ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 16 октября 2015 г.

қурон мўжизалари


ҚУРЪОНИ КАРИМ МЎЪЖИЗАЛАРИ


Қуръони Каримда 114 та сура, 6 666 та оят, 77 439 та сўз, 325 343 та ҳарф бор. (Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсиридан)

ҚУРЪОН СОНЛАРИНИНГ СИРИ

„19” рақамининг Қуръондаги сирлари

Қуръондаги суралар сони 114 тадир, яъни, 6 та 19 дир.

Бир сурадан бошқа ҳаммасини очгувчи машҳур „Бисмиллоҳ..." ояти ҳам 19 ҳарфдан иборат.

„Бисмиллоҳ..."нинг илк калимаси бўлмиш „ИСМ" лафзи Қуръонда 19 марта келади. Иккинчи калима „АЛЛОҲ" эса, 2698 марта учрайдики, бу хам 19 га қолдиқсиз бўлинади ва 142 га тенгдир. Учинчи калима бўлмиш „ар-РОҲМАН" 57 дафъа зикр этиладики, у ҳам 19 нинг 3 га кўпайтмасига тенгдир. Охирги калима „ар-РОҲИЙМ" эса, 114 бор зикр этилади. Ва у ҳам 19 нинг 6 баробаридир.


Маълумки, Қуръони каримнинг айрим суралари ҳарфлар (муқатаот) билан бошланган. Ҳар бир шундай сураларда ҳам бу фавқулодда ва ҳайратланарли модел-нинг айнисини учратасан. Яъни, бу бошланғич ҳарфларнинг ўша сурадаги сони саналса, ҳар сафар бу миқдор истисносиз 19 нинг кўпайтмаси бўлиб чиқади.

 Қуръонда бундай бир инжа системаиинг майдонга келиши, яъни, бундай ҳодисанинг тасодиф бўлиш эҳтимоли электрон миянинг (компютер) берган жавобига кўра, бу эҳтимол 626 сентиллиоидан 1 дир. Яъни, рақам билан ифода этилса, Қуръондаги бу системанинг тасодифан бўлиши 626* 10(24 даража) = 626.000.000.000.000.000.000.000.000 дан бир эҳтимолдир. Бунинг устига, 19 туб сондир. 9 ва 10 рақамлари илк даражаларининг йиғиндиси иккинчи даражаларининг фарқидир.

Бундан ташқари, Қуръондаги сонлар яширин, сирли бир шифрдир. Келажакка доир бир қанча ишоратларни улардан тушуниб олса бўлади.



 «www.ilmnuri.com» саҳифасидан олинди



Комментариев нет:

Отправить комментарий