АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИ.
(Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни
табобат усулида даволаш)
Инсон
организмида кўплаб учрайдиган
касалликларнинг бир қатор турлари асаб тизимининг иш фаолиятига боғлиқ. Инсон танаси чарчаганда, уйқусизлик
ҳолати рўй берганда, уйқусизлик ҳолати рўй
берганда ҳамда асаб тизимига
салбий таъсирлар ўтказилганда бир қатор
касалликлар артеросклнроз, ақл фаолиятининг ёмонлашиши, иштаҳа бузилиши,
тез-тез толиқиш, шамоллаш ва бошқалар келиб чиқади. Асаби яхши одамни саломатлиги яхши, иродаси
кучли киши деб айтишади. Зеро, асаб ички органлар фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Маълумки, бош мия фаолияти
ички органларга таъсир этиб туради. Айниқса, изтироб чеккан, ғамгин кишилар доимо юрак безовталанишидан, юрак атрофидаги
оғриқдан шикоят қилишади. Бир оғиз ноўрин сўз асаби сезгир кишиларга тез таъсир
этиб, олам ўзини дарҳол ёмон сеза бошлайди, юраги безовта бўлибгина қолмай, қўл-оёқлари
бўшашади, ичи титраб кетади. Шу билан
бирга, ички органлар фаолияти бузилади, қонда қанд миқдори ошиб кетади, оғиз қурийди, дармонсизлик ва шунга ўхшаб бир
қанча ўзгаришлар рўй беради. Асабни
сақлаш борасида Жалолиддин Румий шундай деган:-“Бир оғиз сўз билан ҳам бўғиш, ҳам тўзиш мумкин. Қудратингдан айланай
сўз”! Яна айтганки:-“Табассум чеҳрага улуғворлик беради, дилни равшан қилади,
қалбга ором бағишлайди. Табассум кўнгилларни яшнатувчи кучдир”. Шуни
унутмаслик керакки, киши ташқи муҳитдаги
ёмон таъсирга қанчалик сезгир
бўлса, организмнинг юқумли касалликларга
нисбатан чидами шунчалик пасайиб кетади.
Натижада киши ҳар хил касалликларга
тез чалинадиган бўлиб қолади. Баъзан
оғир стресс, об-ҳаво, қуёш нури, иссиқлик, совуқлик ҳар хил ранглар шовқин-сурон, мусиқа ва ҳоказолар ҳам инсон
асабига салбий таъсир этади. Бу холат 2 хафта, айрим кишиларда эса 1 ойдан кейингина тикланади. Баҳорги
толиқиш ёки мадорсизлик организмда
органик моддалар етишмаслигининг оқибати бўлиши мумкин.