холис хизмат (Абдуллаев Абдуғани)
Қўнғироқ чалиниб каридорда
бир зумда тинчлик ҳоким бўлди. Энди фақатгина синифлардан ўқитувчиларнинг
овозлари эштиларди. Шу пайт кутилмаганда каридордан оттинчи “б”нинг тўрт
шунқори синф тамон чопиб кела бошлади.
Улар бирин кетин “мумкинми?” деб киришганда Зафар Сафарович энди дарснинг
асосий қисмини бошлаган эди.
-
Ха азаматлар?- деди ўзини босиб, - Ҳар кун аҳвол шу
экан-да? А? Қачон сенларни эсинг киради? Нима қўнғироқни эшитмадиларингми?
-
Эшитдик-деди Асад тиржайиб, гўё Зафар Сафаровичнинг
уйидаги ишни қилиб келгандай хотиржам.
-
Одамда виждон бўлиши керак, бет бўлиши керак. Ҳар
қандай масалада одамга бир марта танбех берилади, икки марта танбех берилади,
боринг жуда ортиб кетса, безбет бўлса уч марта танбех берилади. Сенларга кеч
қолишларинг тўғрисида неча марта танбех бердим. Гап таъсир қиладими сенларга
ўзи? Мана ўтган сафар сенларни деб бир соат тарбиявий дарс қилдик. Яна ўша
аҳвол, ўша ахвол. Ўша куни сенлар тенги
бир бола кинодан қолиб кетишига қарамай йўлдан ўтолмай турган бир ожиз одамни
йўлдан ўтказиб автобусга ўтказиб кузатиб қўйганини газетадан ўқиб бергандим,
эсларингдами?
-
Эсимизда – деди Самад ёнидаги Собирга бир қараб.