз. Бу
қарорни нафақат жамоалар балки ҳар бир инсон қўлдан келганча нимадир қилиш билан
жавоб бериши жоиз.
Суратда шоир ва
носир Ғани Мажид ўз ташкил қилган жамоа билан
Республика
Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят
бўлимлари ва Андижон давлат университети қошида ташкил этилган ижодкорларнинг
“Нафосат” клуби ҳам бу ниятга ўз муносиб амалий фаолият билан жавоб бериш
ниятида Андижон адабий гурунггига келаётган санъаткорлар: ҳофизлар ва бошқа
санъаткорларни алоҳида бир гуруҳ қилиб, эъзозлаш йилига “Эъзоз” номли даста
ташкил қилиши ижодкорларга ўзига хос ижод йўлини очиб берди. Энди шоирлар ўз
шеърлари билан бу дастада қўшиқбоп шеърлари билан қатнашса, ҳофизлар ўзларининг
санъатлари билан элга ўз муносиб ҳизмат қилишига имкон яралди.