ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 17 мая 2014 г.

Инсульт

Общие сведения


При инсульте (нарушении мозгового кровообращения) в определенной части мозга кровоток снижается или прекращается совсем. Инсульт является одной из основных причин ухудшения работы мозга у взрослых людей. Существует два типа инсультов. Ишемический инсульт (нарушение мозгового кровообращения по ишемическому типу) случается, если тромб блокирует артерию или капилляр в мозге, 80% инсультов являются ишемическими. Второй тип инсульта геморрагический (нарушение мозгового кровообращения по геморрагическому типу) происходит, когда в мозге лопается кровеносный сосуд и происходит кровоизлияние. В обоих случаях клетки поврежденной области мозга перестают получать кислород и необходимые им питательные вещества в достаточном количестве и начинают погибать.

четверг, 15 мая 2014 г.

кўзни кизариши

КЎЗЛАР НЕГА ҚИЗАРАДИ?

Кўз оқининг нечоғли тиниқ ва оппоқ бўлиши соҳибининг саломатлиги ва гўзаллигидан дарак беради.Унинг қизариши эса нафақат гўзалликка раҳна солиб, уни бузиб кўрсатади, балки кўриш қобилиятида ноқулайлик туғдириб, қувватиникамайтиради. Унда бундай ноқулайликдан қандай қутулиш мумкин деб ўйлаяпсизми? Демак, бунга қарши кураш эълон қиламиз.

Биринчиси,  қизариш кўз касаллиги билан боғлиқ эмаслигига аниқлик киритамиз. Агарда бу қизариш сизда сурункали тус олган бўл­са, унда шифокор окулистга мурожаат этинг. Бу ноқулайлик балки қовоғингиздаги, кў­зингиздаги касалликлар, аллергик ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда бизнинг кураш усулимиз фойда бермайди.

среда, 14 мая 2014 г.

бавосилни

Бавосилнинг оддий давоси

— Иккинчи фарзандимни туққанимдан сўнг менда геморрой пайдо бўлди. Ичим қотган пайтларда у оғриб, азоб беради, ҳожат вақтида айниқса қийналаман. Шифокор буюрган шамчалардан фойдаланаяпман. Геморройни уй шароитида қандай даволаш мумкин?
Гулнора Алиева, Самарқанд шаҳри

— Бавосилда шифокор буюрган муолажаларни қўллаш билан биргаликда ич қотишига йўл қўймаслик керак.
Эрмон (аччиқ шувоқ)нинг қуруқ ва майдаланганидан тўрт ош қошиқ олиб, устига бир литр қайноқ сув қуйинг. 10 дақиқа паст оловда қайнатгач, 6 соат устини ўраб қўйинг. Тозаловчи (сувли) ҳуқна (клизма)дан кейин докада сузиб олинган қайнатмани илиқлигида орқа ичакка юборинг.

Биринчи куни эрмонли ҳуқна, иккинчи куни лавлагидан фойдаланилади. Бунинг учун қизил лавлагини майда тўғраб, қайнатинг. Кейин сузиб олиб, уйқудан 2-3 соат олдин ҳуқна қилинг. Бир ҳафтадан сўнг бавосил тугунлари кичрайиб, ич қотиши йўқолади. Іар гал ҳуқна қилгандан сўнг бавосил бор жойга далачой (зверобой) мойидан суртиб қўйинг.

вторник, 13 мая 2014 г.

уч тараф

Абу Али ибн Сино ўзи даволаётган касалларга шундай дер экан:

— Биз уч тарафмиз: мен (табиб), сен (бемор) ва у (касаллик). Агар сен мен тарафга ўтиб олсанг, у енгилади. Агар у тарафга ўтиб олсанг, икковинг­ни енгишим қийин.

воскресенье, 11 мая 2014 г.

кексаларда кон босим

Кексаликда қон босими кўтарилса...

Халқимизда «Қариси бор уйнинг париси бор» деган мақол бежиз айтилмаган. Уйимиз катталарига ҳар қандай вазиятда ҳам ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни асаббузарлик ва бошқа салбий ҳолатлардан асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.


Баъзи беморлар ёшлигидан соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда тинч (стрессиз) умр кўришган бўлса-да, эндиликда бош  оғриғи, қулоқ  шанғиллаши, қусиш аломатларидан шикоят қилишади. Бу ҳолат кексалик гипертония (қон босимининг ошиши)си дейилиб, баъзи инсонларнинг ёши ўтган сари табиий тарзда рўй беради.  
Хафақонга чалинган кекса ёшли беморлар учун руҳий мувозанатни тиклаш муҳим. Айниқса, оилада бўлиб турадиган жанжал ва келишмовчиликлар, яқинларни йўқотиш, рўзғорнинг оғир-енгили, яқинларнинг қўпол, кесатиб айтилган гаплари ёши ўтган сайин беморга оғир руҳий зарба бўлади. Бу салбий таъсирларга