ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 26 мая 2014 г.

кабрдан

Қабрдан қайтиб келганлар

26.04.2014 
Бир донишманддан: «Бу дунёда энг ажабланарли нарса нимадеб сўрашганида у: «Одамлар ўлимни кўриб туриб ҳам  «бу ўлимнинг менга алоқаси йўқ, дунёда абадий яшасам керак», деб ўйлашлари жуда ҳайратланарли», деб жавоб берган экан.
Дунё — мўъжиза. Унда нималар бўлмайди, дейсиз. Баъзи одамлар ўлим остонасидан қайтгани ҳақида эшитиб қоламиз. Шунақаси ҳам бўлармикан?
Перм вилоятининг ҳо­зирги Губаха шаҳарчасида бир қиз бехосдан тугма ютиб юборади. Касалхонага олиб кетишаётганда жони узилади. Одатига кўра оила аъзолари маййитни ювиб-тараб, эгнига қимматбаҳо кўйлагини, қўлига ва қулоғига тилла узук ва зирагини тақиб, қабрга қўйишади. Эртаси куни тонгда қиз гандираклаганича уйига кириб келади...
Маълум бўлишича, қиз томоғига тиқилган тугма тешигидан оз бўлса-да, нафас олиб турган. Одамларнинг гапларини эшитган, қабрга қўйишаётганини ҳам билган. Лекин қимирлашга ҳам, овоз чиқаришга ҳам мажоли етмаган. Тобутга сўнгги михларни қоқишларини индамай эшитиб ётган. Ўша кун тунда тўрт ўғри тилла зеб-зийнатлар ва қимматбаҳо кўйлак илинжида қабрни очишади. Кўйлакни ечиш учун маййитнинг юзини ерга қаратиб ётқизишлари билан бирдан у қалқиб кетиб йўталиб юборади, тугма томоғидан ўтиб ошқозонга тушади ва у тўйиб нафас ола бошлайди. Ўзига келган қиз «Мен тирикман!» деб бақиради, буни кўрган ўғриларнинг иккитаси шу заҳоти юраги ёрилиб, жон таслим қилади...
 1995 йилда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида яшовчи бир уста узилиб кетган электр симини улаётганида ток уриб, ҳалок бўлади. Дафн қилишган куни тунда икки ўғри мурданинг тилла тишларини суғуриб олмоқчи бўлиб қабрни очади. Ўғрининг лаҳадга узатилган қўлига маййит маҳкам ёпишиб олади ва ташқарига чиқади. Ўғри қўрқувдан юраги ёрилиб шу заҳотиёқ, тил торт­май ўлади.
«Мурда» тонг саҳарда барчанинг юрагига ваҳима сол­ганча кафанини судраб, уйига кириб келади. Маълум бўлишича, тупроқ унинг танасидаги токни сўриб олгач, у яна нафас ола бошлаган экан.
 1964 йил Американинг Нью-Йорк шаҳридаги ўликхонада жарроҳ бир маййитнинг терисига тиғ тортиши билан у сапчиб ўрнидан туради ва жарроҳнинг ёқасидан олади. Бундай ҳолга илк бор дуч келган жарроҳнинг эса юраги дош беролмай ўша ерда жон беради.
 1865 йилда АҚШда беш яшар Макс Хоффман исмли бола вабо билан касалланиб вафот этади. Бола дафн этилган оқшомда онаси туш кўради. Тушида боласи тобутдан чиқишга уринар ва ота-онасини ёрдамга чақирар эди. Аёл дарров эрини уйғотиб, кўрган тушини айтади ва болани қабрдан чиқариб олишни сўрайди. Эри эрта билан бир оғайнисини олиб қабристонга жўнайди ва қабрдан тобутни тортиб олишади. Тобутни очиб қарашса, бола бир томонга қийшайиб, ҳушсиз ҳолда ётарди. Уни тезда касалхонага олиб боришади. Муолажалардан кейин Макс ҳаётга қайтади ва яна 80 йил умр кўради.
 Лес­бослик Никифор Гликас деган бир диндор одам «ўлим»­идан кейин тобутда икки кун ётгач, жаноза ўқиётганларида ўзига келиб кўзини очган ва атрофида нималар бўлаётганига мутлақо бефарқ ҳолда кундалик юмушларини бажаришга киришиб  кетган.
 20 соат мобайнида мурда бўлиб ётган Италиянинг буюк шоири Петрарка (1304-1374) қабрга қўйишларидан тўрт соат олдин «тирилиб», яна ўттиз йил умр кўрган.
 Буларни шунчаки маълумот ўрнида келтирдик, албатта. Бизга туҳфа этилган ҳаётимизнинг борида қадрига етайлик. Ҳар бир кун, соат ва сонияларга қувончу шодликларни, гўзал хотираларни муҳрлаб қўяйлик. Ана шунда улгурмай қолган ишларни деб афсус чекишга ўрин қолмайди.

Шаҳноза ТОЖИДДИНОВА

тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий