ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 9 февраля 2017 г.

Хуршидабону

HAZRAT NAVOIYGA EHTIROM
Andijonda ham ulug' shoir Alisher Navoiyning tavallud kuni keng nishonlandi. Andijon shahridagi shoir nomi bilan ataluvchi bog'da dastlab uning haykali poyiga gullar qo'yildi. Viloyat hokimi Shuhratbek Abdurahmonov so'zga chiqib, barchani adabiyot bayrami bilan qutlab, mamlakatimizda Prezidentimiz tomonidan adabiyotga, kitobxonlikga, qadriyatlarimizga alohida e'tibor qaratilayotganini ta'kidladi. Millat quyoshi deb nom olgan betakror shoir Alisher Navoiyning adabiy-ilmiy merosi ulkan ma'naviy xazina ekani, uning hayot va ijod yo'li avlodlar

среда, 8 февраля 2017 г.

Алишер МУҚИМОВ

"ХАЗОЙИН УЛ-МАОНИЙ", ДЕ


Хазина не дейишса гар, "Хазойин ул-маоний", де.
Мудом илм аҳлига ёвар "Хазойин ул-маоний", де.

Навоси жон ато этгай, ғаму ҳасрат чиқар эсдан,
Юракнинг торини чертар "Хазойин ул-маоний", де.

вторник, 7 февраля 2017 г.

Cухайлий


                   МУБТАЛО БЎЛДИМ САНГО
            (Навоий ғазалига мухаммас)

Андалиб эрдим, куйиб зоғу ало бўлдум санго,
Куйганимға ғам емайсен, чун сало бўлдум санго.
Бир хабар ҳам олмадинг ҳеч чун хало бўлдум санго,
Кўргали ҳуснингни зору мубтало бўлдум санго,
Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санго.

Хотира учун



МУСТАҲКАМ  ХОТИРА  АСЛО  ПАНД  БЕРМАЙДИ

            Хотирангиз керакли маълумотларни эслаб қолишда панд бераяптими? Сизда танишларингиз исмини унутиб қўйиш ҳоллари тез-тез учраб турадими? Қуйидаги ҳолатлар балки сизга жуда танишдир: нима ҳақдадир гапирмоқчи бўласиз,лекин у кутилмаганда эсингиздан чиқиб кетади; фикрингизнинг ўртасида аслида ўзи нима ҳақда ўйланаётганингизни ҳеч эслай олмайсиз.Агар шу муаммолардан бирортаси сизга тегишли бўлса,мақолани ўқишда давом этаверинг

понедельник, 6 февраля 2017 г.

навоий қандай касалликдан вафот этган


НАВОИЙ  ҚАНДАЙ  КАСАЛЛИКДАН  ВАФОТ  ЭТГАН?

            САВОЛ: - Яқинда бир даврада бўлганимда машҳурларнинг вафоти ҳақида бахслашув давом этди.Уларнинг орасида Навоийнинг қайси хасталик туфайли вафот этганлиги мавзусида тортишувлар ҳам давом этди.
            Агар имкони бўлса, “Саломатлик сандиғи” газетасида шу хақда маълумот берсангиз.
            Жуманазар  Сайдуллаев.
            Газетхонимизнинг ушбу саволига жавоб излаб,бир неча манбаларни кўриб чиқишга тўғри келди ва Умид Бекмуҳаммаднинг  WWW. E – TARIX. UZ сайтида чоп этилган қуйидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

воскресенье, 5 февраля 2017 г.

товуқ йили қачон келади?


ТОВУҚ  ЙИЛИ  ҚАНДАЙ  КЕЛАДИ?

            2017 йил мучал ҳисоби бўйича товуқ йили ҳисобланади.Мучал – йил ҳисобини юритишнинг ўзига хос тизими бўлиб,унга кўра ҳар қайси янги йил 22 мартдан бошланади ҳамда сичқон, сигир, йўлбарс, қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит ва тўнғиз каби ўн икки ҳайвондан бирининг номи билан аталади.
            Мучалнинг туб негизида аслида бундан қирқ асрча бурун хитойликлар тузган,йил номлари ҳар олтмиш йилда мунтазам такрорланиб туришга асосланган тақвим ётади. Унинг вужудга келишига ўша кезлардаги олам сув,олов,тупроқ,металл ва