ТУМОВ ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ.
Тумов- тиббий тилда ринит дейлади
Бурун шиллиқ
пардасининг ўткир ёки сурункали яллиғланишига айтилади. Тумов юқори нафос
йўллари касалликлари орасида энг кўп учрайди. Совқотиш турли вирус-микроблар
таъсирида организмнинг уларга қаршилик кўрсатиш кучининг пасайиши сабабли юзага
келади. Тумов мустақил касаллик ёки бирор-бир юқумли касаллик белгиси бўлиши
мумкин.( бу грипп эмас. грипп тўғрисида кейинги мақолада гаплашамиз.муаллиф)
Бурун бўшлиғи хид билишдан ташқари,
организм ва ташқи мухит ўртасида ўзига
хос химоя дарвозаси вазифасини бажаради. Нафас
азоларининг ички девори шиллиқ парда
билан қопланган бўлади. Шиллиқ парда
тинимсиз равишда дарвозадан кирган
мехмонларни кутади, уларнинг микроб, замбуруғ, оддий чанг заррачаси ёки
машина ёқилғиси эканлигини аниқлаб имкон қадар зарасизлантиради. Мисол учун:
хаво таркибидаги чанг заррачалари бурун бўшлиғига киргач, у ердаги шиллиқ
моддага қоришиб кетади. Бу модда ичида бир қатор химоячиларимиз яшайди. Улар
лизоцим ва лейкоцит деб номланиб кўзга
кўринмас майда ғубор ичидаги
вирус-микрабларни дарров пайқаб, уларни нобуд қилади. Аммо организмнинг
химоя қалқони (имунитет) холсизланган бўлса иш чатоқ.. Энди тумовга “хуш
келибсиз”, дейишдан бошқа чорангиз қолмайди. Кетма-кет аксириб бурун оқишидан
қийналяпсизми? Унда ўткир тумов (ринит)га чалинибсиз. Тумовнинг бошланишига совқотиш (айниқса бош ва оёқдан
совуқ ўтиши)нинг ўзи етарли бўлади. Агар нафас орқали вирус ва бактериялар организмга
кирган бўлса янада оғирлашади.
Мустақил ёки юқумли касалликлар (масалан грипп, дифтерия,
қизамиқ ва б.) белгиси бўлиши мумкин. Тумовдан бурун ёки томоқ шиллиқ пардаси
шишиб, ачашади ва қуруқлашади, 3-4 кундан кейин бурундан кўп миқдорда суюқ
тиниқ шилимшиқ келади. Беморнинг умумий ахволи айтарли ўзгармайди, харорати
одатда меъёр даражасида ёки бироз
кўтарилган (37-37,5 градус), боши
оғир, иш қобилияти пасайган бўлади. Бурундан нафас олиш қийинлашади, баъзан кўз
шиллиқ пардаси яллиғланганли туфайли ёш оқади, хид билиш пасаяди. Тумов
хусусан, эмадиган болаларда оғир кечади. Уларнинг бурун йўллари жуда тор бўлиб,
бурун шиллиқ қавтининг озгина бўлсада шиши бурундан нафас олишни қийнлаштиради.
Натижада жиддий ўзгаришлар: ажанглик, уйқу
бузилиши,кичик гўдакларни эммай қўйиши,жудда озиб кетиш ва бошқа холатлар
кузатилади.Баъзан яллиғланиш бурун халқум эшитув найи шиллиқ пардасига хатто
хиқиллоқ бронх ва ўпкага хам ўтиб кетади.Шунинг учун тумовнинг зўрайиб кетишига
йўл қўймаслик керак. Касаллик аломатлари пайдо бўлиши билан мутахасис шифакорга
муролжат этиш лозим. Асал ёки малина муроббоси солинган иссиқ чой ичиш, лозимдир.
Белгилари қандай?
Дастлаб
бурун бўшлиғида қуруқлик, қичишиш сезилгани боис инсон тез-тез акса уради.
Мазкур холат хаммада хар хил (1 саотдан 2 кунгача давом этиши) мумкин.
Кейинчалик (айниқса эрталабга яқин) бурун битиши қийнайди. Бу ринитнинг илк
босқичи хисобланади. Касалликнинг 2 чи босқичида бурундан шилимшиқ модда оқади.
Бу нафас олишни янада қийинлаштиради. Беморнинг иштахаси пасаяди мутассил
равишда боши оғрийди. Бемор оғиз орқали
нафас ола бошлайди,бу эса шамоллашнинг яқин нафас аъзоларига тарқалишига ёрдам
беради.Бир-икки кундан кегин бурундаги ажралмалар янада қуюқлашади.Бу ренитнинг
учунчи босқичи хасобланади.Бу даврда албатта даво чораларини қўллаш зарулдир.
Ўткир тумов кўп холларда
бехоллик,бош оғриши хатто тана хароратини кўтарилиши билан кечади.Истма
организмнинг инфекция билан курашаётганини билдиради. Шунинг учун тана харорати
37 даражадан ошмаса истма тушурувчи воситаларни ичмаган мақул.
Тумов пайтида шиллиқ
пардадаги қон томирлар кенгайяди(бурун ичида хово исиши керак-да) лейкоцитлар
хам кўпаяди.Бурундан ажралаётган шиллиқ моддалар эса набуд бўлган микробдан
сизни халос қилади.Шиллиқ модданинг бир қисми халқум тамон йўл олганида бемор
акса уради,тамоғи қичишиб йўталиши хам мумкин.Бу холатда шамоллашга қарши
воситалар хамда томчи дорилардан фойдаланишингиз керак булади.
Хакимларнинг халқ табобати тажрибаларига
асосланиб айтишларича,тумовнинг 4 сабаби ва 4 белгиси бор.
Сабаблари: Биринчи-савуқ хаводан таъсирланиш,
Иккинчи—кўкрак шамоллаши,
Учунчи –барча аъзонинг бошдан аёқ шамоллаши,
Тўртинчи –қизиб турган ошқазон хароратининг сўниши.
Касалликнинг тўрт белгиси;
Биринчиси-юрак безовталанади.
Иккинчиси- йўтал пайдо бўлади.
Учинчиси- баданда харорат кўтарилади.
Тўртинчиси- бош оғрийди.
Касалликдан қутилиш чораларидан бири хар
куни эрталаб сигир сариёғидан бир қошиқ ёки табиатига қараб кўпроқ олиб иситиб,
ширмойной билан ейилса, тер чиқаради. Кўп ўтмай
йўтал босилади. Агар кўнгил овқат талаб қилмаса, кўк сигирниниг сутидан
ичилади, у бўлмаса бошқа рангдагиларники
хам бўлаверади. Сутни қайнатиб 41 мартоба шопириб сув қўшмаган холда қайноқ
холида ичилади.
Касалликни вақтида даволанг
Бурун битишига бепарво бўлсангиз касаллик
тезгина сурункали тарзга ўтиб кетади. Тумовга қарши даво чора кўрмасангиз унинг
тез-тез қайталашига тайёр туринг сурункали тумов бурун бўшлиғи шиллиқ
пардасининг ўсиб, қалин тартиши (гпертрофия) ёки унинг юпқалашиб кетиши
(атрофия)га олиб келади. Натижада беморнинг нафас олиши янада қийинлашади. Бу холатда бемор димоғида
гапиради боши тез-тез оғригани сабабли диққатини бир жойга жамлай олмайди бурун
битиши хамда, хид билиш сезгисини
пасайиши касалликнинг яққол белгилари хисобланади. Бурундан йиринг аралаш
шилимшиқ оқади ёки аксинча қуруқ қотишмалар бўлиши мумкин бурун шиллиқ қавати
тинимсиз яллиғланаверса кейинчалик гаймарит, синусит каби касалликларга дуч
келишингиз мумкин. Тумовни даволамаслик нафақат хид балки там билиш
сезгиларининг пасайишига олиб келади. Натижада беморнинг иштахаси йўқолади
сурункали атрофик ринит узоқ вақт
давомида чанг тўзон зарарли газ, бошқа кимёвий моддалар таъсирида
бўлган касб эгалари (завод
фабрика, пахта титиш цехлари)да кўп кузатиладиган холатдир. Мазкур шароит
ўзгартирилмаса беморда аллергик ринит юзага келиши мумкин. Бунда бурун
бўшлиғининг шиллиқ қавати жуда қуруқлашади, бурунда қуруқ қотишмалар хосил
бўлади касаллик бурун бўшлиғига аллергик таъсир
келтирувчи бирон-бир модда
тушганда бошланади. Кўпинча бу шамоллаганда ўткир респиратор касаллик билан
хасталанган пайтда рўй беради. Беморнинг аҳволи ўзгаради бурун атрофидаги
терининг қизариши қичиши, тез-тез акса уриш бурундан тиниқ ажралмалар оқиши билан ифодаланади.
Тузли муолажа
Даволашда бурун
бўшлиғини илиқ сувда ювишдан самаралироқ
восита йўқ. Агар ярим пиёла қайнатилган сувга ярим чой қошиқ ош тузи
солиб чайсангиз фойдаси янада кучли бўлади. Тузли эритма шиллиқ қаватдаги шишни
йўқотиб, нафас олишни енгиллаштиради. Агар бурундаги ажралмалар йиринг аралаш
бўлса тузли эритмага 1 томчи йод қўшилади.
Аммо
миқдорини ошириб юборманг. Йод бурун бўшлиғини куйдириб юбориши мумкин.
СУРУНКАЛИ:қуруқ
тумовда бурун шиллиқ қаватини ёғлаб туриш керак бунинг учун зиғир ёғида
фойдаланишингиз мумкин. Ёғ бурунга томизилмайди, балки пахта бўлагини қўлда
ишқалаб, учуга озгина ёғ томизилади ва бурун бўшлиғига киритилади.
АТРОФИК:ринитни
даволашда бурун шиллиқ қаватини юмшатувчи ва микроплардан зарарсизлантирувчи
суртма дорилардан фойдаланилади. Бундан ташқари даволашда витамин ва
микроэлементлар хам қўлланилади. Ўсимлик экстрактлари айниқса алоэдан
тайёрланган воситалар тўқималардаги моддалар алмашинувини тезлаштириб беморнинг
ахволини яхшилашга ёрдам беради. Бундан ташқари физитеропия муолажалридан хам фойдаланишга тўғри келади.(физотерапия
апаратларни ва гиёхларни “малхам”табобат марказидан олишингиз мумкин.тел +998-91-611-0-611)
Бурунга дори томизиш
қоидалари
1.
Дори томизишдан аввал бурун
бўшлиғига тузли эритма юбориб тозаланади
катталар бурнини яхшилаб чайишлари, кейин кафтларига тузли сув олиб бурунга
шимдиришлари мумкин. Кичкинтойлар учун эса фуркагичдан фойдаланишга тўғри
келади.
2.
Бурун бўшлиғи тозалангандан сўнг
томчи дорини фуркагич (пипитка)нинг ичга тортиб ўнг қўлда тик ушланади.
3.
Чап қўлнинг бош бармоғи ёрдамида беморнинг
бурни кўтариб турилади. Фуркагични
бурунга теккизмаган холда аввал ўнг бўлшиққа 1-2 томчи томизилади
беморнинг боши ўнг томонга бурилади шунда дори шиллиқ қаватга бир теккизда
тарқалади.
4.
1-2 дақиқадан кейин худди шу
харакатлар буруннинг чап катакчаси учун такрорланади.
5.
Муолажа сўнгида бурун устидан
енгил уқаланади
Кичик ёшдаги
болаларни даволашда хуқна учун мўжжалланган асбоб (груша)дан файдаланманг.
Чунки бурундаги ажралмани тортаман деб боланинг қулоғини зарарлаб қўйишингиз
мумкин. 2 ёшгача бўлган болаларга спрей (сепиладиган дори) қўлланилмайди. Кичик
ёшдаги болалар учун алохида томчи дорилар мавжуд.
Касалликнинг бошқа турлари
Даволанишда –фақат шифокор
буюрган дориларни қабул қилинг.Шуни
унитман-ки қабул қилаётган дориларингизни миёрини билинг.Акс холда бурундаги
майда қон томирлар доимий кенгайган холатда бўлиб ,вазаматор ёки аллергик ренитга йўл очилади. (бу тўғрисида кегинги
маколаларда тухталиб утамиз) Вазаматор ренитнинг юзага келишига қуйдаги
холатлар сабаб бўлади:бурун қон томирларининг идора этувчи нерв толалари
фаолияти бузилади. Касаллик зўрайган тақдирда бурун битиши, сизнинг доимий
хамрохингизга айланиши мумкин. Бу эса ўз навбатида гймарит ва қулоқ оғриғига
олиб келиши мумкин.
Аллиргик ринит эса шиллиқ қаватининг бирон–бир моддага нисбатан
таъсирчанлиги туфайли юз беради. Хозирда тумовнинг бу тури ахоли орасида кўп
тарқалган.Сабабаи истимол қилинаётган махсулотлар таркибида суний бўёқ моддалар
мавжуд.Кундалик турмишимизда ишлатаётган ювиш ва тозалаш воситалари таркиби хам
аксарят кимиёвий моддалардан иборат. Ташқи мухит экологиясини тобора ўзгариши инсон саломотлигига таъсир этмай қўймайди. Бунинг
натижасида аллергик касаллликлар сони тобора ортиб бормоқда.
Бу касалликнинг белгилари:аллергик тумов айниқса бахор ва куз
мавсумларида авж олади(бу тўғрисида кегинги маколада баён қиламан) сабабаи
айнан шу дамда ўсимликлар чангланади.Бундан ташкари уй хайвонлари, мушук, ит
жуни парандаларнинг патлари дори-дармонлар беморнинг тинимсиз аксириши
кўзлариниг қизариши нафас қисишига замин бўлади. Эндиликда бу маддолар бемор
учун яққол алларген хисобланади.
Бурун битишни бошқа сабаблари
Бурун битиши одатий холатга айланган бўлса ЛОР (томоқ, бурун, қулоқ) шифокорига
учраб бунинг асил сабабини аниқлаш зарур. Мазкур холат бурун тўсиғининг
қийшайиши сабабли юзага келиши мумкин.Малумки бурнимиз юпқа тўсиқ билан икки
бўлакка ажралган. Бурун катаклари орқали ташқи мухит билан хона орқали эса
халқум билан туташади. Асосан тўсиқнинг
олдинги тоғайдан иборат қисми туғма ёки шикастланиш сабабли қийшайяди. Бунда
бурундан нафас олиш қийинлашади, хид билиш бузилади. Вақтида шифокорга мурожат этилмаса бу жиддий
муаммога айланиши мумкин. Бурун битиши туфайли бурун шиллиқ қавати қуруқлашади.
Бу эса инсоннинг шамоллашга моиллигини оширади.Натижада инсон нафақат тумов ёки
гаймарит балки қулоқ тамоқ яллигланишини ортириб олади.
Бурун битиши апноэ (уйқуда хуррак отиш, нафас олишнинг бирзумга тўхташи)
каби нохуш холатларга олиб келади.
Мазкур холат қон босмининг тез-тез кўтарилиб туриши юрак уришини
тезлашашиши .
Бош оғриғи суринкали чарчоқ,хотиранинг пасайиши каби холатларга олиб
келиши мумкин.
Бурун тўсиғининг қийшайиши оқибатида бемор фақат бир катакча орқали
нафас олади.Бу хам нафас аъзоларининг зўриқишига олиб келади.
(Мурожат учун
манзилимиз МАЛҲАМ халқ табобат маркази телефонларимиз+998-91-611-0-611)
Касалликни даволаш
Бунда энг биринчи
чора аллергик таъсирга сабаб бўлган модда ёки нарсаларни йўқотиш
хисобланади.Беморнинг уйида хйвонлар ,балиқ,хонаки қушлар бўлмаслиги керак.Уйни
тозалашда кейимларни ювишда кимиёвий воситалардан имкон қадар фойдаланишга
тўғри келади.Беморнинг хонасини тез-тез шамоллатиб туриш ,жиҳозлардаги чангни
полни кунаро нам латтада артиш лозим.Ўрин кўрпасини хар хафтада ташқарига олиб
чиқиб қоқиш,шамоллатиш катта ахамиятга эга.Пар кўрпа ,ёсдиқ, ўрнига пахта ёки синтепендан фойдаланилади.
Беморни табобат усулида даволаш
Икки дона тухимни сувда пиширилади пости олинмаган холда иссиқлигича
беморнинг пешона, бурун ва ияги тамон
айлантирилади. Муолажани хар куни бир-икки мартагача тухум совугунча
бажарилади.Мабода тухум бўлмаса уни ўрнига картошкадан хам фойдаланиш мумкин. Бунинг
учун картошкани аввал яхшилаб ювиб пости билан сувда қайнатилади
·
Сирланган идишга икки летр сув қуйиб қайнатилади оловдан
олиб ичига бир ош қошиқ ичимлик содаси солинади. Идишдан чиқаётган буғ устига
беш дақиқа нафас олинади. Беморнинг устига чойшаб ёпинса самараси янада ошади. Муолажани
ётишдан олдин 5 кун давомида бажарилади.
·
Алой баргини сиқиб сувини 3-5
томчидан хар бир бурун катакчасига томизиладива енгил уқаланилади. Муолажани
хар куни 2 махал (эрталаб ва ётишдан аввал) уч кун давомида бажарилади.
·
Бир летирли чойнакка бир чой қошиқ
қора чой ва бир чимдим седана уруғидан солиб устига қайноқ сув куйлади
чойни уч дақиқа чўғда қайнатиб олсангиз
фойдаси янада ошади.Седанали чойни пиёлага қуйиб ярим чой қошиқ асал билан
аралаштириб ичилади.Сўнгра иссиқ ўраниб ётилади. Бу усул шамоллаш, ангена, гаймарит
ва грипда хам қўл келади.
·
Ялпиз ўтини далачой барги билан
бирга қайнатиб ичилади. Бунинг учун гиёхларни ярим чой қошиқдан аралаштириб
чойнакка солинади устига ярим летр қайноқ сув куйиб беш дақиқа
дамланади.Ялпизли чойни кун давомида бир пиёладан ичилади. Бу усул бурун битиши
ва шамоллашда яхши ёрдам беради.
·
Саримсоқ пиёздан беш бўлакча олиб
майда тўғралади.Устига ярим летр қайноқ сув қуйиб иссиқ ўраб қўйилади. Бир кеча
давомида тиндиргач докадан ўтказилади.Тиндирмани иситиб 2-3 томчидан буринга
томизилади. Бу усул грипп сабабли бошланган тумовда яхши ёрдам беради. Шу
тиндирмадан ангинада тамоқ чайиш хам мумкин.
·
Бир бўлак пахтани куйдириб
тутинини хидлаш тумовдан тез халос бўлишга ёрдам беради.
·
Тавонга йод эритмаси ёрдамида
панжара чизиб иссиқ жунли пайпоқ кийиб ётилади. Муолажани уч кун давомида уйқудан
олдин бажарилади.
·
Доктор МОМ ёки юлдузча бальзамидан
хидлаш бурун ва унинг атрофига суркаш хам яхши натижа беради.
·
Қизил пиёзни қуйруқ ёғига яхшилаб
қизаргунча қовуриб кунига бир-икки ош қошиқ ичилса даво қилади.Даволаниш
муддати 3-4 кун
·
Тумов бошланишида озроқ пиёзни
гўшт майдалагичдан ўтказиб сўнгра бурун учига намланган салфеткага қўйиб устига
тоза салфетка қўйилади. Пиёз 12-15 дақиқа туриши керак. Бу молажа 4-5 махал қилинса ўткир тумов 1-2 кунда тузалади.
·
Пиёздан шарбат таёрлаб унга пахта
тампонда шимдириб тумовда бурунга кунига 2-4 махал 10-15 дақиқа қўйилади
·
Ҳалқ табобатида ўткир тумовда янги
таёрланган пиёз ва саримсоқ шарбатидан кенг фойдаланилади. Пиёз ва саримсоқ
шарбатини сув билан ёки 5-10 % тоза асал билан 1:5, 1 :10 нисбатда аралаштирилади.
·
Саримсоқдан 3-4 бўлакчасини эзиб
бир стакан сутда қайнатилади.Уни кунига 3-4 махал бир чой қошикдан истеъмол
қилинади. Юқори нафас йўллари яллиғланганда фойда қилади.
·
Саримсоқнинг майдаланганидан 50
г ига 500 г қатиқ қўшиб бир кеча қўйилади. Ўткир тумов, йўталда 4-5 махал бир ош қошиқдан овқатдан олдин
истемол қилинади.
·
Саримсоқдан бир бўлакчасини кесиб
кунига бир неча бор хидланади.
·
Қарағай куртакларидан 3 ош қошиқни
1-2 литр
сувда қайнатиб, сўнгра бошга мато ёпиб буғидан нафас олинади. Бундай
ингалациядан сўнг 2-3 соат кўчага
чиқилмайди тумов йўтал ва бошқа нафас
йўллари касалликларида яхши фойда қилади.
·
Тоғ қуддуси ва сигир қуйруқ
гулидан 100 гр дан олинади шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб
устига 3 стакан қайноқ сув қуйиб, қўйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал
овқатдан 1 саот олдин 150 гр дан ичилса кўздан ёш оқадиган тумовда фойда
қилади.
·
Болгариялик башоратчи ва табиб
Ванганинг фикрича 1 чой қошиқ асалга 2,5
чой қошиқ хом қизил лавлаги шарбатидан яхшилаб аралаштириб кунига 4-5 маҳал
бурунга 5-6 томчидан томизиш фойдали сўнгра пайпоққа хамтал кукунидан солиб
кийиб ётилса шифо бўлади.
·
Турпнинг устки қисмини кесиб олиб
ўртаси тешилади ва ўйиб ичига суйуқ асал солиб устига турп бўлакчаси қўйилади
ва идишда 4 саот қўйиб қўйилади. Тайёр бўлган турп шарбатидан кунига 3-4 маҳал
1 чой қошиқда болага ичирилади.
·
Картошка пўчоғидан 1 ховучини
идишга солинади ва устига сув қуйиб, қайнатилади сўнгра бемор 3-5 дақиқа картошка буғидан нафас олиши
керак.
·
Қотирилган қаттиқ нон ёки бирор
кўйган латта дудуни хидласа бурун битиши ва тумовда яхши ёрдам беради.
·
Қизил лавлагини майдалаб тўғраб
усти ёпилгунча қайноқ сув қуйиб 3 кун
қуёшга қўйилади ва 3 кундан сўнг лавлагини олиб ташланади суви билан оғиз ва
бурун кунига 4-5 маҳал сурункали тумовда чайилади.
·
Тирноқгул (тухумак) дамламасидан 1
чой қошиғи устига ярим литр илиқ сув қуйиб шу сув билан бурун ювилади бунинг
учун сувни бурунга олиб туфлаб ташланади
бу муолажа кунига 2 маҳал эрталаб ва кечқурун 3-4 марта қайтарилади.
·
Бўймадарон, далачой, ялпиз ва
эвкалиптдан 5 гр дан олинади шу йиғмадан 10 гр олиб, устига 1 стакан совуқ сув
қуйиб, 5-10 дақиқа қайнатилади. Ўткир тумовда кунига 2-3 маҳал овқатдан сўнг 50
гр дан иссиқ чой каби асал билан ичилади.
·
Наматакдан 10 гр, газанда ва
кийикўтидан 5 гр, олинади шу йиғмадан 15 гр олиб устига 1 стакан совуқ сув қуйилади ва 2-3
дақиқа қайнатилади. 1 соат
дамлаб қўйилади. Кунига 2 маҳал ярим стакандан иссиқ чой каби асал билан
ичилади.
·
Эман пўстлоғидан 10 гр, далачой
ўтидан 5 гр, тол пўстлоғидан 5 гр, жўка гулидан 10 гр, ялпиз баргидан 10 гр
олинади шу йиғмадан 20 гр олиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 3-4 соат
дамлаб қўйилади. Ишлатиш олдидан 3-5 томчи пахта мойидан қўшилади бурунга
кунига 3-4 махал 6-8 томчидан томизилади шу дамлама ингалация учун ҳам ишлатилади даволаш муддати 5 дақиқадан 3-4
муолажа.
·
Эман пўстлоғи 15 г наврак барги 15 г ,тирноқгул 10 г ,жўка гули 15 г олиниб шу йиғмадан
аралаштириб ундан 20 г
олиб устига бир стакан қйноқ сув куйлади ва бир ярим икки соат дамлаб қўйилади.
Тайёр махсулотни сузиб олиб бурунга томчи ва
ингаляция учун ишлатилади.
·
Алой шарбатидан 4 қисм наматак
меваси бўтқасидан икки қисм асалдан икки қисм чўчқананг ички ёғи билан тенг
аралаштириб эвкалипт мойини пахтага тўйинтириб бурун катакларига 15 дақиқадан
навбат билан тампон қилиб қўйилади. Муолажа тумовда кунига бир неча мартоба
такроллнанади. Қадимги рус табобатида тумовдан фориғ бўлиш учун қуйдаги усулдан
файдаланилган.Беморнинг жуда иссиқ уйга ётқизиб иссиқ кийинтириб кўрпага ўраб қўйишган.Сўнгра терлатиш учун кўпроқ арпа
сувидан ва иссиқ чой ичирилган. Қирғичидан ўтказилган ер қалампирни
хидлатилади. Ундан энсага, қўлларга пешонадан пастга қўйилади.
·
Қариқизнинг қуритилган баргидан
бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув куйиб сув хаммомида 15 дақиқа дамлаб
қўйилади. Кунига 4-6 махал бир ош қошиқдан овқатдан сўнг илиқ холда
ичилади.Томоқ оғриганда шу дамлама билан бир неча мартоба тамоқ чайилади.
·
Ярим коса қатиққа яримта пиёз ва
ярим боғ кўк саримсоқ пиёзни майда тўграб
суви қочган бир бурда нонни хар икки соатда истемол қилиш керак.Туўлик
ва кечқурин қоврилмаган гўштсиз оқшоқ хорда ёки пиёва шорва ичиш керак
·
Халқ табобатида киши тумов
бўлганида седанали чой ичиш тавсия этилади. Бир чой қошиқ қора ёки кўк чойни бир летр чойнакка солиб устига 20-25
дона седана солиб дамлаб қўйилади.Чойга қўшиб ичилади.
·
Маржон дарахт гулидан ва қуритилган баргидан 1 ош қошиқ олиб,
устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 1 соат дамлаб қўйилади. Кунига 3-4 маҳал 1-2
ош қошиқдан асал билан ичилади.
·
Ялпиз ўтидан 1 ош қошиғи устига 1
стакан қайноқ сув қуйиб, 1 соат ўраб
дамлаб қўйилади. Озроқ асал қўшиб ичилади. Ялпиз дамламаси билан бурун ювилади.
Фойдаланган адабиётлар:
1.А.Н.Саттаров,Т.Р.Абдурахманов “Дардинга давоман” 2.Хайдарова Г.С.
“Тумовни қандай енгиш мумкин?”
3.Н.Ўлжабоева “ Ҳалқ табобати хазинасидан
жавохирлар.”
4.А.Н.Саттаоров “Аллергик тумов”
5.А.Н.Саттаров “дард кўп-давоси ундан кўп”
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
+998-91-611-0-611