РЎЗА ТУТИШ БИЛАН БОҒЛИҚ АЙРИМ ТАВСИЯЛАР
〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰〰
1. Рўзани ихлос билан тутган инсон учун чанқоқ ва очлик унча билинмайди, аксинча ташналик унга ўзгача ҳузур бағишлайди.
2. Рамазон рўзаси озиш ёки соғлиқни тиклаш учун эмас, холис Аллоҳ розилиги учун тутилади. Шунда рўзанинг ҳамма манфаатидан баҳраманд бўлинади, иншааллоҳ!
3. Рамазонда ҳар бир соатингизни тақсимлаб қўйинг, қачон кундалик ишларни бажаришни, қайси вақтда Қуръон тиловат қилишни, нафл
намоз (ёки аввал ўқилмаган намозларнинг қазосини) ўқишни белгилаб, шунга қатъий риоя қилинг. Зикр-тасбеҳ, истиғфор ва салавотни бирон иш билан банд бўлган ҳолда ҳам айтса бўлаверади.
Агар бир кунда бир порадан Қуръон ўқисангиз, рамазон ойида бир марта хатм қиласиз. Агар икки-уч порадан ўқисангиз, икки-уч марта хатм қилишга улгурасиз. Зеро, Қуръон ўттиз порадан иборат.
4. Рўзадор одам кун бўйи ибодатда эканини унутмасин. Шунинг учун тилини беҳуда сўзлардан, кўзини ҳаромдан, оёғини ножоиз жойларга қадам босишдан сақласин, дилини турли иллатлардан поклашга ҳаракат қилсин.
5. Рўзадор одам имконини топса, пешиндан кейин бироз ухлаб (қайлула қилиб) олса, яхши бўлади.
6. Рўзадор одам таҳорат қилаётганида мазмаза ва истиншоқда эҳтиёт бўлади: бошини юқори кўтариб ғарғара қилмайди, сувни бурнига жуда қаттиқ тортиб юбормайди, балки оғизни чайишда, бурунни ювишда ўта эҳтиёткорлик билан иш тутади.
7. Ифторлик пайтида (айниқса, иссиқ кунларда) оғизни сув ёки ҳўл мева билан очиш, ундан кейин бошқа таомларга ўтиш тавсия этилади. Шундай қилинса, ошқозон ва ичакларга оғирлик (нагрузка) тушмайди.
8. Ифторликда жуда тўйиб овқатланмаслик таровеҳ намозларида ухлаб қолмаслик гаровидир.
Муборак рамазон ойини ғанимат билиб, уни Ўзига ибодат қилиш ила ўтказишни, гуноҳлардан покланишни, руҳан юксалишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин!
сиз www.malham 1 uz.blogspot.com хам кириб ранг баранг мақолаларни ўқишингиз мумкин

Комментариев нет:
Отправить комментарий