ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 16 июля 2015 г.

tabrik


Рамазон табриги

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Валиллоҳил ҳамд!
Ассалому-алайкум қадирли, ,отахону-онахонлар ва опа-сингиллар , ака -укалар ,ахли ислом художўй ёру-дўстлар !
Мен барчангизни кириб келаётган ийди рамозон  билан муборакбод этаман..
Бу ойда  мен ўзимда ва барча мўминларда ҳосил бўлишини ва гуноҳларимиз кечирилишини ва имон билан ўтганларимизни бу ой шарофатила ҳақ раҳматидан мангу баҳраманд бўлишларини буюк Аллоҳдан тилаб қоламан деб сизларга ҳурмат ва эхтиром ила  халқ табиби Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
      Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва баракотуҳ


           Оллоҳга шукрларким,
                         Озод, ҳур замон бугун,
          Қувончлардан яйрайди
                         Мўмин..мусулмон бугун!
         Энг бахтиёр инсонлар
                         Ғоят соғ..омон бугун,
         Замонларнинг замони
                        Энг дорулламон бугун!
        Тонг чоғи минорлардан
                         Айтилур азон бугун,
         Мусулмон оламида
                         Ийди рамазон бугун! 

понедельник, 13 июля 2015 г.

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР КУНИ


ЛАЙЛАТУЛ
          ҚАДР КУНИ


Энг муқаддас, энг улуғ
        Лайлатул қадр куни!
Ушбу кунда мўминлар
       Тарк этурлар уйқуни!

Ушбу кунда Оллоҳнинг
   Раҳматлари ёғилур!
Шу боиским, барча ҳам
   Бўлур бу кун мафтуни!

Мўмин  мусулмонларнинг

воскресенье, 12 июля 2015 г.

мохи рамазон


                   МОҲИ РАМАЗОН


             Мусулмон оламида
                     бугун моҳи рамазон, 
             Ойларнинг энг улуғи,
                      яъни шоҳи рамазон.

             Йил фаслларин аммо
                танламайди ҳеч фачон,
             Келар қишда гоҳида,
                       ёзда гоҳи рамазон.

             Рўзадорни сийлагай
                бисёр..бисёр савоб..ла,
             Бандаларга меҳрибон
                 Ўзи Оллоҳ , рамазон!

            Рўза тутган мўминлар
              бўлар эмиш жаннатий, 
            Уларнинг сен ҳамиша
                чин гувоҳи, рамазон!