МОҲИ РАМАЗОН
Мусулмон оламида
бугун моҳи рамазон,
Ойларнинг энг улуғи,
яъни шоҳи рамазон.
Йил фаслларин аммо
танламайди ҳеч фачон,
Келар қишда гоҳида,
ёзда гоҳи рамазон.
Рўзадорни сийлагай
бисёр..бисёр савоб..ла,
Бандаларга меҳрибон
Ўзи Оллоҳ , рамазон!
Рўза тутган мўминлар
бўлар эмиш жаннатий,
Уларнинг сен ҳамиша
чин гувоҳи, рамазон!
2
Сен
кирган кундан бошлаб,
дўзахлар берк бўлармиш,
Барча жаннатийларнинг
сен ҳамроҳи, рамазон!
Ушбу ойни Оллоҳим
азиз, мукаррам этган,
Рўза тутган зотларнинг
йўқ гуноҳи, рамазон!
Лайлатул қадр куни
мўъжизалар бўлармиш,
Оллоҳига ҳар кимнинг
етар оҳи, рамазон!
Фарз, суннат намозларин,
таровиҳ намозларин
Адо этган Оллоҳнинг
чин ҳамроҳи, рамазон!
Ўттиз кун рўза тутиб,
“Қуръон” тиловат қилган
Бандаларнинг Оллоҳи
қиблагоҳи, рамазон!
Суҳайлий ҳам рўзадор
мўминлардан биридир,
У ҳам ушбу кунларнинг
чин гувоҳи, рамазон!
Комментариев нет:
Отправить комментарий