ҚАРИМАСЛИК
СИРЛАРИ
Бисмиллоҳир рахмонир раҳим!
Тўрт хил даражага
эгадир овқат,
Дейшар шухратли
табиблар хар вақт.
Биринчисин аввал
қилайин баён,
Ошқозон овқатга тўлганин замон!
Иссиқ ё совуқлик ортмаса агар,
Биринчи даражада шудир ,топ хабар.
Яна агар овқат ейилган замон,
Иссиқ ё совуқлик ошса ногохон
Тезгина касаллик бўлади бўлади содир
Билгин-ки,икинчи даража шудир.
Овқатдан сўнг мижоз ўзгарса
агар,
Ва лекин тинч ўтиб кетса бехатар.
Шудир учунчиси бесўз ,бекалом,
Аммо ,тўртинчида ўзгарар тамом.
Киши табиати ўзгарар чунон,
Билмайди бу ерми ва ёки осмон.
Овқатдан юз берса агар ушбу хол,
У овқат эмасдир ,у захри қаттол.
Оғзига қанча ким дори солади,
Биров ўлиб ,биров тирик қолади.
Илм-фаннинг ,техниканинг ривожланиши
озиқ-овқат етиштириш ,тайёрлаш ва истемол қилиш борасида хам маълум ўзгаришлар
кераклигини тақазо қилмоқда .
Шунингдек ,келажак авлоднинг соглам
,жисмонон бақуват бўлиш масаласига ўта
жиддий ёндашишимиз зарурдир . Тўғри бу вазифа янгилик эмас, ўтмишда хам улуғ
алломалар озмунча ишлар қилишмаган
дейсиз.?Бу сохада бугунги кунда хам
олимларимиз илмий ва амалий ишларни олиб
боришмоқда.Шундай экан бу эзгу ишга биз хам денгиздан бир томчи сифатида ўз
улушимизни қўшсак ,деган умидда қалам тебратмоқдамиз.Қуйдагиларни бир маромда
истемол килганлар оллохим берган умр ни кўриб доим тетик буладилар.
Нонушта .
Нонушта –тўғри овқатланиш борасидаги биринчи қадамдир.Кундалик соғлам хаёт
бўлишини бошлаб берувчи омил. Нонуштанинг қандай бўлиши тушлик ва шомлик
таомларнинг таркиби ва хазмига таъсир кўрсатади.
Эрталабки нонуштадан олдин нахорлик
бор.Нахорлик –нонуштага кириш учун ,уни
бошлаш учун ўта мухим.Лекин энг қизиғи шу-ки ,нахорликдан аввал уни бошлаб берувчи сахарлик бордир
Нонушта қуйдаги босқичлардан амалга оширилар
экан.:
1.Сахарлик
2.нохорлик.
3.нонушта.
Сахарликда (соат 5 лар атрофида)уч пиёла толий
сувга бир ош қошиқ тарёк асалдан солиб, аралаштириб ичиб олиш керак.Савол туғилади толий сув нима
деб? Сиз чойгумда сувни ўтга қўйиб ,қайнатдингиз ва уни совитдингиз.Сиз энди у
сувни совутгичнинг музхонасига қўйиб ,музлатиб ,сўнг уни музхонадан олиб қўйиб
эритдингиз.Маълум вақтдан сўнг у эриб хона темпратурасига (хароратига)келиб
қолади.Бундай сув толий сув дейлади.
Асални
нон ва овқат билан ейиш зарардир.Асални сахарда истемол қилганингизда у нонуштагача баданга сингиб даволашга
утади.Сахарда истемол қилинган асал асосан ўпка ва ошқозон-ичак йўлларида тез
ва яхши сўрилади.
Энди сахарликка келсак унда сиз уч ош қошиқ
зайтун мойини ( 40г) ичишнгиз мумкин.Зайтун ёғи хамма аъзоларга хам овкат хам
давордир.Зайтун ёгидан сўнг 100г творог истемол қилинг.Яна творогга бир ош
қошиқ шакар қўшиб истемол қилганингиз мақулдир.Кўпчилик билмайди-ки творог
жигар учун севимли озуқалигини!Ана энди барча аъзолар аста секин уйғона
бошлади. Бирор соат утказиб энди нонушта килишингиз мумкиндир.
Нонуштага бир сиқим кишмиш,бир сиқим
бодом,3-5та ёнглқ,1-2 бурда суви қочгвн
нон ва 4-5 пиёла кўк чойё наматак ё дўлана чой ичган макулдир.Нон
масаласига тўхталсак,инсон организими учун энг макбул нон бу кепакла нондир.Бозорларда
бу нон дехконлар томонидан олиб келиб сотилади.Дуконларда эса кора ёки ок ундан
килингини сотилади.Ейилган мақсулотларга келсак майиз эрталабки юрак учун озуқа
манбаидир
Хадисда келди-ки ,майиздан хар он,
Тановул айлангиз ,ажойиб дармон!
Балғамни тиндирар,сафро сўндирар,
Асабни мустахкам қилар бегумон
Ёки
Хадиснинг давомин эшит ,эй одам,
Майиздан сўнади хатто ғазаб хам.
Юракни бақувват қилади майиз,
Юракнинг ишига беради ёрдам!
.Ёнғоқ эса мияни озуқалантирувчи озуқа
манбаидир
Раис аъзоларга қувватдир ёнғоқ
Хусусан ,мияга куч берархар чоқ.
Ички сезгиларни бақувват қилар,
Жинсий қувватни хам оширир бироқ
Ёки
Агар кекса эсанг ,сўзга қулоқ сол,
Уруғи олинган майиз топу ол.!
Оқ анжирдан унга қўшиб егин-ки,
Сен учун энг лойиқ таом ,ёдлаб ол
.Тўғри ,ёнғоқ хамма бошқа аъзоларингиз учун
ўта мухим .Лекин инсондаги энг азаз аъзо бу бошдир.У хамма ишни бажаришда
буйруқчи марказдир.Энди бодомга келсак ,бу мускуллар учун авваломбор озуқадир
Арабча лавз,форсча бўлади бодом
Еганлар семириб бўлар хўп андом!
Хулликда ўртача бўлар ширини,Қуруқ-иссиқ бўлар
аччиғи уни.
Аччиғи тўйимли овқат бўлмайди
Жило бериб ,яна тўсиқ очади.
Ширин бодом бўлар йўтал учун наф
Жигар ичра тўсиқ бўлса қилар даф
.Бундан ташқари у қонни хар тамонлама
яхшилайди,кўпайтиради,ва қўшни органларга беради Буларга қиш фаслида тут
қоқисини ва ўрик қоқисини қўшишимиз мумкин..Юкорида биз келтирган озуқалар
асосан қиш,бахор ва куз фаслига
мужаллангандир.Ёз фаслида эса нонуштага
қора ва хусайни узум ва нон истемол қилиш мумкин.Ана энди эрталабки
нонуштадан сўнг тушликка новбат келди.Асосан эрталабки нонушта яхши бўлса
тушликда унча таълаб бўлмайди.Тушликда кўпроқ мева ,савсовотлар,полиз
махсулотларидан истемол килган мақулдир.Тушлик бир неча куринишда булиши
мумкин:
а) хохлаган хул ёки қуруқ мевалар билан
нон,чой иссик овкатлар истемол қилиш,
б) аччиқ-чуччук ва нон билан иссиқ овкатлар
истемол қилиш,
в) сутни 40 даражагача иситиб унга нон тўғраб истемол қилиш.
Г)торвуз билан нон еб чой ичиш.
Торвузким-ёз ойи жонга халоват,
Чанқаган одамга беради рохат
Ўзининг хўл-совук мижози билан
Танани совутар,сўнар харорат.
Ёки
Тарвузким,сафрони сўндирар хар дам,
Пешоб хайдар ундан еганда одам
Суюқ қонлар пайдо бўлади ундан,
Вужудинга хўллик ато қилар хам
Эслатиб ўтаман истемол қилинадиган нон албатта
суви қочган булиши ва кепакли бўлиши шарт.Жуда бўлмаганда “серий” бухонка нон хам маъқул.Чойларга
келсак хамма турдаги гиёх чойлар ва қайнаган сув хам бўлаверади.
Қовун
истемол масаласига келсак ,уни тушликдан шомгача хеч нарсасиз ўзинигина истемол қилишингиз мумкин.Бу борада
халқимизда ажойиб мақол бор:Қовун есанг саҳар е,саҳар емасанг захар е:Бу билан
қовунни оч коринга бирор нарса қўшмасдан ўзини истемол қил демоқчи.
Қовундан мияга хўллик бўлар ёр,
Баданга шу хислат етади такрор.
Танага семизлик ато қилади,
Тиқилма очувчи хислати хам бор.
Ёки
унинг уруғи тўғрисида тўхталсак:
Қовун уруғлари хайдайди пешоб,
Буйрагу қовуқни тозалар шитоб,
Ични юмшатади,хисни қўзғар
Иссиқ йўтал кетар,гувохдир китоб
ШОМлик инсоннинг бир кунлик овқатланишининг
охирги мухим нуқтаси хисобланади.
Шомликда бирор бир суюқ ёки қуюқ иссиқ овқат
ташкил қилинади.Бироқ тўйлар бор,турли базм байрамлар ,морасимлар ,ўтиришлар ва
гаплар бор.Унда шомлик бошқача тус олади.Булардан истисно тарзида биз оддий
кундалик шомлик устида тўхтаймиз.Аввало шомликни тўртга бўлиб олсак,болалар
шомлиги,ўспиринлар шомлиги,ўрта яшар ёшлар шомлиги ва қариялар
шомлиги.Шомликнинг мухим овқатлар қаторига қуйдагиларни жумладан:бир қатор
кўкатлар ва ош кўулар,аччиқ-чучук-шакароб,турп,бодринг,қалампир,олма ёки узум
сиркаси,зира,зирк,занжабил,куркума каби
махсулотлар бўлиши мумкин.Булар ичида ош кўклари деганимизда
сельдер,петрушка,кўк пиёз,кашнич,укроп,кўк саримсоқ пиёз ва бошқа кўкатлар
назарда тутилади.Шомликни 35-40 фойизини кўкатлар ташкил этса шомлик тез ва осон хазм бўлади.Ш омга турли қуюқ
овқатлардан ташқари ранг баранг суюқ овқатлар жамладан балик махсулатлридан хам
истемол қилиш мумкин.Пишикчилик пайтларда хафтада бир икки
сабзи.бодринг.ковок.узум сак шарбатлридан ичиб юришни тавсия этамиз.
А). Ортиқча оғирликни йўқотиш; сиз овқатларни алохида тарзда
тановул қилишни бошлагач, кўп ўтмай ўзингизни
торттиргач хурсанд бўласиз. Сабаби сиздаги ортиқча килограмм йўқолади, белнинг йўғонлиги, қиёфага тўғри келмайдиган семиз қўллар ва бадандаги бўришиқ жойлар ғойиб бўлади. Афтсига 1,5 – 2,5
килограмдан ортиқча оғирлик
ташланади.
Б)
Овқат хазм қилиш
яхшилангач баданингиздаги хужайралар хам сувни кам талаб этади, қорин хам шишмайди, қоматингиз хушбичим, хипча бўлиб қолади. Қорин тўйгизишга, овқатга талаб камаяди, бу демак, бир кеча – кундузлик истеъмол қилинадиган калория миқдори камаяди, шу билан бир қаторда сизнинг оғирлигингиз хам.
Г). Қувватнинг ўсиши; Бир тоифадаги овқатни тановул қиларкансиз организм овқатни хазм қилишда организм анча кучни
тежайди, оқибатда, сиз ўзингизга
Янги қувват қуйилаётганини
хис қила бошлайсиз.
Д) Яхши соғлиқ. Таомларни алохида қилиб ейиш ошқозон – ичак тизимига хордиқ беради ва
бу, сиз ўзингизни тетик хис қилишингиз имконини беради, уйқу учун хам
камроқ вақт керак бўлади. Сиз бардам бўлиб қолдингиз, чунки ошқозонингиздаги бир – бири билан мос келмайдиган овқатлар энди «низолашмайди».
Буларнинг хаммаст соғломликни ва бахтиёрликни
хис этиш имконини беради.
ОВҚАТНИ ХАЗМ ҚИЛИШ УЧУН ОРГАНИЗМГА
ҚАНЧА ВАҚТ КЕРАК ?
Истеъмол қилинган озуқаларни сингдириш учун зарур бўладиган вақт оралиғи ва тавсия этиладиган овқатлар хақидаги ушбу маълумотдан фойдаланинг.
Сув. Бўш ошқозонга ичилган сув дархол ичакка тушади.
Шарбатлар. Мева, сабзавот шарбатлари ва
бульонлар 15 – 20 дақиқада сингади.
Ярим суюқ
махсулотлар. Аралаштирилган салатлар (салат кўкати, сельдерей, бодринг ва помидорлар суюк холга келгунча
аралаштирилади) суюқ овқат қаторида тановул қилинади, шунингдек сабзовот ва мевалар
20 – 30 дақиқа мобайнида
хазм бўлади.
Мевалар. Тарвуз. 20 дақиқада сингади. Битта овқатдан кейин ягона мева бўлиб қолсин. Қовунларнинг хазм бўлиши учун 30 дақиқа. Икки хил қовунни
аралаштирсангиз хам, бироқ ярим килограмдан ортиқ еманг.
Апельсин , узум хам сингиши учун ярим соат
талаб этади. Ярим килограмгача ейиш мумкин.
Олма, нок, шафтоли , олча ва бошқа ярим ширин мевалар. Ҳазм бўлиш вақти 40 дақиқа. Бир
маротаба ейишда 2 ёки 3 хилини 350 – 500 гр миқдорида тановвул қилиш мумкин.
Хом сабзовотлар: Салат қилинадиган сабзовотлар – помидор, салат кукати, сельдерей, қизил ва Кўк қалампир ва
бошқа ширали сабзовотлар хазм бўлиш вақти 30 – 40 дақиқа.
Буғда ёки сувда пиширилган
сабзовотлар. Кўкат. 40 дақиқада сингади.
Кабачки, гулкарам, ловия, пиширилган жўхори 45 дақик ада хазм бўлади.
Турп, сабзи, лавлаги ва бошка илдизмевали
сабзавотлар 50 дақиқадан кам бўлмаган вақт талаб этади.
Изох: Бу сабзавотларнинг 2 – 3 хилини қўшиш мумкин(хар бири 120 грамдан, умумий хисобда 240 грамдан кўп бўлмаган миқдорда). Ва авало кўкатлар, сўнг илдизмевали сабзавотлар
истеъмол қилинади.
Таркибида крахмал бўлган сабзовотлар – қовоқ, картошка ва бошқалар бир соат атрофидаги
вакт мобайнида хазм бўлади. Ушбу сабзовотлардан
бири дастурхонингизда асосий таом бўлиши лозим.
Крахмалли овқатлар:
Гуруч, гречка, оқланган тариқ, жухири
уни, сўли, АРПА ёрмалари ўртача 60 – 90 дақиқа мобайнида
сингади.
Дуккаклилар – крахмаллар ва протеинлар,
ловия, Кўк нўхот ва бошқалар хазм бўлиши учун 90 дақиқа зарур бўлади. Бир
киши учун купи Билан 120 гр. Курук холда (210 гр. Пиширилган холда). Униг қуруқ холдаги 30 – 45 граммини
90 – 120 грамм
гуруч Билан қушиб истеъмол килиш мумкин. Сояни
гуручдан кейин истеъмол қилса хам бўлади. Чунки соянинг хазм бўлиши 120 дақиқани ташкил этади.
Уруғлар ва ёнғоклар: Кунгабоқар, қовоқ, кунжут уруғлари икки соат мобайнида сингади. Писталарнинг икки
турдагисини 30 граммдан 120
граммгача истеъмол килиш мумкин. Бодом
ерёнгок(хоми), ёнғоқларнинг хазм
булиши учун 2,5 – 3 соат вакт керак бўлади. Улардан факат бир
турдагисини, оғир жисмоний иш Билан банд булмасангиз,
90 граммдан кўп бўлмаган
микдорда ейиш мумкин.
Ёғсиз уй пишлоги, творог,
бринза каби сут махсулотлари сингиши учун тахминан 90 дақиқа зарур бўлади. Бир
марта учун 120 – 240 грамм
кифоя килади. Ёғи олинмаган сутдан қилинган творог 2 соатда хазм бўлади. Бир ўтиришда 240 граммдан кўп бўлмаган микдорда истеъмол килинади. Шундай сутдан килинган
каттик пишлок сингиши учун 4–5 соат зарур булади. Бир маротабада 60 – 120 грамм микдорида
ейилади.
Жониворлардан олинадиган протеинлар хазми учун: тухум
сариғига – 30 дакика, бутун тухумга – 45
дакика, 1 кунга – 1-2 дона тухум.
Баликлар – 45-60 дақикқа, кўпи Билан 180 грамм, жўжжа – 1,5-2 соат. Кўпи Билан 120
грамм.
Эслатма:Бизларни марказимиз аъзолари тамонидан
ишлаб чиқарилган қувват ва ёшартирувчи гиёхлар сотувга чиқди. Булар асосан қаришни
олдини олиб инсонларга куч қувват бахш қилади
Фойдаланилган
адабиётлар:
Сатаров
А.Н.Абдурахманов Т.Р. ДАРДИНГА ДАВОМАН
М.Хасаний. Даволардан
чиққан садолар
А.Саиддиннур.Халқ табобати сирлари
Абу Али ибн Сино гиёхлар
сўзлашганда
Мурожат учун телефон
+998-90-987-9-987.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@mail.ru>
Абдуқодир
Сатторов
“Малхам” табобати маркази
рахбари, халқ табиби.