холис хизмат (Абдуллаев Абдуғани)
Қўнғироқ чалиниб каридорда
бир зумда тинчлик ҳоким бўлди. Энди фақатгина синифлардан ўқитувчиларнинг
овозлари эштиларди. Шу пайт кутилмаганда каридордан оттинчи “б”нинг тўрт
шунқори синф тамон чопиб кела бошлади.
Улар бирин кетин “мумкинми?” деб киришганда Зафар Сафарович энди дарснинг
асосий қисмини бошлаган эди.
-
Ха азаматлар?- деди ўзини босиб, - Ҳар кун аҳвол шу
экан-да? А? Қачон сенларни эсинг киради? Нима қўнғироқни эшитмадиларингми?
-
Эшитдик-деди Асад тиржайиб, гўё Зафар Сафаровичнинг
уйидаги ишни қилиб келгандай хотиржам.
-
Одамда виждон бўлиши керак, бет бўлиши керак. Ҳар
қандай масалада одамга бир марта танбех берилади, икки марта танбех берилади,
боринг жуда ортиб кетса, безбет бўлса уч марта танбех берилади. Сенларга кеч
қолишларинг тўғрисида неча марта танбех бердим. Гап таъсир қиладими сенларга
ўзи? Мана ўтган сафар сенларни деб бир соат тарбиявий дарс қилдик. Яна ўша
аҳвол, ўша ахвол. Ўша куни сенлар тенги
бир бола кинодан қолиб кетишига қарамай йўлдан ўтолмай турган бир ожиз одамни
йўлдан ўтказиб автобусга ўтказиб кузатиб қўйганини газетадан ўқиб бергандим,
эсларингдами?
-
Эсимизда – деди Самад ёнидаги Собирга бир қараб.
-
Қара қандай олижаноб бола экан. Ўшалар ҳам сенлар
тенги болалар. Сенлар бўлса уят нималигини билмайсан. Нега илжаясан Асад? Гўё айб эмас олижаноблик қилгандай туришини кўринг. Нега кеч қолдинг қани Вали
айт-чи?
-
Бир ожиз одамни йўлдан ўтказиб автобусга ўтқазиб қўйдим.
-
Ростдан-а? – Зафар Сафарович ишонқирамай уларга яқин келди- Сен-чи Холид?
-
Мен ҳам
-
Хў-хў! Бу жуда кизиқ–ку! Сен-чи, Асад, сен ҳамми?
-
Ха, мен ҳам.
-
Хойнахой Самад ҳам шундай қилгандир?
-
Ха рост мен ҳам –деди Самад.
-
Сенларнинг бахтингга дарс бошланиш олдиндан қатор
тўртта кўзи ожиз одам келаётган эканда-а?
-
Йўқ тўртталамиз бир одамни ўтказиб қўйдик.- деди
Асад.
-
Роса ишонадиган бахона топдиларинг –ку. Нима у одам
юролмас экан-ми? Кутариб ўтказди-ларингми?
-
Йўқ юроларкан.
-
Бўлмаса ҳар икки метрга биттанг навбатма-навбат
етакладиларинг-ми?
-
Йўқ.
-
Бўлмаса бир кишини етаклаш учун тўрт киши керак
бўладими?
-
Ахир у кўнмади-да –деди Вали, -Нарги томонга ўтишнинг
менга кераги йўқ. Мен анови магазингга киришим керак, деб туриб олди. Мен
қўлидан шунча тортсам ҳам кўнмади. Кейин улар орқасидан итаришди.-деди Вали ўртоқларини кўрсатиб.
Комментариев нет:
Отправить комментарий