ТОВУҚ ЙИЛИ
ҚАНДАЙ КЕЛАДИ?
2017 йил мучал ҳисоби бўйича товуқ
йили ҳисобланади.Мучал – йил ҳисобини юритишнинг ўзига хос тизими бўлиб,унга
кўра ҳар қайси янги йил 22 мартдан бошланади ҳамда сичқон, сигир, йўлбарс,
қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит ва тўнғиз каби ўн икки ҳайвондан
бирининг номи билан аталади.
Мучалнинг туб негизида аслида бундан
қирқ асрча бурун хитойликлар тузган,йил номлари ҳар олтмиш йилда мунтазам
такрорланиб туришга асосланган тақвим ётади. Унинг вужудга келишига ўша кезлардаги
олам сув,олов,тупроқ,металл ва
ёғочдан ташкил топган ҳамда улар ўзида ижобий ва
салбий хусусиятларни мужассамлантиради,деган тушунча туртки бўлган.Бу беш унсур
“осмон шохочаси” деб номланган.Самонинг энг ёруғ ёритқичларидан Муштарийнинг 12
йиллик ҳаракати йўли эса шунча бўлакка бўлинган ва ҳар бирига “ер шахобчаси”
деб аталувчи 12 ой белгилари қўйиб чиқилган.Милоднинг бошларида уларга каламуш,
сигир, йўлбарс, қуён, аждаҳо, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит, чўчқа каби
ҳайвонлар номи қўшилган.Бу белгилар Қуёшнинг йиллик кўринма ҳаракати йўлида
жойлашган Ҳамал, Савр, Жавзо, Саратон, Асад, Сунбула, Мезон, Ақраб, Қавс,
Жадий, Далв ва Хут юлдуз туркумлари эгаллаган ҳудудларга мос келган.
Шу зайл хитойликлар беш белгиси
“осмон шохобчаси” ва 12 белгили “ер шохобчаси”дан ташкил топган ҳамда уларнинг
кўпайтмаси бўйича олтмиш йилни қамраб олувчи,ҳозир ҳам Хитой, Япония, Корея,
Вьетнам ва Монголияда қўлланилувчи циклик жадвал тақвимини яратишган.Моҳиятан
ёндошганда,бу аслида шамсий-қамарий тақвим бўлган.Чунки унда Ойнинг Ер атрофида
айланиш даври,илмий тилда айтганда,синодик ой 29 кеча-кундуз 12 соат 44 дақиқа
3 сония,Қуёш ясси доираси марказининг 21 мартдан рўй берадиган баҳорги тенг
кунлик нуқтасидан кетма-кет икки марта ўтиши учун зарур вақт 365 кеча-кундуз 5 соат
48 дақиқа 46 сония деб олинган.Шундан келиб чиққан ҳолда, йил- нинг узунлиги
оддий йилларда 12 ойлик қилиб 354 кунга,кабиса йилларда 13 ойлик қилиб 384
кунга тенглаштирилган.Тақвимдаги йиллардан қай бири 12 ойлик,қай бири 13 ойлик
бўлиши маълум Ой фазаси,масалан,янги ойнинг йилнинг аниқ бир санасига тўғри
келиши даврига қараб белгиланади.Бу давр 19 йилга тенг бўлиб,шундан
еттитасига,яъни 2, 5, 7, 10, 13, 15, ва 18 йилларга 13 ой қўшилади,қолганлари
12 ойдан иборат бўлади.Ўтган асрда ушбу тақвимнинг 19 йиллик цикллари боши
1924, 1943, 1962, 1981, 2000 йилларга тўғри келган.
Шубҳасиз,инсон ёруғ дунёга кўз очган
йилни ҳайвонлар номи билан аташ одати ўтмишда айрим маҳлуқларга сиғиниш оқибати
ўлароқ келиб чиққан.Қайси юртда қайси жонзотларга кўпроқ сажда қилинса,улар
Мучал йили хисобига киритилган.Масалан, Хитойда биздаги балиқ ўрнига афсонавий
аждаҳо, Африкадаги баъзи халқларда тимсоҳ, Мисрда сичқон ўрнига мушук,от ўрнига
эшак танланган.Бора-бора айрим жойларда,жум- ладан,Марказий Осиё,Мўғулистон ва
Хитойда ҳам турли қимматбаҳо буюм-жиҳозларни Мучал йилларига номи берилган
ҳайвонлар расми билан безаш урф бўлган.Натижада олтин ва кумушдан илон шаклида
ясалган билугузуклар,балиқ ва бошқа ҳайвонлар тасвири ўйиб ишланган мис идишлар
кўпайган.
Албатта,мучал йиллари тўғрисида
турли миллатлар турлича фикр-хулосага эга бўлишган.Шу боис бир халқнинг муайян
йил тўғрисидаги тасаввури гоҳида иккинчи халқ- никига мос келмаган.Аммо
барчасида Мучал ҳисобига киритилган ҳайвонлар хосияти ва муқаддас саналган.Ўз
навбатида,йилларнинг баъзилари қут-баракали,баъзилари қутсиз – баракасиз деб
таърифланган ва ҳар бирида кўп йиллик ҳаётий кузатувларга таянган ҳолда
олдиндан башорат қилинган қандайдир воқеа-ходисалар содир бўлиши кутилган.Бу
ўринда кўпинча об-ҳавонинг қулай ё ноқулай келиши,қайси йил кишиларга
қувонч,омад ва бахт ато этиши,қай бири ғам-ташвиш,омадсизлик ва кулфат
келтириши назарда тутилган.Айтайлик,Балиқ йили серёғин келади ва экинлардан мўл
ҳосил кўтарилади.Нега- ки,бу “луқмаи ҳалол” сувда яшайди.Товуқ йилида ҳам
озиқ-овқат сероблашади,лекин одамларнинг ташвиши ортади.Сабаби,бу парранда
асосий озиғи бўлмиш донни топиб ейиш учун ҳамаёқни оёғи ва тумшуғи билан обдан
титқилаб ташлайди.Худди шунинг- дек,Тўнғиз йилида ёғингарчилик
кўпайиб,нарх-наво арзонлашса-да,тез-тез қор ёғиб,совуқ забтига олади,боз
устига,фитналар авжига чиқади.Илон йилида эса қишнинг қаҳри
қаттиқлашиб,қурғоқчилик рўй беради.Сигир йили кирса,уруш кўпаяди,чунки бу
жонивор- лар бир-бири билан тез-тез сузишиб туради.
Махмуд Қашқарийнинг “Девони луғотит
турк” асарида ёзилишича,бунга ўхшаш эътиқодий тушунчалар туркий халқлар орасида
анча оммавийлашган.Улар йилларнинг ҳар бирида ўзига яраша бетакрор ҳикмат бор
деб ҳисоблашган ва шунга тааллуқли тахминларни илгари суришган.Этнограф Т.
Потаповнинг аниқлашига кўра,қадимги туваликлар сичқон, от, қўй, ит ва тўнғиз
йилларини қутли,сигир, балиқ (маҳаллий аҳоли талқинида – аждаҳо),илон,
маймун,товуқ йилларини қутсиз, йўлбарс ва қуён йилларини мўътадил деб билишган.
Булардан ташқари,аждодларимиз
инсоннинг тақдири ва феъл-атвори ҳам кўп жиҳатдан унинг мучалига боғлиқ
бўлишини мудом эслатиб келишган.Чунончи, Қуён йилида дунёга келган ўғил бола
яхши одам бўлиб вояга етади,жамият учун фойдали ишлар қилади,тўкин-фаровон ҳаёт
кечириб,узоқ умр кўради,деган фикрни авлодлар қулоғига қуйишган.
Кириб келаётган 2017 йил мучал
бўйича Товуқ йили бўлиб,товуқ етти хазинанинг бири саналади.Шу сабабли ҳам янги
йилдан умидларимиз катта.Ниятимиз,2017 йил қутлуғ ва ҳайрли келиб,барча
юртдошларимизга омад ёр бўлсин.
Жаҳонгир Жамолов тайёрлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий