ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 11 июня 2016 г.

рўзанинг соғлиқ учун фойдали жихатлари...

Рўза тутишнинг соғлиқ учун фойдали жиҳатлари


Тунисдаги тиббий журнал 30 нафар соғлом киши (21 нафари — аёллар) иштирокида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади “Islam.uz”. Таҳлиллар учта босқичда —Рамазондан 3 ҳафта олдин, унинг сўнгги ҳафтасида ва уч ҳафтадан сўнг олинди. Глюкоза, ёғлар ва холестериннинг қондаги миқдори текширилди. Рамазонда рўза тутганларнинг таҳлил натижалари жуда яхши бўлиб чиқди.

қалб тиллар саломатлиги


Қалб ва тиллар саломатлиги

Ҳоким ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Рўза-(тийилиш фақат) ейиш ва ичишдан эмас. Балки рўза лағв ва беадаб сўзлардан (тийилишлик)дир. Агар сени бирор киши сўкса ва сенга жоҳиллик қилса: «Мен рўзадорман», деб айт».[1] Имом Аҳмад Язид ибн Абдуллоҳ ибн Шиххирдан, у Аъробийдан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни шундай деяётганларини эшитдим дея ҳадисдаги

рўзани бузувчи амаллар



Рўзани бузувчи амаллар




Бадандан қон чиқиши:

Рўзадорнинг баданидан қон чиқиши, бурни ёки тиши қонаши, тиш суғуриш ёки ҳуснбузарни сиқиш сабабли қон чиқиши рўзани бузмайди. Бироқ чиққан қонни ютиб юборишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Шунингдек, лабораторея таҳлили учун ёки ўзгаларга қон бериш мақсадида шприц билан қон олиш ҳам рўзага таъсир қилмайди.

Укол олиш:

пятница, 10 июня 2016 г.

Ўзбекистонда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун кучга кирди

Ўзбекистонда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун кучга кирди


 Kun.Uz‘нинг хабарига кўра, Ўзбекистонда 10 июнь кунидан электрон давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун кучга кирди.

Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йилнинг 18 ноябрида қабул қилинган ҳамда Сенат

ноутбук олмокчимиз?....



Ноутбук олмоқчимисиз? Сотувчи эмас, қуйидаги 5 тавсияга қулоқ тутинг





Бугунги ахборот технологиялари бозоридаги ранг-баранглик харидорни чалғитиб, электрон қурилма танлашда хато йўл-йўриқларга амал қилишига олиб келиши мумкин.

Хусусан, бозорда 100 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари рақобат учун курашаётган бир пайтда харидорга

семичкани.....

Писта чақиш зарарлими?

Кишилар учун севимли, оммавий эрмаклардан бири – писта чақиш. Ушбу ўзига хос тановулнинг ижобий ҳамда салбий томонлари бор, албатта.

Мутахассисларнинг фикрича, писта чақиш тишларга салбий таъсир кўрсатади. Зеро, писта чақишда тишлар эмали, айниқса олдинги тишлар эмали кучли равишда бузилади. Тиш докторлари писта чақиш

четверг, 9 июня 2016 г.

покланиб олинг


Шайтонлар бу кунда хибсда бўлар
Эй Муслим эринмай масжидга боринг
Тангрим сабрингизни имтихон килар
Рамазон ойида покланиб олинг

Бу ойда яшнайди жамики диллар
Охират кунига хужжатли бўлинг
Муслима сингиллар, Муслим акалар
Рамазон ойида покланиб олинг

Балки насб этмас келаси йилга
Калбга хавотирлик хиссини солинг
Куръон тиловати ила нақш солиб дилга
Рамазон ойида покланиб олинг

среда, 8 июня 2016 г.

махов,кал ва кўр

 М У Л О Х А З А У Ч У Н



“Бани Исроилдан уч кишини – мохов, кал ва кўрни Аллоҳ таоло синамоқчи бўлиб, уларга фариштани жўнатди.

У моховнинг олдига келиб:
- Сенга нима нарса ёқади? – деди.
- Чиройли ранг, чиройли тери ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетиши, – жавоб берди мохов.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса нарса кетди, чиройли ранг, чиройли тери ато қилинди. Сўнг сўради:
- Сенга молнинг қайсиниси ёқади? - Туя, – деди. Унга ўн ойлик бўғоз туя бериб: - Аллоҳ сенга бундан барака берсин! – деди.

вторник, 7 июня 2016 г.

РЎЗА ТУТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ ТАВСИЯЛАР

РЎЗА ТУТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ ТАВСИЯЛАР
〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰


1. Рўзани ихлос билан тутган инсон учун чанқоқ ва очлик унча билинмайди, аксинча ташналик унга ўзгача ҳузур бағишлайди.
2. Рамазон рўзаси озиш ёки соғлиқни тиклаш учун эмас, холис Аллоҳ розилиги учун тутилади. Шунда рўзанинг ҳамма манфаатидан баҳраманд бўлинади, иншааллоҳ!
3. Рамазонда ҳар бир соатингизни тақсимлаб қўйинг, қачон кундалик ишларни бажаришни, қайси вақтда Қуръон тиловат қилишни, нафл

мирзамахмуд ботиров - андижансан -


                         А Н Д И Ж О Н С А Н



 Ўзбекистон  боғу бўстон ичра танхо гулистонсан
 Боши узра бахт қуёши чарақлаган Андижонсан

 Одил ният одил йўли мангу эли тинч тотувда
 Истикилол равнак берган бахти кулган Андижонсан

Тарихи зўр тарифига лол не – не алломалар кўрган
Бобур Мирзо шеьр султони фарзанд этган Андижонсан

понедельник, 6 июня 2016 г.

Мусофир рўза тутгани афзалми ёки тутмаганими?

Мусофир рўза тутгани афзалми ёки тутмаганими?



Иккинчи масала: мусофир сафарда рўза тутгани афзалми ёки тутмаганими? Биз биринчи масала хулосасидан билдикки, жумҳур уламоларнинг рожиҳ фикрига кўра мусофирнинг рўза тутиши жоиз ва рўза тутмаслиги ҳам мубоҳдир. Бироқ бу икки ишдан қай бири мусофир учун афзалроқ? Бу масала хусусида уламолар турлича фикр билдирганлар. Ушбу фикрларнинг энг афзали қуйида Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ билдирган фикрдир: “Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, рўза тутишга қуввати бор киши учун рўза тутиш афзалдир. Рўза тутиш машаққатли бўлган ёки сафарда рўза тутмаса ҳам бўлиши тўғрисидаги шариат рухсатидан юз ўгирган киши учун сафарда рўза тутмаслик афзалдир. Рўза тутишда муҳаққақ машаққат сезмаган одам учун тутиш ёки тутмаслик баробардир”[1]. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ билдирган мазкур хулосани Абу Саид

воскресенье, 5 июня 2016 г.

рамазон ойи муборак



САҲАРЛИК ДУОСИ: Навайту ан асума совма шаҳри ромазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар! («نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ خَالِصَ لِلَّهِ تَعَالَى اللهُ أَكْبَرُ».)


📋ИФТОРЛИК ДУОСИ: Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва алайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. («اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ».)
сиз  www.malham 1 uz.blogspot.com хам кириб ранг баранг  мақолаларни ўқишингиз мумкин