ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 7 июня 2016 г.

мирзамахмуд ботиров - андижансан -


                         А Н Д И Ж О Н С А Н



 Ўзбекистон  боғу бўстон ичра танхо гулистонсан
 Боши узра бахт қуёши чарақлаган Андижонсан

 Одил ният одил йўли мангу эли тинч тотувда
 Истикилол равнак берган бахти кулган Андижонсан

Тарихи зўр тарифига лол не – не алломалар кўрган
Бобур Мирзо шеьр султони фарзанд этган Андижонсан


Аламига беролган дош  Қиркинчи йил нарасига
Не фарзандин қурбон айлаб қон йиғлаган Андижонсан

Бу кун куйи мотам саро  юртинг узра таралмасдур
Сен ки золим зулматидан фориғ бўлган Андижонсан

Кунинг ёруғ эртанг улуғ йўлинг хамиша порлоқ 
Истикболи шонли элсан биродарсан Андижонсан

Сенда бу кун пўлат отин йўргалатган куч забардаст 
Олов нафас чулда бустон яратгансан  Андижонсан

Сенда бу кун лобар кизлар Фарходдек алп полвонлар 
Мард дехконлар енг шимариб уйган олтин хирмонсан

Мадхиянгни куйлаб бу кун неча шерлар берди садо
Кўшик бўлиб самоларда жаранглаган Андижонсан


Узбекистон  боғу бўстон ичра танхо гулистонсан
Боши узра бахт куёши чараклаган Андижонсан
сиз  www.malham 1 uz.blogspot.com хам кириб ранг баранг  мақолаларни ўқишингиз мумкин










Комментариев нет:

Отправить комментарий