ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 14 мая 2014 г.

бавосилни

Бавосилнинг оддий давоси

— Иккинчи фарзандимни туққанимдан сўнг менда геморрой пайдо бўлди. Ичим қотган пайтларда у оғриб, азоб беради, ҳожат вақтида айниқса қийналаман. Шифокор буюрган шамчалардан фойдаланаяпман. Геморройни уй шароитида қандай даволаш мумкин?
Гулнора Алиева, Самарқанд шаҳри

— Бавосилда шифокор буюрган муолажаларни қўллаш билан биргаликда ич қотишига йўл қўймаслик керак.
Эрмон (аччиқ шувоқ)нинг қуруқ ва майдаланганидан тўрт ош қошиқ олиб, устига бир литр қайноқ сув қуйинг. 10 дақиқа паст оловда қайнатгач, 6 соат устини ўраб қўйинг. Тозаловчи (сувли) ҳуқна (клизма)дан кейин докада сузиб олинган қайнатмани илиқлигида орқа ичакка юборинг.

Биринчи куни эрмонли ҳуқна, иккинчи куни лавлагидан фойдаланилади. Бунинг учун қизил лавлагини майда тўғраб, қайнатинг. Кейин сузиб олиб, уйқудан 2-3 соат олдин ҳуқна қилинг. Бир ҳафтадан сўнг бавосил тугунлари кичрайиб, ич қотиши йўқолади. Іар гал ҳуқна қилгандан сўнг бавосил бор жойга далачой (зверобой) мойидан суртиб қўйинг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий