КЎЗЛАР НЕГА ҚИЗАРАДИ?
Кўз оқининг нечоғли тиниқ ва оппоқ бўлиши соҳибининг саломатлиги ва гўзаллигидан дарак беради.Унинг қизариши эса нафақат гўзалликка раҳна солиб, уни бузиб кўрсатади, балки кўриш қобилиятида ноқулайлик туғдириб, қувватиникамайтиради. Унда бундай ноқулайликдан қандай қутулиш мумкин деб ўйлаяпсизми? Демак, бунга қарши кураш эълон қиламиз.Биринчиси, қизариш кўз касаллиги билан боғлиқ эмаслигига аниқлик киритамиз. Агарда бу қизариш сизда сурункали тус олган бўлса, унда шифокор окулистга мурожаат этинг. Бу ноқулайлик балки қовоғингиздаги, кўзингиздаги касалликлар, аллергик ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатларда бизнинг кураш усулимиз фойда бермайди.
Иккинчиси, кўзларнинг шиллиқ қаватини намлантиринг. Қизариш кўпинча шиллиқ қаватнинг қуриб қолишидан ҳам пайдо бўлади. Шунингдек, чарчоқ, атрофдаги кўплаб нарсалар: совуткич (кондиционер)ни ишлаши, тамаки тутуни, шунчаки тоза ҳавонинг етишмаслигидан ҳам кўз толиқиб қизаради. Бундай ҳолатда ёқимли шамол эсиб турадиган жойда турсангиз кифоя, қизариш ўтиб кетади. Ёки дорихоналардаги табиий дорилардан сотиб олишингиз ҳам мумкин.
Учинчиси, қизаришни йўқотаман деб ўзбошимчалик билан кўзга зиён етказувчи дорилардан фойдаланманг. Томирни торайтирувчи томчилардан узоқ муддат фойдаланиш қизаришни сурункали тус олишига олиб келади. Бундай пайтда акс муолажа қилиш тавсия этилади. Яъни томирларни торайтириш усулларини қўллаш керак.
Тўртинчиси, кўзингизни совитинг. Кўзингизга шунчаки муз бўлаги ёки совуқ сувда намланган сочиқни 2-3 дақиқа давомида босиб турсангиз етарли. Совуқлик кўз томирларини торайтириб, шиллиқ қаватни яхши намлантиради.
Бешинчиси, фойдали компресс қилинг. Энг осон компресс бу – қайнатиб совутилган пакетчали чой. Баргли чойдан фойдалансангиз, унда чойнинг қолдиғини пахтага қўйинг ва кўзингизга босинг.
Чой ўрнига мойчечак, жўка, гулхайри, ялпиз, петрушкадан ҳам фойдалансангиз бўлади. Бодринг бўлакчаси ҳам фойдали компресс ҳисобланади.
Олтинчиси, витаминлар ичинг. Организмда А ва В2 витамини етишмаса ҳам кўз қизариши мумкин. Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда витаминлар муолажасини бошланг. Таомномангизда қора мевалар (черника, қорағат), петрушка ва пишлоқ, сабзи маҳсулотлари бўлсин. Сабзини қирғичдан ўтказиб, уни ўсимлик ёғи ёки сариёғ, сметана билан қўшиб истеъмол қилинг.
Буни ҳар куни истеъмол қилсангиз, терингизда сариқлик кузатилиши мумкин. Бундан хавотирга тушманг.
Саккизинчиси, гимнастика билан шуғулланинг ва кўзингизни уқаланг. Бу жуда осон:
- Тепага қаранг, кейин чапга, ўнгга, пастга. Тез-тез бажаринг.
- Нигоҳингизни ўнгга-чапга қаратинг, пастга-юқорига.
- Қорачиғингизни соат стрелкасига монанд ҳаракатлантиринг ва қарши томонга.
- Узоқдаги ва яқиндаги нарсаларга қаранг.
- Кўзингизни эллик мартагача юмиб-очинг.
- Қовоқларингизни уқаланг. Ўрта бармоғингизга крем олиб, нозик ҳаракат билан қовоқларингизга, кўз атрофига ва ички бурчагигача суртинг.
Еттинчиси, дам олишни тартибга солинг. Организмингиз дам олиши ва ҳордиқ чиқариши учун кечаси 7-8 соат ухлашингиз керак. Кундузи ҳам кўзингизга дам беришни канда қилманг. Агар компьютерда ишласангиз, ҳар қирқ-олтмиш дақиқада нигоҳингизни экрандан олиб, дам олдиринг.
Тўққизинчиси, кўзингизни зарарли таъсирлардан ҳимоя қилинг. Ёз ва қишда кўзойнакдан фойдаланишингиз мақсадга мувофиқ. Қуёшнинг ёрқин нурлари кўзингизни зарарлаб, кўриш қувватини камайтиради. Кўзойнак остида эса кўз шиллиқ қавати доим намланиб туради ва нур зиён етказмайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий