ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 18 октября 2014 г.

ботулизм

Ботулизм




    Ботулизм орқа мия  ҳамда  узунчоқ миянинг зарарланишига  хос симптомлар билан  таърифланадиган оғир токсин инфекцион  касалликдир. Бу касалликнинг калбаса истеямол қилган кишилар орасида биринчи марта 1817-йилда  учрагани маълум. Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси  матбуотда ёритилди ва унга ботулизм номи берилди (Воtblus – калбаса  демакдир).
   Этиологияси.
Бу касалликни  Clastridium botulinum деб  аталадиган, спора ҳосил қиладиган анаэроб  микроб қўзғатади. Бу микробнинг  А, В, С, Д, Е, Ғ турлари маълум. Юртиимизда А, В ва Е турлари учрайди. Камдан-кам С ва Ғ турлари ҳам учраб туради. Ботулизм таёқчаси кислород бўлмаган шароит тез кўпаяди (анаэроб), унинг вегетатив формалари 60 даражада 10-15 минут ичида ҳалок бўлади, споралари  эса жуда чидамли бўлиб, 5 соат давомида қайнатилганда ҳам тирик  сақланади. Бу  микробнин вегетатив формаси  маълум микроб токсинлари орасида энг заҳарли   жуда кучли  экзотоксин чиқаради. У миллилитрнинг миллиондан  бир қисми миқдорида бўлганда ҳам  1 та каламушни  ўлдиришга кифоя қилади. Ботулизм микроби  совуқ  (10 дан паст) шароитда 8 % ли ош тузи ва 55 % ли шакар эритмаси бу токсинни нейтраллаштиради.
Кисларод.
 Кисларод етарли бўлган ташқи мухит шароитида ботулизм таёқчаси спора хосил қилади ва споралар узоқ вақт тупроқда сақлана олади. Споралар сув ва ем хашак орқали хайвонлар хазм йўлига тушади. Хайвонлар ботулизм микробига чидамли бўлади, шу сабабдан улар касалланмайди. Микроблар ҳайвон  ичагида  кўпайиб, ахлати билан  бирга  ташқарига чиқарилади. Шундай қилиб, ботулизм таёқчасининг  споралари деярли ҳамма  жойдаги тупроқда  учрайди. Улар тупроқдан сувга, сабзавот, хўл мева, озиқ-овқат маҳсулотлари, ем-хашакка тушади.
Эпидемиологияси.

пятница, 17 октября 2014 г.

БОШ МИЯ ИЧКИ БОСИМИ ОШИШИ КАСАЛЛИКМИ?

БОШ МИЯ ИЧКИ БОСИМИ ОШИШИ КАСАЛЛИКМИ?

Ҳозирги пайтда невропатолог шифокор ҳузурига келган ўн бемордан иккитасида бош мия ички босими ошиши аниқланилмоқда. Бош мия ички босими ошиши  (внутричерепное давление) қандай кўринишда намоён бўлади? Бу касалликка аниқ ташхис қўйиш учун қандай таҳлиллар топшириш керак? Бугунги суҳбатимиз шу ҳақда.
Бош мия ички босими нима?

Бош мия ички босими деб, бош мия ва орқа мияда айланиб юрадиган суюқлик тушунилади. Бош мия ички босими ошиши касаллик эмас, балки бирон-бир касалликнинг белгиси ҳисобланади. Бош мия чаноғи ичидаги босим худди артериал босим сингари ҳар қандай одамда мавжуд. У турли сабабларга кўра ошиши мумкин.
Ташхис қўйиш
- Бош мия ички босимини аниқлаш учун нафақат невропатолог, балки офтальмолог шифокор кўригидан ҳам ўтиш лозим;
- Беморларга нейросонография, реоэнцефалография (РЭГ), доплерография, электроэнцефолография (ЭЭГ) каби текширув усуллари буюрилади;
Бу текширувлар бирон натижа бермаса, айрим ҳолларда компьютер томография буюрилади.

среда, 15 октября 2014 г.

оқ доғлар

 ОҚ  ДОҒЛАРНИНГ ДАВОСИ.
      Вителего–пес ёки бошқача қилиб айтганда оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум,  бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли деб ўйлаб келганлар. Пес ва  моховга  чалинганлар қисмати жуда оғир бўлган. Уларни узоқ ерларга қувғин қилганлар  хатто қадимги Миср папирусларида у ҳақда маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Инглиз олимларининг фикрига кўра қиролича Клеопатра умрининг сўнги йилларида ўша касалликдан озор чеккан. Дарвоқеа, машхур америкалик қўшиқчи Майкл Жексон хам шу касалликка дучор бўлган. Бу унинг фойдасига хал бўлди, чунки  Жексон даволаниш учун бир тийин ҳам сарфламай «оқ танлилар» сафига кирди.
        

Келиб чиқиш сабаблари.
Касалликнинг юзага келишига қуйидагилар сабабчи бўлиши мумкин:
   Ҳомиладорлик  пайтида ҳомиланинг гипоксия (кислород ва бошқа озиқ моддаларнинг етишмаслиги) га чалиниши.
·         Туғилиш вақтида боланинг бош мия жароҳат олиши туфайли.
·         Ошқозон-ичак тизими, гижжа, иккиламчи юқумли касалликлар, буйрак, сийдик йўлларининг яллиғланиши.
·         Ўт йўли, жигар хасталиклари, айниқса,  вирусли гепатит (сариқ касали) чалиниш оқибатида.
·          Ёш  болаларн

вторник, 14 октября 2014 г.

озишни истаганларга

7 кунда 7 кг озишни истайсизми?

Хозир айни пишиқчилик пайти.Боғларда олмалар хил-хил пишган
Олмали парҳез ор­ганизмни тозаловчи ва ортиқча вазндан халос этувчи энг кенг тарқалган парҳезлар сирасига киради. Чунки олма ёрдамида озиш жуда самарали. Сиз бу парҳез билан 7 кун ичида 7 кг вазндан халос бўлишингиз мумкин. Лекин бундай натижага эришиш учун кучли ирода талаб этилади.
7 кунли парҳез

Биринчи кун: 1 кг олма.
Иккинчи кун: 1,5 кг.
Учинчи кун: 2 кг.
Тўртинчи кун: 2 кг.
Бешинчи кун: 1,5 кг.
Олтинчи кун: 1,5 кг.
Еттинчи кун: 1 кг.
Ушбу парҳез давомида сиз истаган миқдорда кўк чой ва газланмаган сув ичишингиз мумкин. Бундан ташқари, бу парҳез қайси рангдаги ҳамда ширин ёки нордон олма ейиш билан

понедельник, 13 октября 2014 г.

рулда ухлаб колмаслик

Рулда ухлаб қолмай, десангиз...


Узоқ йўлда рулда ухлаб қолиш туфайли кўнгилсиз ҳодисалар, фожиали йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлади. Қуйидаги келтириладиган маслаҳату маълумотларнинг узоқ йўлга чиққанларга фойдаси тегади, деган умиддамиз.
Маслаҳатлар
Биринчи маслаҳат. Куни билан ишлаб, кейин тунда йўлга чиқманг, бу хавфли. Эсингизда бўлсин, узоқ масофага кетаётганда бир хил тезлик исталган одамнинг уйқусини келтиради. Агар куни билан қаттиқ ишлаган бўлсангиз, диққатингиз кескин сусаяди. Шунингдек, қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситаларининг чироқлари ҳам кўзларни кучли толиқтиради. Агар тунда йўлга чиқмасликнинг иложи бўлмаса, ҳеч бўлмаганда бир соатга бўлса ҳам ухлаб олинг, анча тетиклаштиради.
Иккинчи маслаҳат. Рулда жуда кучли уйқу боса бошладими — дарҳол машинани четга олинг-да, бир соат бўлсаям ухлаб олинг. Аммо бундай вазиятда транспорт воситасини меъёрида бошқариб бўлмаслигини кўпгина қайсар ҳайдовчилар тан олгиси келмайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг: ҳеч бўлмаганда бир соатлик уйқу манзилга соғ-омон етиб олишингизга ёрдам беради.
Учинчи маслаҳат. Кучли чарчоқ ёки ланжликни ҳис қиляпсизми, яхшиси, узоқ йўлга отланманг. Табиий жараёнларга қарши боришнинг ўзи нотўғ­ри. Дейлик, куни билан жисмоний меҳнат қилгансиз, табиийки, танангиз кечқурун ҳордиқ «талаб қила» бошлайди. Сиз бунга қаршилик кўрсата олмайсиз.

воскресенье, 12 октября 2014 г.

хотирани кучайтиришга

10 продуктов для улучшения памяти

В первую очередь необходимо отрегулировать режим питания. Ученые составили список полезных продуктов, который рекомендован для улучшения памяти и ясности ума.
1. Орехи.
Они содержат витамин Е, который предотвращает ухудшение памяти.
2. Обязательно включайте в свой рацион цельнозерновые — крупу, пшеничные отруби, пшеничные ростки.