СОҒЛИҒИНГ ЎЗ ҚЎЛИНГДА.
Касалликни даволагандан кўра уни олдини олган маъқулрок дейишади. Бу тўғри гап. Бугунги кунда айрим касалликларни янгидан-янги
турлари намоён бўяпти-ки,
бундан кўз юмиб бўлмайди.
Лекин, биз касалликларни турлари ва уларни
салбий оқибатлари ҳақида гапирамизу, афсуски, ўша касалликларни келиб чиқиш сабаблари, яъни
оддийгина бошланғич
холатлари назаримиздан четда қолиб
кетаверади. Оддийгина мисол қилиб
тиббиёт соҳасида ҳамон жумбоқлигича қолаётган рак(саратон) касаллигини келтириш
мумкин.
Рак(саратон) – бу ёмон сифатли ўсма бўлиб, тери, ошқозон-ичак шиллиқ пардалари, нафас йўллари ва ҳар ҳил безларнинг хужайраларида ҳосил бўлади.
Касалликнинг бошланиши аксарият холларда яширин кечади, шу боис хам унинг
аломатларини тезлик билан
аниқлаш қийин кечади. Бошланишида
кичик бакола донидек, қаттиқ юмалоқ хира рангли ва бир қадар ҳароратли бўлади. Униг баъзиси қаттиқку оғриқли, баъзиси оғриқсиз бўлади., Яна баъзиси ярага айланади.