ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 ноября 2015 г.

ЁМҒИР ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS TERRESTRIS


                   ЁМҒИР   ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS  TERRESTRIS

    Ёмғир чувалчанги-ҳалқали чувалчанглар типининг эркин яшовчи вакили ҳисобланади. Медицина институтлари ўқув программасида мазкур биологик типнинг шу вакили устида сўз юритишдан мақсад-ёмғир чувалчанги ўзининг тузилиши жиҳатидан ҳалқали чувалчангларни тўла-тўкис акс эттиради.

Тузилиши:
 Ёмғир чувалчангининг тана тузилишига келсак, у  бир-бирига  бевосита ёпишган 15-30       дона ҳалқалар йиғиндисидан иборат.
 Ёмғир чувалчангида ҳалқа шаклидаги ташқи  сегментлари ташқи сегментлардан  ташқари тананинг ички сегментлари (тери-мускул қопқоғи остида) тафавут этилади. Ёмғир чувалчангида тананинг ташқи халқалари ва ички сегментлари сон жиҳатидан бир-бирига  тенг ва монанд жойлашгандир.  Ҳар бир  ташқи халқада қатор жойлашган 4 жуфт тукча тафовут этилади. Вояга  етган ёмғир чувалчангининг  танаси  ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир. Мазкур қават чувалчанг танасининг  ички томонданига  қараб сегментлар жойлашган  кўндаланг  тўсиқлар чиқаради. Кутикула қаватида уни  ҳўллаб турувчи шилимшиқ суюқлик ишлаб чиқарадиган  майда безчалар бор. Кутикуланинг шундай тузилгани ёмғир чувалчангининг ер остида-тупроқда эркин ҳаракат қилиши учун ёрдам беради. Кутикула қавати остида эпителиал қават, бунинг остида эса мускул қавати  жойлашгандир. Ёмғир чувалчангининг мускуллари 2 йўналишда: узунасига кетган ва айланисига жойлашган толалар тутади. Биз қайд қилган қаватлар ёмғир чувалчангининг тери-мускул қопчиғини ташкил этади.

Фарқи:
Ёмғир чувалчангида бошқа  чувалчанглардан фарқ қилиб, иккиламчи тана бўшлиғи (celom) тафовут этилади. Целом бўшлиғи бир томондан чувалчанг ичак найчасининг ташқи девори билан чегараланса, 2 чи томондан тери-мускул қопчиғининг  эпителийси билан чегаралангандир. Целом бўшлиғида чувалчанг танасининг кўндаланг тўсиқлари кириб боради. Ёмғир чувалчангининг танасида олдинги-бош қисми, хусусий тана,  орқа соҳаси, қорин ҳамда орқа  юзлар тафовут қилинади. Бош томонидан 2-сегментда чувалчангнинг оғиз бўшлиғи жойлашган. Оғиз  бўшлиғининг давоми кенгайиб, пиёзча шаклида буқоқни буқоқ қисми ўз навбатида мускулли ошқозонга айланади. Ошқозоннинг давоми  ўрта ичак ҳисобланиб, асл тананинг асосий қисмини ташкил этади, ичакнинг бу қисмида тайёр овқатлар шимилади. Ўрта ичакнинг орқа (устки) юзаси бурма шаклида ботиқ ҳосил қилади, бу ботиқ тифлозолис дейилади. Мазкур ботиқ ҳисобига ўрта ичакнинг шимувчи юзаси ортади. Ўрта ичак ўз навбатида орқа ичакка айланиб, анус билан тамом бўлади.