ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 ноября 2015 г.

ЁМҒИР ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS TERRESTRIS


                   ЁМҒИР   ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS  TERRESTRIS

    Ёмғир чувалчанги-ҳалқали чувалчанглар типининг эркин яшовчи вакили ҳисобланади. Медицина институтлари ўқув программасида мазкур биологик типнинг шу вакили устида сўз юритишдан мақсад-ёмғир чувалчанги ўзининг тузилиши жиҳатидан ҳалқали чувалчангларни тўла-тўкис акс эттиради.

Тузилиши:
 Ёмғир чувалчангининг тана тузилишига келсак, у  бир-бирига  бевосита ёпишган 15-30       дона ҳалқалар йиғиндисидан иборат.
 Ёмғир чувалчангида ҳалқа шаклидаги ташқи  сегментлари ташқи сегментлардан  ташқари тананинг ички сегментлари (тери-мускул қопқоғи остида) тафавут этилади. Ёмғир чувалчангида тананинг ташқи халқалари ва ички сегментлари сон жиҳатидан бир-бирига  тенг ва монанд жойлашгандир.  Ҳар бир  ташқи халқада қатор жойлашган 4 жуфт тукча тафовут этилади. Вояга  етган ёмғир чувалчангининг  танаси  ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир. Мазкур қават чувалчанг танасининг  ички томонданига  қараб сегментлар жойлашган  кўндаланг  тўсиқлар чиқаради. Кутикула қаватида уни  ҳўллаб турувчи шилимшиқ суюқлик ишлаб чиқарадиган  майда безчалар бор. Кутикуланинг шундай тузилгани ёмғир чувалчангининг ер остида-тупроқда эркин ҳаракат қилиши учун ёрдам беради. Кутикула қавати остида эпителиал қават, бунинг остида эса мускул қавати  жойлашгандир. Ёмғир чувалчангининг мускуллари 2 йўналишда: узунасига кетган ва айланисига жойлашган толалар тутади. Биз қайд қилган қаватлар ёмғир чувалчангининг тери-мускул қопчиғини ташкил этади.

Фарқи:
Ёмғир чувалчангида бошқа  чувалчанглардан фарқ қилиб, иккиламчи тана бўшлиғи (celom) тафовут этилади. Целом бўшлиғи бир томондан чувалчанг ичак найчасининг ташқи девори билан чегараланса, 2 чи томондан тери-мускул қопчиғининг  эпителийси билан чегаралангандир. Целом бўшлиғида чувалчанг танасининг кўндаланг тўсиқлари кириб боради. Ёмғир чувалчангининг танасида олдинги-бош қисми, хусусий тана,  орқа соҳаси, қорин ҳамда орқа  юзлар тафовут қилинади. Бош томонидан 2-сегментда чувалчангнинг оғиз бўшлиғи жойлашган. Оғиз  бўшлиғининг давоми кенгайиб, пиёзча шаклида буқоқни буқоқ қисми ўз навбатида мускулли ошқозонга айланади. Ошқозоннинг давоми  ўрта ичак ҳисобланиб, асл тананинг асосий қисмини ташкил этади, ичакнинг бу қисмида тайёр овқатлар шимилади. Ўрта ичакнинг орқа (устки) юзаси бурма шаклида ботиқ ҳосил қилади, бу ботиқ тифлозолис дейилади. Мазкур ботиқ ҳисобига ўрта ичакнинг шимувчи юзаси ортади. Ўрта ичак ўз навбатида орқа ичакка айланиб, анус билан тамом бўлади.

Жинсий  жиҳати:
  Ёмғир чувалчанги жинсий жиҳатдан  2 жинсли-гермафродитик организмлар жумласига киради. Унинг 9-14 тана сегментларида 3 жуфт уруғ безлари бўлиб, булар алоҳида уруғ халтачасида жойлашган. Бундан ташқари 2 кичик ва юмалоқ уруғ қабул қилувчи танача бор, бу таначалар  етилган уруғларни сақлаб туради. Ёмғир чувалчангининг урғочи жинсий органларига 1 жуфт  тухумдон, жуфт тухум йўллари ва тухумни қабул қилувчи пуфакча киради, бу йўллар алоҳида тешик ҳолида тананинг 15-сегментига очилади.
 Ёмғир чувалчангида,  ясси чувалчанглар ва юмалоқ  чувалчанглардан  фарқ қилиб, қон томирлар  системаси тараққий этгандир. Ёмғир чувалчангининг қони гемоглобин тутгани учун қизил бўлади.



Томирлар системаси:
 Қон томирлар системаси тана бўйлаб узунасига кетган орқа (устки) ва қорин (пастки) томирларидан иборат.  Мана шу 2 қон томир  ёмғир чувалчангининг қизилўнгачи атрофида 6 жуфт ҳалқасимон, ритмик қисқарувчи томирлар воситасида бир-бирига туташади. Ҳалқасимон қон томирлар “юрак” вазифани ўтайди.

Тараққиёт процесси:
 Ёмғир чувалчангида тарққиёт процессининг яна 1 босқичи сифатида нерв системаси тараққий этган. Чувалчанг ютқинининг олдинги соҳасида 2 дона ютқин олди нерв тугунчаси ва ютқин остида эса шу ном билан (ютқин остида деб) аталадиган тугунчаси бўлади. Ҳар иккала нерв тугунчалари нафис нерв толалари билан ўзаро қўшилади. Ютқин  ости тугунидан пастга қараб қорин нерв тизимчаси кетади. Бу тизимча ўзаро нерв толалари билан бир қатор нерв тугунчаларидан иборат.

Айирув  системаси:
 Ёмғир чувалчангида айирув системаси ҳам тараққий этган. Буйраклар вазифасини ўтовчи воронка шаклидаги нефростом, айирув найлари ва ташқи  тешик-нефропоралар иккиламчи буйрак-метанефридийлар дейилади. Бундан ташқари, ўрта ичакнинг ташқи девор эпителийларида сарғиш хлороген ҳужайралари  учрайдики, шу ҳужайралар қисман айирув системаси ролини  бажаради, ичак деворидаги ва целом бўшлиғидаги суюқликни бир  меёрда ушлаб туради. Суюқлик кўпайиб кетса, нефропоралар орқали ташқарига чиқиб кетади.

Номи шунга боғлиқ:
 Ёмғир чувалчангларнинг  номи шунга боғлиқки, танадаги газ алмашинуви процесси-нафас олиши фақат тери қавати орқали кечади, бинобарин ёмғир вақтида тупроқнинг лой бўлиши ернинг юза  қатламидаги тешикчаларнинг беркилишига ва шу  тариқа   чувалчанглар нафас олишининг бузилишига сабаб бўлади. Натижада ёмғир чувалчанги ер устига ўрмалаб чиқади. Ёмғир чувалчангининг яна бир хусусиятини қайд қилиш зарур: у тупроқни ютиб, ҳазм системаси орқали ташқарига чиқаради ва шундай қилиб, ерни юмшатиб, тупроқ қатламларининг алмашинишига олиб келади, демак ёмғир чувалчанги қишлоқ хўжалигида  ижобий аҳамиятга эга.

Чувалчангни хосиятлари;
  Чувалчангнинг мижози;
Ер остида юрган қизил чувалчанг,
Дардларга даво, деб урар бўлсанг чанг.
Билгинки, мижози ҳўл ва қуруқдир,
Бу бобда тортишма, кўп бўлма тажанг.
   Сийдик ҳайдаш;
Сийдик ҳайдамоқчи бўлсанг қаю дам,
Эзиб, майдалагин ундан 3 дирам.
Узум шиннисига қўшгину ичгин,
Сийдигинг шовуллаб келар ўша дам.
   Жинсий қувват
Бу ҳодис оламда, дўстим, беногоҳ,
Жинсий кучинг  кетса, ожиз бўлса боҳ.
Чувалчангни ичгин шўрвага солиб,
Кучинг қайта келиб, тугар оҳу воҳ.

ҚУЛОҚ  ОҒРИҒИ
 Ер остини ковлаб,чуволчанг  топсанг,
Ўша онда туздан устига сепсанг,
Ундан чиққан сувдан қулоқ оғриса,
Оғриқ қолар аста-аста томизсанг!

Шифобахшлик хусусятлари
 Қуритилган чувалчангнинг 10.5 граммини туйиб узум суви билан ичилса, пешобни юриштиради.
 Нўхот ва ловия солиб қайнатилган гўштли шўрваси истемол қилинса, эркаклик пуштини кучайтиради.Уни кунжут ёғида қайнатиб истемол қилинса, томоқнинг қирилиб оғришига  ва суринкали йўталга яхши шифо бўлади.Бодом ёғига қўшиб туйиб истеъмол қилинса, қорин пардаси йиртилиб аччиқ ичак мояк томон тушган, чурра хосил бўлган холларда шифо бахш етади ва қориннинг йиртилган пардаси битиб, ўз холига келишига ёрдам беради. Ушбу аралашмани аёллар ейишса, туғишлари осонлашади, шунингдек чувалчанг буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаб тушириб юборади. Агар чувалчангнинг кунжут аралашмаси шароб билан истеъмол қилинса, сариқ хасталиги туфайли сарғайган одамни дархол ўзгартириб ўз холига келтиради.  
 Чувалчангни сувда қайнатиб, ғоз ёғи билан қулоққа томизилса, қулоқ оғриғини ислох қилади.
 Бир нечта чувалчангни 1 та идишга солиб, устига туз сепилади ва ундан ажралиб чиққан сув қулоққа томизилади, шунда қулоқ оғриғи йўқолади. Ёки чувалчанг эзиб боғланса, тилнинг шишини ва сўлак оқишини йўқатади.

Туйиб ишлатилиниши
 Тирик чувалчангни туйиб узилган томирга боғланса ва 3 кунгача  сақланса, томирни улаб ўз ҳолига  келтиради ҳамда оғриқни даф  этади. Шундан кейин ҳам боғлаб юрилса, томирлар жароҳатига фойда қилади. Борди-ю тегирмон гардига  қориб хамир қилинса ва оғриқ бор жойга боғлаб юрилса, жойижан силжиб бежо бўлган суякларни асл ҳолига келтиради.

Лат еганда
 Лат еган ва заха етган жойларга туйиб боғланса, ўз ҳолига келтиради. Агар чувалчанг ўрик мағзининг ёғига аралаштириб, ўша амал бажарилса, бавосирни даволашга шифо бахш этади.

Чувалчанг ёғда пишилгани
Чувалчангни зайтун ёғида пишириб ёки зифт билан ёки ошқовоқ барги билан хамир қилиб боғланса, эркаклик қувватини оширишга ёрдам беради. Яна бир фазилати: чувалчанг шароб билан ичилса, сийдик чиқишини равонлаштиради. Шунингдек чувалчанг гўнг юмалатадиган қўнғиз ва сариқ  новвот билан пиширилиб боғланса, бавосирдан қон кетиш ва орқа авратни ёрилишига зўр дори бўлади.

Марказ ходимлари
Бизларнинг “МАЛҲАМ” ҳалқ табобат маркази ходимлари бир неча йилдан буён бу мўжизакор жонзод ила асосан хафли ва хафсиз ўстмаси бор беморлар дардига “малҳам” бўлаётирлар. Айниқса кўкрак бези ва тухумдонлари ялиғланган беморларимизга нафи каттадир. Ўнга яқин қон хасталанган беморларимиз  ва фалаж беморларимиз  шу дориларимиз туфайли дардларидан фориғ бўлдилар. Чувалчангдан ва гиёхлар қўшиб таёрлаган хаб дориларимиз асосан янги ўсмаси бор беморларимизга (Ўсма тури ахамиятли)  катта фойда қилаётирлар  муражат учун телефонларимиз;+998-91-611-0-611

Чувалчанг ёғи                                                                                                                      Чувалчангдан ёғ хам тайёрланади: бунинг учун  чувалчангдан ҳахлаганча олиниб тозалаб ювилади, вазнига 2 баробар кунжут ёки зайтун ёғи солиниб, бир маромда ёнаётган оловда чувалчанглар қўйиб қовирилгунча қайнатилади. (агар зайтун ёғида қайнатилса қуввати узоқ вақтгача сақланади). Бир  муддат тиндирилгандан кейин ёғ истеъмол қилинса ҳам, суртилса ҳам бўлади. Ушбу малҳам кўпроқ асаб билан боғлиқ дардларга: тананинг бир томони ишламай, шол бўлиб қолганда, юз қийшайиши, азоларининг суст ва ишламай қолиши, бўғим ва пайлар, бод ва оёқ хамда қўл бўғимларининг  зирқираб оғришида, пушт ожизлигида бу малҳам айниқса шифо бўлади.  
 



Фойдаланган адабиётлар:
М.Хасаний «1001 тиббий хикмат»
А.Н.Саттаров “дард куп-давоси ундан куп”
Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов  “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
Ҳомиджон Зоҳидов “Шифо хазинаси”
                                                                          Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари
                                                                                профессор                               
                                                                        Абдуқодир Нурмухаммад ўғли              Саттаров
                                                 +998-90-987-9-987                       

3 комментария:

  1. емгир Билан чувалчанг егиладими? кечаси емгир ехган эди эрталаб карасам чувалчанглар ейилиб етибти.уларни териб агаротга ташладим.

    ОтветитьУдалить
  2. емгир Билан чувалчанг егиладими? кечаси емгир ехган эди эрталаб карасам чувалчанглар ейилиб етибти.уларни териб агаротга ташладим.

    ОтветитьУдалить