"ХАЗОЙИН УЛ-МАОНИЙ", ДЕ
Хазина не дейишса гар, "Хазойин ул-маоний", де.
Мудом илм аҳлига ёвар "Хазойин ул-маоний", де.
Навоси жон ато этгай, ғаму ҳасрат чиқар эсдан,
Юракнинг торини чертар "Хазойин ул-маоний", де.
Бирор-бир даврада бошланса девонларга гар таъриф,
Буларнинг бошига афсар "Хазойин ул-маоний", де.
Жим ўлтирма ҳазаж ёки рамалдан сўз очилганда,
Аруз дарёсида гавҳар "Хазойин ул-маоний, де.
Агар ким айламоқчи бўлса маънолар диёрин сайр,
Бағишлар унга болу пар "Хазойин ул-маоний", де.
Сўрашса ким дея заргар, Алишери Навоий, де,
Ғазаллар кони ичра зар "Хазойин ул-маоний", де.
Алишер МУҚИМОВ.

Комментариев нет:
Отправить комментарий