ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 5 января 2014 г.

МУҲАББАТНИНГ АЧЧИҚ ҚИСМАТИ.


                        МУҲАББАТНИНГ  АЧЧИҚ  ҚИСМАТИ.

        Шаҳар истирохат боғининг бир чеккасида чиройли кийинган, бир-бирига узукка кўз қўйгандек ярашган йигит билан қиз суҳбат қуриб ўтиришибди.  Иккаласи  ҳам асабий, нима ҳақдадир тортишяпти. Йиғидан кўзлари  қизариб кетган қиз қизил сумкачасини елкасига  илиб,  йигитдан  узоқлашаркан,  

 --“Демак, сиз ҳам менга ёрдам беролмайсиз. Майли яхши қолинг”

Дедию илдам қадамлар билан бекат томонга юра бошлади. Йигит аввалига жойидан жилолмай, индамай ўтираверди. Кейин чидолмади шекилли, қизнинг ортидан чопиб кетди.

--Тўхтанг, Жамила,

Йигит қизнинг билагидан маҳкам ушлади.

--Мени тинч қўйинг, Давлат ака,

Вазмин охангда гапирди қиз.

--Эрта-индин ўзгага ёр бўламан. Ўртамиздаги севгининг умри қисқа экан, биз унга етолмадик. Мен сизга ишониб, қаттиқ адашибман.

--Ундай дема, Жамила, мен сени бор вужудим билан севаман,

Деди йигит кўзлари ёниб.

--Севасиз, лекин менга етишиш учун қурбингиз етмайди ёки истак-ҳохишингиз йўқ.

Қизнинг бу гапи йигитнинг жон-жонидан  ўтиб кетди.

--Жамила, айт, нима қилай? Ота-онанг тиш-тирноғигача бизнинг турмуш қуришимизга қаршилик кўрсатишаётган бўлса, қўлимдан нима ҳам келарди?

Йигит ўзини оқлашга уринди.

--Қочиб кетайлик десам, нега кўнмайсиз? Шунчалик қўрқоқмисиз?

Қиз йигитнинг бўйнига осилиб, ҳўнграб йиғлади.

--У йигитда умуман кўнглим  йўқ.  Бир  дугонамни айтишича, у  йигит  сил

касалига чалинган экан. Яхши кўрмаган  одамим билан қандай қилиб бир ёстиққа  бош қўяман? Нима хеч ким менинг кўнглим  билан хисоблашмайди?

Ҳамон қиз ўксиниб йиғларди.
   Давлатнинг севгилисига жуда раҳми келди. Уни бағрига босиб, ширин сўзлар билан овутди ва бирга ўтказган қувончли дамларини эслаб, бироз ором олишди. Кейин бир умрга видолашишди. Йигит қизнинг нозик, оппоқ қўлларини қўйиб юборар экан, юраги қинидан чиқиб кетаёзди. Афсуски, бндан ўзга чораси йўқ.

  3 йил Жамила билан севишиб, аҳду паймон қилишди. Қизнинг уйига устма-уст совчи юборди, амо барча ҳаракатлари зое кетди. Жамиланинг ота-онаси бу ҳақда ҳатто эшитишни истамади. Йигит қизнинг уйига ўзи борганида итдек қувиб солишди. Қизнинг аччиқ кўз ёшлари-ю илтижолари ҳам ота-онанинг юрагини юмшатолмади. Айни пайтда эса севишган 2 юрак ҳижрон айрилиқ ўтида ёнмоқда. Ким билади, балки улар ҳеч қачон учрашишмас?!..
  Жамилани ота-онаси мажбурлаб, ўзи севмаган йигитга унаштиришди. Тўй ғоятда дабдабали, тўкин-сочин ўтди. Одатда келинчаклар тўйдан кейин гулдай очилиб, елиб-югуриб хизмат қилишади. Жамила эса бундай олий туйғулардан йироқ. Эрини ишга кузатиб, ўз ёғига ўзи  қовурилиб ўтиради. Хонанинг бир бурчагига биқиниб олиб, йиғлагани-йиғлаган. Севган йигитининг бошқа қизга уйланаётганини эшитиб, баттар эзилди. Айниқса, унинг тўйи куни ўзини қўярга жой тополмай, оёғи куйган товуқдек питирчилаб қолди. Отасининг уйига боришини баҳона қилиб, тўйхонага келди. Узоқдан бўлса-да, севгилисининг висолига тўйди. Унинг ёнидаги сулув келинчакни кўриб, юраги чок-чокидан сўкилди. Ғамдан адойи         тамом бўлди.

-Эй бевафодунё, бу қандай бедодлик? Ахир бу келиннинг ўрнида мен бўлишим керак эди-ку?!

    Жамиланинг қалби ларзага келди. Бу кенг дунё кўзига тор кўринди. Афсуски, ғишт қолипдан кўчган, улар энди бир-бирига бегона. Шу зайлда кунлар, ойлар ўтди. Жамила бир ўғилчанинг  меҳрибон онаси бўлди. Аммо биринчи муҳаббатини унутолмади. Дарманд эрининг  вақти-вақти билан шифохонасида даволаниб чиқиши, қайнонасининг қўрс, зиқналиги, фарзандининг юрак пароги билан туғилиши дард устига чипқон бўлди. Севгилиси Давлатнинг хотини билан келишолмай, иши судгача борганини орқаваротдан  эшитиб, ич-ичидан қувонди. Бир куни уни излаб ишхонасига борди. Давлат жамилани кўриб, ўз кўзларига ишонмади. Шундай  қилиб, улар яна топишиб пинҳона учрашиб юришди. 2 ёшли ўғилчаси юрак хуружидан нобуд бўлгач, Жамила Давлатга буткул ипсиз боғланиб қолди. Энди у эрига умуман бефарқ, фикри хаёли Давлатда эди.
  Ойни  этак билан ёпиб бўлмайди. Севги шаробидан маст бўлиб юрган Жамила хиёнатининг оқибатларини ўйлашга вақти бўлмади ва севгилисидан ҳомиладор бўлганини сезиб, ўзини қушдек енгил ҳис қилди. Муҳаббат нашидасидан суюниб юрганида эри ва қайнонаси унинг бутун сиридан воқиф бўлишди. Улар Жамилани ўртага олиб, саволларга  кўмиб ташлашди. Жамила ўзини йўқотмади, бутун ҳақиқатни очиқ-ойдин сўзлаб берди.

--Ҳа мен сизга хиёнат қилдим,

Деди у эрига тик боқиб.

--Чунки сизни деб кўз очган  муҳаббитимдан, жонимдан ортиқ севган инсонимдан жудо бўлдим. Ота-онамнинг тазйиқи остида сизга нисбатан ҳеч қандай туйғу йўқ. Шу боис, севгилимни учратганимда кўзимга ҳеч нарса кўринмади. Ҳаёт лаззатларидан баҳраманд бўлиш учун унинг қучоғига талпиндим, ўзимни унга бағишладим.

--Ўчир, овозингни!

эри Жамиланинг юзига кетма-кет тарсаки туширди.

--Менининг юзимни ерга қаратдинг, номусдан ўлдирдинг.

--Ҳали, бу ҳаммаси эмас,

Масҳараомус кулди Жамила.

--Мен севгилимдан фарзанд кутяпман. У соғлом ва бақувват бўлади. Чунки отаси сенга ўхшаган...

  Жамиланинг сўзи бўғзида қолди. У қорнига тушган қаттиқ зарбадан букилиб, ерга думалади. Кўзлари олаййиб, дами чиқмай қолди.

--Ур болта билан чопиб ташла бу манжалақани!

Бақирди кайнонаси.

--Қорнидаги ҳароми боласини олиб,  итларга ташла,

Қайнона келинига ташланди. Сочларига чанг солиб, юзларини тимдалаб олди. Ўғли Жамилани ушлаб турди, онаси унинг қорнидаги  ҳомилани қўли билан  эзиб ташлади.

--Болам...Давлвт ака...Мени қутқаринг...
 
   Жамиланинг гапиришга  мадори қолмади, ҳушини  йўқотди. Эри ётоқхонадан ёстиқ олиб келиб унинг юзига босди. Жамила бир типирчилади-ю жони узулди. Она-ўғил ўзаро маслаҳатлашиб, унинг жасадини каналга оқизиб юборишди. 1 ҳафтадан сўнг Жамиланинг шишиб кетган мурдаси топилиб, тергов ишлари бошланиб кетди. Ҳақиқат рўёбга чиқди. Қотиллар жиноий жавбгарликка тортилди. Муҳаббитимга эришаман  деб хиёнат кўчасига кирган Жамиланинг қисмати ана шундай якун топди.

                                                                                         Оққкўчирувчи А.Саттаров 
                                                               Матн терувчи: Исмоилова Гавҳарой

Комментариев нет:

Отправить комментарий