РОЗИ БЎЛИНГ, ОНАЖОН!
( М а р с и я )
Абдураҳмон тилидан
Кичик
қизим Маҳмудахон
ва куёви
Абдураҳмонларнинг
оналари
Патилахон опа 78
ёшида оғир
касалликдан сўнг
25 май,
2015 йил куни вафот этди.
Улар
жудолик туфайли ўз
оналарининг тиригини ҳам
ўлигини ҳам
кўра олмадилар...
Рози
бўлинг, онажон,
бевафо
ўғлингиздан,
Бошларингизга солган
кўп
жафо, ўғлингиздан!
Она!
Сўзин муҳрлаб
олган эди
қалбига,
Ич..ичидан келарди
ун..нидо ўғлингиздан.
Оллоҳнинг
иродаси,
қудрати эрур балки,
Кўрмадингиз ҳеч қандай
муддао ўғлингиздан.
Тунлар
йиғлаб хун бўлди,
кундузлари паришон,
Келар эди
олисдан
акс..садо ўғлингиздан.
Оллоҳ
тақдир..қаламда
неларни ёзган экан,
Ажаб
ногаҳон бўлди
ибтидо ўғлингиздан.
Ҳузурингизда бўлса,
жасорат
кўрсатарди,
Бўлар эди
албатта,
жон фидо,
ўғлингиздан.
Не ҳодиса
бўлганин
ўзи ҳам
билмай қолди,
Гуноҳ
бўлса, кечиринг,
лек,
аммо, ўғлингиздан.
Катта
умидлар билан
боққан
эдингиз ахир,
1
Бўлиб
қолди..ку, бироқ
муаммо
ўғлингиздан.
Пойингизга йиқилиб,
хизмат бажо этарди,
Бўлар эди
ишлар ҳам
кўп раво
ўғлингиздан.
Фарзандлик бурчларини
л е
к а д о этолмади,
Катта
хатолик ўтди
аввало
ўғлингиздан.
Гуноҳларин кечиринг,
минг
бора рози бўлинг,
Тамом
ғафлатда қолган
беибо
ўғлингиздан.
Дунёнинг
бир бурчида
қолиб
кетди бечора,
Салом олиб
келарди
тонг сабо
ўғлингиздан.
Хуш
хабарлар келмади,
то
ҳанузким кутдингиз,
Ҳуш ёқарди гўёки
куй..наво ўғлингиздан.
Банданинг
боши ажаб
Оллоҳнинг
тоши эмиш,
Кўринмас бўлди асло
бир маъво
ўғлингиздан.
Сиз
тортган аламларга,
азобларга, дардларга
Тополмаган
мутлақо
ҳеч даво,
ўғлингиздан.
Ака,
опа..сингиллар
барчаси
ёнингизда,
Лекин
дарак бўлмади,
чин жудо
ўғлингиздан.
Ажойиб
ҳушхабарлар
келса гар
бўлмасмиди,
Эсиб
майин шамоллар,
дилрабо, ўғлингиздан.
Интизорлик ва хорлик
азобларин
кўп тортди,
Сезмадингиз..ку, уни,
ажабо,
ўғлингиздан.
Бир умрга
айрилиб,
жудо
бўлган тириклай,
Юзлари
заъфарон..у,
каҳрабо
ўғлингиздан.
2
Беш
нафар фарзандлари
ҳам
сизни кўролмади,
Бу ахир
катта сабаб,
минг хато ўғлингиздан.
Кенжа
келинингиз ҳам
чин
хизмат қилолмади,
Ундан
ҳам рози бўлинг
ва танҳо ўғлингиздан.
У
кўрмаган кўргулик
бу
оламда қолмади,
Йироқ
кетди, дафъ бўлди
минг бало ўғлингиздан.
Бироқ
кўнгилда қолди
катта
орзу, армонлар,
Улар
фарзандларига
тавалло
ўғлингиздан.
Бу
оламда ҳеч киши
не
бўлишин билмайди,
Борса
келмас йўлларга
мубтало ўғлингиздан.
Бу
ҳаётда ҳар киши
гоҳ
баланд, гоҳ паст бўлар,
Бўлиб ў т г а н гўёки
шоҳ,
гадо ўғлингиздан.
Кеча..кундуз то ҳануз
Парвардигордан сўрар,
Этгувчи
гуноҳларга
илтижо
ўғлингиздан.
Ҳар қандай
гуноҳларни
балки
Оллоҳ кечирар,
Умр бўйи
қилса гар,
иқтидо
ўғлингиздан.
Осмон йироқ, ер қаттиқ
деганлари рост экан,
Рози
бўлинг, онажон,
бу адо
ўғлингиздан!
Суҳайлий ҳам лол, хайрон
б у о ғ и р
мусибатга,
рози
бўлинг ҳамиша,
алвидо, ўғлингиздан!
......................
26. 05. 2015 й.
С У Ҳ А Й Л И Й
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ў з б е к и с т о н
Комментариев нет:
Отправить комментарий