ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 31 мая 2014 г.

аллергия

ДИҚҚАТ, АЛЛЕРГИЯ!!! ҳашаротлардан, гўштдан ва дорилардан…

Бурнингиз битиб, тез-тез аксирдингиз, кўзингиздан ёш оқиб тинимсиз ачиша бошлади,  шамолладим шекилли, деб қулоқ, бурун, томоқ шифокорига мурожжат қиласиз. Даволаниб бўлганингиздан кейин ҳам бурнингиздан тез-тез сув оқиши тўхтамаяпти. Энди аллергологга боришингиз зарур бўлади. Биз сизларни шу мавзуда қизиқтирган саволлар билан Тошкент Тиббиёт Академияси 3-клиникасининг маслаҳат- поликлиникаси врач-аллергологи
Зиёда Раҳимовага мурожаат қилдик.

- Зиёда Равшановна, айтингчи, аллергик касалликлар организмда қандай пайдо бўлади?
- Аллергия организмга турли йўллар билан, оғиз, нафас йўллари, тери орқали ва наслий мойиллик билан кириб келади, айрим пайтларда ҳар хил дориларни, уколлар қилинган вақтда ҳам тушади. Улар инсон организмида махсус модда-антителолар ҳосил қилади. «Антитело» сўзининг ўзидан кўриниб турибдики, бу маҳсулотлар

пятница, 30 мая 2014 г.

доривор

Названы продукты, которые являются лекарством


Вы когда-нибудь пытались улучшить свое самочувствие с помощью пищи?
19.05.14 | UBR.ua
Не с целью эмоциональной разрядки – хотя иногда все так делают (пирожные, торты, мороженое и т.д.). Речь идет о продуктах, обладающих целебными свойствами.
Мед. Его антибактериальные составляющие столетиями использовались

четверг, 29 мая 2014 г.

буқоқдан....

Аввал буқоқдан халос бўлинг


Қалқонсимон без касаллиги — бўқоқ анча кенг тарқалган хасталиклардан биридир. Ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, инсон танасида қандай кечиши, асоратлари, унинг олдини олиш, болалар ва ҳомиладор аёлларнинг саломатлигига таъсири тўғрисида батафсил маълумот олиш учун Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Эндок­рин жарроҳлик бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Нусрат ОЛИМЖОНОВга мурожаат қилдик.
— Қалқонсимон без бўйиннинг олд томонида жойлашган бўлиб, чап ва ўнг бўлаклардан иборат, — дейди Нусрат Олимжонов. — Инсон танасидаги қалқонсимон без бош­қа аъзоларга нисбатан юқори даражада қон билан таъминланиши жиҳатидан фарқланади. У катталарда 25-30 граммни ташкил қилади. Эллик ёшдан сўнг эса аста-секин кичрая боради.

среда, 28 мая 2014 г.

Аменорея

Ҳайз кўрмаслик нимага боғлиқ?

Аменорея ёки оддий тил билан айтганда, ҳайз кўрмаслик жинсий етилишда ҳам, етуклик даврида ҳам кузатилиши мумкин.

Одатда, аёллар ҳайз кўришдан тўхтаганда, ҳомиладорлик ҳақида ўйлашади. Аслида эса ҳайзнинг ўз вақтида келмаслигининг сабаблари кўп. Бугунги мавзумиз шундай ҳолатнинг сабаб ва даво чоралари ҳақида.
Аменорея камдан-кам ҳолатларда бирон-бир касаллик асорати бўлиб чиқади. Аммо ҳайзнинг бесабаб ўз-ўзидан тўхтаб қолиши нормал ҳолат эмас. Лекин сиз хавотирга тушманг. Ҳайзнинг аввалги ҳолати ва циклига аҳамият берсангиз, кўп нарсалар ойдинлашади.

У  қандай  намоён бўлади?

 Аменореянинг асосий аломати ойлик ҳайзнинг келмаслиги бўлиб, икки типда намоён бўлади:
Бирламчи аменорея — қиз  бола туғилиб, 16 ёшга етгунича кузатиладиган ҳолат.
Иккиламчи аменорея — аёл ҳайз кўриб, бирдан бу жараён тўхтаб қолишига айтилади.
Касаллик сабабига кўра, аменореянинг бошқа аломатлари ҳам кузатилиши мумкин. Масалан, кўкракдан оқ сутсимон ажралмалар келиши, бош оғриғи, кўриш қобилиятининг ёмонлашиши ёки юз ва танада туклар ўсиши каби.

Нега  бундай  бўлди?

Бирламчи аменорея эрта балоғат ёшидаги қизларнинг 1 фоизидан камида кузатилади. Касалликни келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан:
Хромосоманинг аномалияси. Шу сабабли тухумдон фаолияти эрта сустлашиши мумкин.
Гипоталамус — миянинг тана вазифаси ҳамда ҳайз кўришни назорат қилувчи соҳасидаги муаммо.Аёлнинг ҳаддан зиёд кўп жисмоний ҳаракат қилиши (шу жумладан, машқлар ҳам), анорексия — танадаги турли бузилишлар натижасида очлик ҳиссининг бўлмаслиги, жисмоний ҳамда руҳий зўриқиш гипоталамус фаолиятига салбий таъсир этади. Кам ҳолларда гипоталамусда ўсимтанинг ҳосил бўлиши унинг нормал фаолиятига халал беради.
Гипофиз касаллиги. Гипофиз бу — ҳайз циклини назорат қилувчи без бўлиб, унинг касалланиши ҳайздаги ўзгаришларга сабаб бўлади. 
Жинсий аъзолар аномалияси. Баъзан ҳомила она қорнида ривожланаётганда, турли аномалиялар юзага келиши мумкин. Натижада қизлар аёллар репродуктив аъзоларисиз туғилиши, масалан, бачадон, бачадон бўйинчаси ёки қини бўлмаслиги ҳам мумкин. Шунингдек, қиннинг нотўғри ривожланиши ҳайзнинг чиқиш йўлларини тўсиб қўйиш ҳолатлари ҳам учраши мумкин.
Иккиламчи аменорея эса бирламчисига кўра, кўпроқ учрайди. Бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик. Уруғланган тухум бачадон деворига ёпишиб, ундан озиқланишни бошлайди. Шунинг учун ҳайз тўхтайди.
Ҳомиладорликдан сақловчи воситалар. Бундай воситалардан, масалан, таблеткаларидан фойдаланадиган баъзи аёлларда ҳайз цикли нотекис бўлиши табиий. Таблеткали контрацептивлардан фойдаланишни тўхтатгач, организм яна репродуктив хусусиятини тиклаши учун уч ойдан олти ойгача муҳлат керак бўлади. Таркибида прогестерон бўлган  контрацептивлар ҳам аменореяга сабаб бўлиши мумкин.
Кўкрак сути билан боқиш. Баъзи оналар боласини кўкрак сути билан боққанда, тухумдонлар «уйғоқ» бўлса-да, аменорея кузатилиши мумкин. Шуни унутмангки, тухумдон фаолияти тикланганлиги учун аёл ҳайз кўрмаса ҳам, ҳомиладор бўлиши мумкин.
Стресс.
Дорилар. Маълум бир турдаги препаратлар ҳайз келишини тўхтатиб қўйиши мумкин. Масалан, антидепрессантлар, нейролептиклар, баъзи кимётерапия учун қўлланиладиган препаратлар ҳамда кортикостероидлар.
Касалликлар. Касалликлар даволанилгач, ҳайз кўриш тикланади.
Гормонал мувозанатнинг бузилиши. Организм-да эстроген ва андроген каби гормонлар миқдорининг ўзгариши натижасида аменорея келиб чиқиши мумкин. Бундай бузилишлар натижасида аёлда семириш, бачадондан кўп қон кетиши, акне (ҳуснбузарлар), баъзан эса юзда тукларнинг ўсиши каби ҳолатлар кузатилади.
Тана вазни камлиги. Бу ҳам организмдаги гормонлар фаолиятига салбий таъсир этиши натижасида ҳайздаги ўзгаришларга сабаб бўлади.
Ҳаддан зиёд оғир жисмоний машғулот. Катта жисмоний босим талаб этадиган спорт турлари, масалан, узоқ масофага югуриш ёки  гимнастика билан шуғулланадиган аёллар ҳайзи ҳам бир маромда бўлмайди. Бунга тери остидаги ёғ қатламининг камлиги, кўп зўриқиш ва энергиянинг сарфланиши сабаб бўлади.
Қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши.
Гипофиздаги ўсмалар.
Бачадон ичидаги чандиқлар.
Вақтидан олдин юз берган менопауза. Одатда, менопауза 45 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёлларда кузатилади. Менопаузанинг бу ёшдан олдин бошланиши вақтидан олдинги менопауза дейилади. Бу наслий мо-йиллик, аутоиммун касаллиги оқибати бўлиши ҳам мумкин.

Давоси  борми?

Бу ҳолат сабабига кўра даволанилади.  Баъзан шифокор беморнинг вазни, жисмоний ҳаракатлари, руҳий ҳолатига кўра, яшаш тарзини ўзгартиришни тавсия этади. Баъзан гормонал ёки гипофиздаги ўзгаришлар, қалқонсимон без фаолиятидаги носозликлар туфайли келиб чиққан ёхуд спортчиларга хос аменорея махсус усуллар билан даволанилади.

Олдини  олган  яхши

Ҳайз кўрмасликнинг олдини олишнинг энг мақбул усули бу — соғлом турмуш тарзи ҳисобланади. Хўш, бунинг учун нима қилиш керак?
Агар турли парҳезларга риоя қилаётган бўлсангиз, яхшиси, улардан воз кечинг. Меъёрда жисмоний машқлар билан шуғулланиб, вазнингизни организмингизга мос оғирликда ушлаб туришга ҳаракат қилинг.
Ҳаёт тарзингизни ҳам тўғри режалаштиринг — иш, дам ва ором олиш. Аҳамият беринг, буларнинг фарқи бор. Дам ишдан сўнг уйда дам олиш, ухлаш назарда тутиляпти. Ором олишда эса таътил олиб, табиат қўйнида дам олиш тушунилади.
Ҳаётингиздаги зиддиятли вазиятлар ва муаммоларнинг ечимини топинг. Иложи борича, бундай вазиятларга тушмасликка ҳаракат қилинг. Агар ўз кучингиз билан  стрессларга қарши кураша олмасангиз, оила аъзоларингиз, дўсту биродарларингиз ёки шифокорга мурожаат этинг.
Ҳайз даврини, вақтини белгилаб боринг ва бирон-бир ўзгариш сезсангиз, мутахассис билан маслаҳатлашинг. Онангиз ва опа-синглингиз  билан бу борадаги муаммоларингизни баҳам кўринг. Уларда ҳам шу каби муаммолар бўлганлиги ҳақида қизиқиб кўринг. Бундай маълумот шифокорга аменорея сабабини аниқлашда ёрдам беради. Шуни унутмангки, организмдаги ҳар қандай ўзгаришларнинг сабаби ва ечимини шифокор  аниқлайди.
Дилором МАМАРАСУЛОВА,

Гинеколог  (шифо-инфо дан)

понедельник, 26 мая 2014 г.

кабрдан

Қабрдан қайтиб келганлар

26.04.2014 
Бир донишманддан: «Бу дунёда энг ажабланарли нарса нимадеб сўрашганида у: «Одамлар ўлимни кўриб туриб ҳам  «бу ўлимнинг менга алоқаси йўқ, дунёда абадий яшасам керак», деб ўйлашлари жуда ҳайратланарли», деб жавоб берган экан.
Дунё — мўъжиза. Унда нималар бўлмайди, дейсиз. Баъзи одамлар ўлим остонасидан қайтгани ҳақида эшитиб қоламиз. Шунақаси ҳам бўлармикан?
Перм вилоятининг ҳо­зирги Губаха шаҳарчасида бир қиз бехосдан тугма ютиб юборади. Касалхонага олиб кетишаётганда жони узилади. Одатига кўра оила аъзолари маййитни ювиб-тараб, эгнига қимматбаҳо кўйлагини, қўлига ва қулоғига тилла узук ва зирагини тақиб, қабрга қўйишади. Эртаси куни тонгда қиз гандираклаганича уйига кириб келади...

воскресенье, 25 мая 2014 г.

кукрак безлари...


КЎКРАК БЕЗЛАРИДАГИ ОҒРИҚЛАР САБАБИ ВА ДАВОСИ

Кўкрак безидаги оғ­риқлар аксарият аёлларни безовта қилганлиги аниқ. Бироқ кўкрак безидаги оғриқлар сабаби турлича бўлиши мумкин. Бездаги оғ­риқлар болани эмизиш билан боғлиқ бўлиши ҳам, боғлиқ  бўлмаслиги ҳам мумкин. Бугун  кўкрак безидаги оғриқларнинг айрим  са­баблари ҳақида сўз юритамиз.

Сабаблари

* Нотўғри танланган сийнабанд-сийнабанднинг ён чоклари қовурғалар соҳасида жойлашган бўлиши лозим. Агар бу чоклар кўкрак бези соҳасида жойлашса, оғриқ беради. Бундан ташқари, сийнабанд косачаси эркин туриши керак;
* Ҳайздан олдин кўк­рак безларида оғриқ кузатилиши — агар бола туғилгандан сўнг ҳайз цик­ли дарҳол тикланса, ҳайздан олдин кўкрак без­ларида оғриқ кузатилиши меъёрий ҳолат ҳисобланади;
* Мастопатия — кўкрак бези тўқимасида хавфсиз ўсманинг ривожланиши билан боғлиқ оғриқлар. Агар бездаги оғриқлар кучайиб борса ва без катталашиб борса, дар­ҳол шифокор кўригидан ўтинг;
* Кўкрак бези сўрғичларининг яллиғланиши;