ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 29 декабря 2015 г.

янги йилингиз муборак бўлсин


Икки минг ўн олтинчи йил бошланди, ажабо,
Янги йил хуш хабарин келтирди тонгги сабо.
Қутлов ва табриклар ҳам ҳуш ёқурким, дилрабо,
Совға, саломлар олиб, кириб келди Қорбобо,
Ассалом,  эй Янги йил, ҳуш келибсан, марҳабо!

Ассалому-алайкум хурматли  мехрибон оналар, қалби дарё опа-сингиллар, бағри кенг ака-укалар!
Мен аввало  барчангизни кириб келаётган янги-2016 йил билан муборакбод этаман!
Бу келаётган йил барчангизга омад ва сихат - саломатлик тилаш билан бирга ,шу янги йил

воскресенье, 27 декабря 2015 г.

янги йил


Икки минг ўн олтинчи йил бошланди, ажабо,
Янги йил хуш хабарин келтирди тонгги сабо.
Қутлов ва табриклар ҳам ҳуш ёқурким, дилрабо,
Совға, саломлар олиб, кириб келди Қорбобо,
Ассалом,  эй Янги йил, ҳуш келибсан, марҳабо!

Ассалому-алайкум хурматли  мехрибон оналар, қалби дарё опа-сингиллар, бағри кенг ака-укалар!

понедельник, 7 декабря 2015 г.

табриклайман


Ассалому алайкум Хурматли АЗИЗлар
Мен барчангизни мамлакатимизнинг БОШ ҚОНУНИ яъни КОМУСИМИЗнинг 23йиллик муборак байрами ила муборакбод этаман. Барчангизга сихат-саломатлик,фаровон хаёт талаш билан бирга яна бир бор “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги” муносабати билан табриклаб қоламан деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдукодир Саттаров
Ўлкамизда инсонлар
      Озод ва ҳур, мукаррам,
Чунки Оллоҳнинг ўзи
       Айлаган лутфу карам!
Ватанимиз тинч. обод,
       Халқимиз яшар хуррам,
Порлоқ йўлга бошлайди
       Юртбошимиз муҳтарам,
Бош Қомус ёзилган кун..
       Юртимизда зўр байрам!....



понедельник, 23 ноября 2015 г.

асаб касалликларини табобатда даволаш


АСАБ  КАСАЛЛИКЛАРИ.
 (Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни табобат усулида даволаш)

    
     Инсон организмида  кўплаб учрайдиган касалликларнинг бир қатор турлари асаб тизимининг иш фаолиятига  боғлиқ. Инсон танаси чарчаганда, уйқусизлик ҳолати рўй берганда, уйқусизлик ҳолати рўй  берганда ҳамда  асаб тизимига салбий  таъсирлар ўтказилганда бир қатор касалликлар  артеросклнроз, ақл  фаолиятининг ёмонлашиши, иштаҳа бузилиши, тез-тез толиқиш, шамоллаш ва бошқалар келиб чиқади.  Асаби яхши одамни саломатлиги яхши, иродаси кучли киши деб айтишади. Зеро, асаб ички органлар фаолиятига катта  таъсир кўрсатади. Маълумки, бош мия фаолияти ички органларга таъсир этиб туради. Айниқса, изтироб чеккан, ғамгин кишилар доимо  юрак безовталанишидан, юрак атрофидаги оғриқдан шикоят қилишади. Бир оғиз ноўрин сўз асаби сезгир кишиларга тез таъсир этиб, олам ўзини дарҳол ёмон сеза бошлайди, юраги безовта бўлибгина қолмай, қўл-оёқлари бўшашади, ичи титраб кетади.  Шу билан бирга, ички органлар фаолияти бузилади, қонда қанд миқдори ошиб кетади,  оғиз қурийди, дармонсизлик ва шунга ўхшаб бир қанча  ўзгаришлар рўй беради. Асабни сақлаш борасида Жалолиддин  Румий  шундай деган:-“Бир оғиз сўз билан ҳам  бўғиш, ҳам тўзиш мумкин. Қудратингдан айланай сўз”! Яна айтганки:-“Табассум чеҳрага улуғворлик беради, дилни равшан қилади, қалбга ором  бағишлайди. Табассум  кўнгилларни яшнатувчи кучдир”.  Шуни  унутмаслик керакки, киши ташқи муҳитдаги  ёмон  таъсирга қанчалик сезгир бўлса, организмнинг  юқумли касалликларга нисбатан чидами шунчалик пасайиб кетади.  Натижада киши ҳар хил касалликларга  тез чалинадиган бўлиб қолади. Баъзан  оғир стресс, об-ҳаво, қуёш нури, иссиқлик, совуқлик  ҳар хил ранглар  шовқин-сурон, мусиқа ва ҳоказолар ҳам инсон асабига салбий таъсир этади. Бу холат 2 хафта, айрим кишиларда  эса 1 ойдан кейингина тикланади. Баҳорги толиқиш ёки мадорсизлик  организмда органик моддалар етишмаслигининг оқибати бўлиши мумкин.

воскресенье, 22 ноября 2015 г.

алергия


Аллергия

Общие сведения


Аллергия - это острая реакция иммунной системы организма на обычно безобидные вещества. Аллергия может возникать на шерсть некоторых видов животных, различные продукты, пыль, лекарства, химические вещества, укусы насекомых и цветочную пыльцу. Вещества, которые вызывают аллергию, называются аллергенами. В некоторых случаях аллергические реакции проявляются настолько слабо, что вы можете даже не знать о том, что вообще страдаете от аллергии.

Но аллергия может быть, напротив, чрезвычайно опасной и даже угрожать жизни. У людей, страдающих от аллергии, может возникать анафилактический шок тяжелое патологическое состояние, связанное с чрезвычайно острой реакцией организма на аллерген. Анафилактический шок может быть вызван различными аллергенами: лекарственными препаратами, укусами насекомых, продуктами питания. Также анафилактический шок может возникать и из-за контакта кожи с аллергеном, например, с латексом.

Чай из ромашки снижает уровень сахара в крови


Чай из ромашки снижает уровень сахара в крови




О том, что настой ромашки снимает воспаление, успокаивает нервную систему и избавляет от бессонницы, известно давно. А недавние исследования подтвердили, что, кроме прочего, ромашковый чай способствует нормализации сахара в крови, пишет health.passion.ru.
Ученые из университета в Аберистуите (Уэльс) и специалисты из Японии пришли к выводу, что настой на основе ромашки является прекрасным лечебным средством для больных сахарным диабетом. Снижая уровень сахара в крови, он помогает предотвратить такие осложнения диабета, как слепота, заболевание почек, ухудшение работы нервной и сердечно-сосудистой систем.

понедельник, 16 ноября 2015 г.

ЁМҒИР ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS TERRESTRIS


                   ЁМҒИР   ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS  TERRESTRIS

    Ёмғир чувалчанги-ҳалқали чувалчанглар типининг эркин яшовчи вакили ҳисобланади. Медицина институтлари ўқув программасида мазкур биологик типнинг шу вакили устида сўз юритишдан мақсад-ёмғир чувалчанги ўзининг тузилиши жиҳатидан ҳалқали чувалчангларни тўла-тўкис акс эттиради.

Тузилиши:
 Ёмғир чувалчангининг тана тузилишига келсак, у  бир-бирига  бевосита ёпишган 15-30       дона ҳалқалар йиғиндисидан иборат.
 Ёмғир чувалчангида ҳалқа шаклидаги ташқи  сегментлари ташқи сегментлардан  ташқари тананинг ички сегментлари (тери-мускул қопқоғи остида) тафавут этилади. Ёмғир чувалчангида тананинг ташқи халқалари ва ички сегментлари сон жиҳатидан бир-бирига  тенг ва монанд жойлашгандир.  Ҳар бир  ташқи халқада қатор жойлашган 4 жуфт тукча тафовут этилади. Вояга  етган ёмғир чувалчангининг  танаси  ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир. Мазкур қават чувалчанг танасининг  ички томонданига  қараб сегментлар жойлашган  кўндаланг  тўсиқлар чиқаради. Кутикула қаватида уни  ҳўллаб турувчи шилимшиқ суюқлик ишлаб чиқарадиган  майда безчалар бор. Кутикуланинг шундай тузилгани ёмғир чувалчангининг ер остида-тупроқда эркин ҳаракат қилиши учун ёрдам беради. Кутикула қавати остида эпителиал қават, бунинг остида эса мускул қавати  жойлашгандир. Ёмғир чувалчангининг мускуллари 2 йўналишда: узунасига кетган ва айланисига жойлашган толалар тутади. Биз қайд қилган қаватлар ёмғир чувалчангининг тери-мускул қопчиғини ташкил этади.

Фарқи:
Ёмғир чувалчангида бошқа  чувалчанглардан фарқ қилиб, иккиламчи тана бўшлиғи (celom) тафовут этилади. Целом бўшлиғи бир томондан чувалчанг ичак найчасининг ташқи девори билан чегараланса, 2 чи томондан тери-мускул қопчиғининг  эпителийси билан чегаралангандир. Целом бўшлиғида чувалчанг танасининг кўндаланг тўсиқлари кириб боради. Ёмғир чувалчангининг танасида олдинги-бош қисми, хусусий тана,  орқа соҳаси, қорин ҳамда орқа  юзлар тафовут қилинади. Бош томонидан 2-сегментда чувалчангнинг оғиз бўшлиғи жойлашган. Оғиз  бўшлиғининг давоми кенгайиб, пиёзча шаклида буқоқни буқоқ қисми ўз навбатида мускулли ошқозонга айланади. Ошқозоннинг давоми  ўрта ичак ҳисобланиб, асл тананинг асосий қисмини ташкил этади, ичакнинг бу қисмида тайёр овқатлар шимилади. Ўрта ичакнинг орқа (устки) юзаси бурма шаклида ботиқ ҳосил қилади, бу ботиқ тифлозолис дейилади. Мазкур ботиқ ҳисобига ўрта ичакнинг шимувчи юзаси ортади. Ўрта ичак ўз навбатида орқа ичакка айланиб, анус билан тамом бўлади.

пятница, 13 ноября 2015 г.

петрушкани фойда....


ПЕТРУШКА.
(петрушка обыкновенная)
Петрушка Ўрта Осиёда ва Ўзбекистоннинг хамма вилоятларида экиб ўстиралиадиган ўт ўсимлик бўлиб ,соябонгулдошлар оиласига мансуб ,бўйи 30-90-см .гача бўлади.Бир йиллик ўт ўсимлик бўлиб пояси тик ўсади.Гуллари майда ,оқ саябонга тўпланган бўлиб меваси писта кўринишида.Мевасининг таркибида эфир мойи,баргида хам каротин,витамин С ва фалавинлар бор.Петрушка Ўзбекистонинниг хамма вилоятларида доривор сифатида экилади хамда зировар сифатида ош-овқатга ва салатларга ишлатилади.Тетрушка халқ табобатида ва илмий табобатда кенг кўламда ишлатилади.
Бобомиз Абу Али ибн Сино петрушкани жигар касалликларини даволаш учун хамда пешоб хайдовчи ,аёлларда хайиз келтирувчи дори сифатида ишлатган.
Бизлар қуйида петрушкани илмий табобатда ва халқ табобатида қўлланишини кўриб чикамиз
     Остреохондреозда петрушка илдизини кунига 2-3 марта чайнаш керак ёки кунига 1 ош кошик петрушка дамламасидан 2 махал ичиш керак. Дамлама куйидагича тайёрланади: 2 чой кошик куритилган петрушка илдизи 400 мл. сувда 1 соат довомида кайнатилади.
     Петрушка уругидан килинган дамлама хам остеохондроз билан касалланганда яхши наф беради. У куйидагича тайёрланади: 3-4 чой кошик петрушка уругини 300 мл. кайнаган сувга солиб, 10 дакика довомида, паст оловда кайнатилинади. Кунига 1 ош кошикдан 3 махал ичиш керак.

понедельник, 2 ноября 2015 г.

темираткининг даволаш усуллари


98а  Темиратки ва унинг даволаш усуллари
 Темиратки-ташқи кўриниши, кечиши ва келтириб чикарувчи сабаблари турлича бўлган кўпчилик тери касалликларини ифодаловчи термин. Қичишиб устки кисми қипиклашиб турадиган хар хил тошмалар қадимдан темиратки деб аталган. Қизил ясси темиратки, пушти темиратки, юздаги оддий темиратки, псориаз-қипиқли темиратки, трихофития-қирма темиратки, тукли темиратки ва шу кабилар учраб туради.
Псориаз-"тангачали темиратки"кенг тарқалган касаллик бўлиб юқмайди.Маьлумки, хар кандай соғлом одамда хам эпители (терининг юза каватини)нинг нобуд бўлган қисми кўчиб тушиши рўй беради. Бироқ псориазда бундай холат яллиғланиш билан бирга кечади йирик-йирик тангасимон кўринишда бўлади. Шунинг учун ҳам псориазнинг бу кўриниши халқ тилида "тангачали темиратки" дейилади.Псориаз-темираткида зарарланиш учоғидаги хужайралар жуда тезлик билан мейёрдан 10 баробар тезликда кўпая бошлайди. Натижада эски қатлам кўчиб тушишига улгурмайди ва йиғилиб, кул ранг,оқиш рангдаги тошмаларга айланиб колади.Терининг зарарланган кисми пўст ташлайди,баьзан қичишади,тошмалар асосан тирсак ва тиззада узоқ вақт туриб  колади.(суратда)        

"Тангачали темиратки" хамма ёшдаги одамларда, жумладан 10 ёшдан бошлаб 50 ёшдаги одамларда учраши мумкин.Касаллик дастлаб терида майда пушти ё кизғиш тугунчалар хосил булиши билан ва уларниг усти окиш кумиш ранг пўстлоқ билан қопланади.Тугунчалар аста-секин катталашиб бири-бири билан қўшилиб кетади. Гохида баданнинг хамма жойини қоплаши мумкин.Буни таркалган темиратки ёки эритродермия дейилади.(суратда)

вторник, 27 октября 2015 г.

ёмғир чувалчанги


ЁМҒИР   ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS  TERRESTRIS


    Ёмғир чувалчанги-ҳалқали чувалчанглар типининг эркин яшовчи вакили ҳисобланади. Медицина институтлари ўқув программасида мазкур биологик типнинг шу вакили устида сўз юритишдан мақсад-ёмғир чувалчанги ўзининг тузилиши жиҳатидан ҳалқали чувалчангларни тўла-тўкис акс эттиради.

Тузилиши:
 Ёмғир чувалчангининг тана тузилишига келсак, у  бир-бирига  бевосита ёпишган 15-30       дона ҳалқалар йиғиндисидан иборат.
 Ёмғир чувалчангида ҳалқа шаклидаги ташқи  сегментлари ташқи сегментлардан  ташқари тананинг ички сегментлари (тери-мускул қопқоғи остида) тафавут этилади. Ёмғир чувалчангида тананинг ташқи халқалари ва ички сегментлари сон жиҳатидан бир-бирига  тенг ва монанд жойлашгандир.  Ҳар бир  ташқи халқада қатор жойлашган 4 жуфт тукча тафовут этилади. Вояга  етган ёмғир чувалчангининг  танаси  ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир.

четверг, 22 октября 2015 г.

қурондаги






Қуръонда бир оят фақат фатҳа ҳаракатидан иборат:
 Назиат, 23 оят – فَحَشَرَ فَنَادَى



Бир оятда икки буйруқ, икки қайтариқ, икки башорат хабари бор:
 وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي
 وَلَا تَحْزَنِي إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ
 “Биз Мусонинг онасига (Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: “Уни эмизавергин. Бас, қачон (Фиръавн одамлари ўғил кўрганигни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, Биз уни сенга (яна тирик ҳолида) қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчидирмиз”. (Қасас сураси, 7-оят)

 Қуръонда икки оят борки, уларни ўнгдан чапга ва чапдан ўнгга ўқиса ҳам тўғри бўлаверади. رَبَّكَ فَكَبِّرْ- Мудассир, 3 оят, كُلٌّ فِي فَلَكٍ – Анбиё, 33 оят

воскресенье, 18 октября 2015 г.

Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)









Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)

 Варикоз касаллигида---Оёқ вена қон томирларининг қопсимон кенгайиши, тери ости веналари узунлигининг ошиши ва илонсимон эгри-бугри бўлиб қолиши тушунилади. Бу касалликда зарарланган оёқда веноз қон айланишининг бузилиши ва трофик ўзгаришлар кўзатилади.
Варикоз касаллиги фақатгина инсониятги хос касаллик. Homo sapiensларнинг тик юришга ўтиши натижасида перифериядаги қон томирларга катта юклама тушган.фаол иш фаолияти натижасида кўп миқдордаги циркуляцион қоннинг 60-70% и юракдан пастда жойлашади.
 Тарихи
 Илк варикоз касаллигини даволаш усуллари хақидаги маьлумотлар қадимги Миср папирусларида учрайди (тахминан эр.ав. 3 минг йил аввал). Юнонистонда Гиппократ яшаган даврдан бошлаб флебология фанига асос солинган (бу хозирги ангиохирургияга тўғри келади). Варикоз касаллиги, веналарнинг варикоз кенгайиши ва тромбози ва уни даволаш усуллари хақида кўплаб олимлар асарлар ёзишган (Ибн Сино, Гален ва бошқ.). Ўрта асрларда эса Европа медицинаси олимлари (Амбруаз Паре) касаллик даволаш усулларини ишлаб чиқдилар.
 Этиология

пятница, 16 октября 2015 г.

қурон мўжизалари


ҚУРЪОНИ КАРИМ МЎЪЖИЗАЛАРИ


Қуръони Каримда 114 та сура, 6 666 та оят, 77 439 та сўз, 325 343 та ҳарф бор. (Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсиридан)

ҚУРЪОН СОНЛАРИНИНГ СИРИ

„19” рақамининг Қуръондаги сирлари

Қуръондаги суралар сони 114 тадир, яъни, 6 та 19 дир.

Бир сурадан бошқа ҳаммасини очгувчи машҳур „Бисмиллоҳ..." ояти ҳам 19 ҳарфдан иборат.

„Бисмиллоҳ..."нинг илк калимаси бўлмиш „ИСМ" лафзи Қуръонда 19 марта келади. Иккинчи калима „АЛЛОҲ" эса, 2698 марта учрайдики, бу хам 19 га қолдиқсиз бўлинади ва 142 га тенгдир. Учинчи калима бўлмиш „ар-РОҲМАН" 57 дафъа зикр этиладики, у ҳам 19 нинг 3 га кўпайтмасига тенгдир. Охирги калима „ар-РОҲИЙМ" эса, 114 бор зикр этилади. Ва у ҳам 19 нинг 6 баробаридир.

четверг, 15 октября 2015 г.

ёрим


КЕЛГИН  ЁРИМ!


Қачон насиб этар кўрмоқ юзларингни,
Адосиман, фидосиман кўзларингни,
Соғинганман тингламоққа сўзларингни,
Келсангчи ёр ташриф айлаб уйларимга!

воскресенье, 11 октября 2015 г.

йигитнинг иккинчи юраги


Простата бези   ёки йигитнинг иккинчи юраги нима?


Бу кўпчиликни ташвишлантирадиган касаллик айниқса кексаликда дард устига чипқон бўлади. Замонивий тиббиётда ушбу хасталикнинг даволашнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Айни пайтда унинг халқ табобатида ўзлаштирилган турли гиёхлар воситасида хам чекинтириш мумкин .

    Юнонча prostatus сўзидан олинган бўлиб олдинда турувчи маънони англатади.
Простата бу эркак жинсий органидаги тоқ без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналлари бошланғич қисмини ўраб туради.
   Простата бези без ва мускул қисмдан иборатдир. Без қисми уруғ суйилтирадиган суюқлик секрет ажратилади. Бу суюқлик спермага қўшилиб сперматозоидларни активлаштиради. Мускул қисми эса сийдик чиқариш каналининг  сфинектэри мускул қисқич хисобланиб шахват ва сийдик чиқишини ростлаб туради. Шунинг учун шахват ва сийдик аралашиб кетмайди. Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради. Шунга кўра врач тўғри ичакка бармоғини киритиб  безнинг турли касалликларини анқлайди. Прастата безининг яллиғланиши простатит деб аталади. (Бу тўғрисида қуйироқда ўқийсиз)
 Сурункали прост-тит ва аденома  булар йўлдош хасталикларими эркаклар бир вақтнинг  ўзида простатит простатитта безнинг яллиғланиши ва аденома билан касалланиншлари мумкин. Маълум бир  ёшга тўлганда сўнг 50 ёшдан ошганда ушбу икки касаллик 70-80 % холатларда кузатилади.

среда, 30 сентября 2015 г.


маслахат



Академик Амосовдан олтита «олтин» маслаҳат



Инсон учун энг катта неъматлардан бири – саломатлик. Соғлигимизнинг қадрига етиб, унга доимо эътиборда бўлишимиз шу неъматга бўлган шукронамиз ифодаси эканлигини яхши биламиз. Ўз даврининг буюк жарроҳларидан бири, академик Николай Амосовнинг узоқ яшаш, касаллик оқибатида келиб чиқадиган мусибат, асоратлардан сақланиш ҳақида олтинга менгзалган маслаҳатларини эса кўпчилик билмаса керак. Сизларни унинг олтита «олтин» маслаҳатлари билан таништирамиз.

вторник, 29 сентября 2015 г.

устозларга

Қўлимга каламни ушлатди илк бор,

Шу ондан калбимда бошланди бахор,

Ундан-да буюкрок, улуғрок ким бор,

Устозим, устозим, Сизга минг таъзим




Ассалому-алайкум ҳурматли устозлар ва мурабийлар!

Мен сизларни касб байрамларингиз ила муборакбод этаман.Аввало сизларга хайирли ишларингизда мехр-мухаббат мадаткор бўлишини ОЛЛОХимдан сўрайман.

Хаммангизга сихат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламан деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Саттаров

воскресенье, 20 сентября 2015 г.

байрамингиз муборак булсин

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Валиллоҳил ҳамд!

Ассалому-алайкум қадирли, ,отахону-онахонлар ва опа-сингиллар , ака -укалар ,ахли ислом художўй ёру-дўстлар !
Мен барчангизни ЯҚИНЛАШИБ КЕЛАЁТГАН ҚУРБОН ҲАЙИТИ БАЙРАМИ БИЛАН ЧИН ҚАЛБИМДАН САМИМИЙ МУБОРАКБОД ЭТАМАН 
Бу ойда мен ўзимда ва барча мўминларда ҳосил бўлишини ва гуноҳларимиз кечирилишини ва имон билан ўтганларимизни бу ой шарофатила ҳақ раҳматидан мангу баҳраманд бў
лишларини буюк Аллоҳдан тилаб қоламан деб сизларга ҳурмат ва эхтиром ила халқ табиби Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва баракотуҳ

среда, 16 сентября 2015 г.

кексаларни эъзозлаш йўлида


КЕКСАЛАРНИ  ЭЪЗОЗЛАШ ЙЎЛИДА
Юртбошимиз бу йилни кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилгани барчага маълум.  Бу шунчаки бир давлат қарори деб қарамаслигимиз керак.  Бу гапнинг замирида, юртимиздаги барча ташкилот ва жамоалар фаолиятида  катта ўзгаришлар қилиш нияти ётибди. Бу гапни шунчаки давлатнинг бир қарори деб қабул қилсак  бу улуғ ниятга нисбатан бефарқларча муносабатда бўлган бўламиз. Бу қарорни нафақат жамоалар балки ҳар бир инсон қўлдан келганча нимадир қилиш билан жавоб бериши жоиз.


Суратда шоир ва носир Ғани Мажид  ўз ташкил қилган жамоа билан

Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят бўлимлари ва Андижон давлат университети қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби ҳам бу ниятга ўз муносиб амалий фаолият билан жавоб бериш ниятида Андижон адабий гурунггига келаётган санъаткорлар: ҳофизлар ва бошқа санъаткорларни алоҳида бир гуруҳ қилиб, эъзозлаш йилига “Эъзоз” номли даста ташкил қилиши ижодкорларга ўзига хос ижод йўлини очиб берди. Энди шоирлар ўз шеърлари билан бу дастада қўшиқбоп шеърлари билан қатнашса, ҳофизлар ўзларининг санъатлари билан элга ўз муносиб ҳизмат қилишига имкон яралди.

воскресенье, 13 сентября 2015 г.

тилла қавоқнинг фойдалари


 ТИЛЛА  ҚАВОҚ  ЁКИ  ДОРИХОНАНИНГ “МИТТИ” МЎЖИЗАСИ .


Қовоқ бўлар форслар тилида каду,
Иккинчидир хўлу совуқликда у.
Меъда ичра ҳазм бўлар тўхтамай,
Ёқимли хилт пайдо қилади,хай-хай.
Сафро хилтин тандан йўқотар беранж,
Аммо кўп йеилса қўзғатар қўланж,
Қўланж иллатини тезда айлар кам.
Хом қовоқдан олиб ейилгани дам,
Ўткир табибларлардан кўплари дейди,
“Чанқоқ қолур кимки кўп қавоқ ейди”
Куз келиб барчамиз қиш ғамини кўрамиз. Қишда бекаларимиз асраб қўядиган асосий озуқаларидан бири қовоқ ҳисобланади. Хўш, қовоқнинг фойдаси нимада?
    Қовоқ. Ўзбекистоннинг хамма туманларида экилади. Қовоқ бир йиллик, поясининг узунлиги 4-5 м га етадиган ўсимликдир. Пояси қиррали, дағал тукли, гажаклари ёрдамида осилиб ўсади. Барги йирик юраксимон, чуқур бош бўлакли дағал тукли бўлиб, гуллари сариқ, хиди ёқимли, бир жинсли бўлиб, эркак гуллари барг қўлтиғида тўп-тўп, урғочи гуллари эса якка-якка холда жойлашган. Меваси йирик, кўп уруғли, серўт ва ширали, турли шаклдаги хўл мева бўлиб, июнь, август ойларида гуллайди, меваси август, сентябрь ойларида пишади.

суббота, 12 сентября 2015 г.

ичак қуртлари -2 энтеробиус


        ИЧАК  ҚУРТЛАРИ Энтеробиус (острица) Enterobius  Vermicularis
       ( чувалчангсимон  гижжаси ). (иккинчи мақола)


  Ичак чувалчангсимон гижжаси-Enterobius (острица)  ёш болаларнинг  ичагида  кўплаб  паразитлик қилувчи оқ  рангли майда гижжадир.

Тузилиши:
Энтеробиус  гижжаси ҳам, аскаридалар  каби, айрим жинсли бўлиб, урғочисининг узунлиги 1см га етади, эркаги эса  урғочисидан  бирмунча кичик, унинг танаси 2-5 мм келади. Эркак  энтеробиус танасининг  охирги учи аскаридалар каби илмоқсимон эгилгандир. Урғочи   энтеробиус танасининг охирги қисми ингичка ва учли бўлади. Ичак  чувалчангсимон гижжасининг тана тузилишига келсак, аввало гижжанинг оғиз қисми 3 та сўрғичли лаб билан ўралган, лаблар ташқи томонидан  қаттиқ   кутикула  қавати билан  қоплангандир. Мазкур  кутикула қавати олдинга томон симметрик ҳолда кенгайиб, алоҳида  пуфакча-везикулани ҳосил  қилади.

понедельник, 31 августа 2015 г.

йигитнинг иккинчи юраги


Простата бези   ёки йигитнинг иккинчи юраги нима?

Бу кўпчиликни ташвишлантирадиган касаллик айниқса кексаликда дард устига чипқон бўлади. Замонивий тиббиётда ушбу хасталикнинг даволашнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Айни пайтда унинг халқ табобатида ўзлаштирилган турли гиёхлар воситасида хам чекинтириш мумкин .


    Юнонча prostatus сўзидан олинган бўлиб олдинда турувчи маънони англатади.
Простата бу эркак жинсий органидаги тоқ без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналлари бошланғич қисмини ўраб туради.
   Простата бези без ва мускул қисмдан иборатдир. Без қисми уруғ суйилтирадиган суюқлик секрет ажратилади. Бу суюқлик спермага қўшилиб сперматозоидларни активлаштиради. Мускул қисми эса сийдик чиқариш каналининг  сфинектэри мускул қисқич хисобланиб шахват ва сийдик чиқишини ростлаб туради. Шунинг учун шахват ва сийдик аралашиб кетмайди. Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради. Шунга кўра врач тўғри ичакка бармоғини киритиб  безнинг турли касалликларини анқлайди. Прастата безининг яллиғланиши простатит деб аталади. (Бу тўғрисида қуйироқда ўқийсиз)

билса ҳазил


 БИЛСА ҲАЗИЛ .Ғани Мажид


Сўзлар билан олай чимдиб,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Нуқсонларин олсин билиб,
Билса ҳазил, билмаса чин.
Гўзалман деб керилганлар,
Пардозларга берилганлар,

суббота, 29 августа 2015 г.

tabrik


                                                  Табрикнома
Ассалому алайкум хурматли дўстлар,опа-сингилллар,отахону-онахонлар!
Мен бирчангизни кириб келаётган 1 сентябр Мустақиллик бай-рами ила муборакбод этаман
. Она ватанимизнинг мустакиллиги абадий бўлсин!
Миллий истиклолимиз мангу яшасин!
Османимиз мусаффо халқимизнинг турмуши фаровон бўлсин,авлодларимиз баркамол,юрт элимиз тинг ва осойишта бўлсин!
Аввало сизларга ОЛЛОХимдан сихат- саломатлик,тинч-тотувлик тилаб қоламан деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

четверг, 27 августа 2015 г.

холис хизмат


                        холис хизмат   (Абдуллаев Абдуғани)


Қўнғироқ чалиниб каридорда бир зумда тинчлик ҳоким бўлди. Энди фақатгина синифлардан ўқитувчиларнинг овозлари эштиларди. Шу пайт кутилмаганда каридордан оттинчи “б”нинг тўрт шунқори  синф тамон чопиб кела бошлади. Улар бирин кетин “мумкинми?” деб киришганда Зафар Сафарович энди дарснинг асосий қисмини бошлаган эди.
-            Ха азаматлар?- деди ўзини босиб, - Ҳар кун аҳвол шу экан-да? А? Қачон сенларни эсинг киради? Нима қўнғироқни эшитмадиларингми?
-            Эшитдик-деди Асад тиржайиб, гўё Зафар Сафаровичнинг уйидаги ишни қилиб келгандай хотиржам.
-            Одамда виждон бўлиши керак, бет бўлиши керак. Ҳар қандай масалада одамга бир марта танбех берилади, икки марта танбех берилади, боринг жуда ортиб кетса, безбет бўлса уч марта танбех берилади. Сенларга кеч қолишларинг тўғрисида неча марта танбех бердим. Гап таъсир қиладими сенларга ўзи? Мана ўтган сафар сенларни деб бир соат тарбиявий дарс қилдик. Яна ўша аҳвол,  ўша ахвол. Ўша куни сенлар тенги бир бола кинодан қолиб кетишига қарамай йўлдан ўтолмай турган бир ожиз одамни йўлдан ўтказиб автобусга ўтказиб кузатиб қўйганини газетадан ўқиб бергандим, эсларингдами?
-            Эсимизда – деди Самад ёнидаги Собирга бир қараб.

среда, 26 августа 2015 г.

ватаним

Абдулаев Абдуғани
ВАТАНИМ

Боғланганман сенга жон ўлкам,
Сенсиз яшолмаслигим аниқ,
Сен борсанки шодликлар ҳамдам,
Фикрларим теран ва тиниқ.


Чидолмайман бир ой кўрмасам,
Соғинаман онажонимдай,
Сен паноҳсан бошимда ҳар дам,
Меҳрибонсан отажонимдай.

понедельник, 24 августа 2015 г.

Абдулхамид Чўлпон гузари


                    БОБОМИЗ  АБДУЛХАМИД ЧЎЛПОН  хотирасига бағишланди

Бугун  Андижан вилояти «ЧЎЛПОН » жамғармаси хамкорлигида хамда Андижан туман хокимлиги ,туман халк демократик партияси сайи харакати Билан Андижан туман ШАРК ЮЛДУЗИ МФЙ ХРАБЕК ҚФЙ да АБДУЛХАМИД ЧЎЛПОН хотирасига ЧУЛПОН ГУЗАРИ ини очилиш маросими бўлди.

Бу маросимга асосан махала ахлидан ташкари А.Чўлпонни қариндош уруғлари ва дўсу-биродорлари йиғилишди.
Йиғилишни «ЭЪЗОЗ» ашула ва ракс ансамбили рахбари Маҳамматжон Юсипов кириш сузи Билан очди хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузиридаги ННТ ва Фуқоролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қуватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент камисияси тамонидан  Андижон вилояти “ЧЎЛПОН” хайрия жамғармаси серфикатини тантановор уюшма раиси М.Хотамхожи га топширди.

понедельник, 17 августа 2015 г.

парманчак нима


ЗАНГОРИ МАЙМУНЖОН (парманчак)
ЕЖЕВИКА СИЗАЯ
RUBUS CAESIUS


Бўйи 50-150 см атрофидаги ётиб ўсувчи ярим бута. Май-июнь ойларида гуллаб, июнь-июлда меваси пишади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларидаги тўқайзорларда, ариқ бўйларида, жарликларда, бутазорларда, тоғ ёнбағирларидан бошлаб, ўрта қисмигача бўлган жойларда ўсади. Пояси цилиндрсимон, шохланган, майда тиканлар билан қопланган. Барги уч пластинкали мураккаб. Пояда узун банди билан кетма-кет жойлашган. Баргчалари қийшиқ, тишсимон қиррали, ўртасидаги тухумсимон, ромбсимон шаклда, икки четдагиси эса икки бўлакли. Гуллари оқ, қалқонсимон шингилга тўпланган. Меваси – қизил, сершира,

среда, 12 августа 2015 г.

мустакилликка


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
                     МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ
                     24 ЙИЛЛИГИГА
                          КЎҲНА  ТУРОНИМ

                      Сарҳадларинг даҳлсиз,
              Тинчдир осмоним,
Шодлик,қувонч-ла ўтар
               Ҳар кун, ҳар оним.
Келажагинг буюкдир,
               Бордир имконим,
Фахрлансам арзийди:
               Ватаним – жоним,
Азиз жонажон юртим,
               Кўҳна Туроним,
Гулла, яшна, камол топ,
                 Ўзбекистоним!